Рузиев Шухрат Исламовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Педагогик таълимда талабалар ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2024.2.PhD/Ped7893.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Рахимов Зокир Тоштемирович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Вохидова Норпошша Хабибуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рахматова Феруза Абулқосимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Педагогик таълимда талабалар ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик таълимда талабаларини касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг дидактик имкониятлари компетенсиявий ёндашувга асосланган муҳитда шахсга йўналтирилган, муаммоли, ҳамкорликда ўқитиш ёндашувларини мослаштириш, онгли мақсад, биологик, педагогик омилларни ўқув-билиш фаолиятидаги ўрнини кўрсатиш ҳамда ахборотли, технологик, шахсий компонентларини моддий-фазовий, услубий ва ташкилий шарт-шароитларини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
педагогик таълимда талабалар ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг инновацион педагогик модели дидактик шарт–шароитларининг қулай ўқув муҳити, ўқув воситалари, технологик ва ташкилий тайёргарлик каби таркибий қисмларини интегративликни таъминловчи тамойилларга модификациялаш ҳамда ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш механизмларини аниқлашга асосланган методик тизимни ишлаб чиқариш асосида такомиллаштирилган;
педагогик таълимда талабалар ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш методикаси талабаларнинг тасаввурлари, ассоссатив тафаккури, танқидий фикрлашларини ривожлантиришнинг мотивацион, инновацион ва интерактив технологияларини қўллаш ва ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган ўқув-билиш фаолиятини персоналлаштириш асосида такомиллаштирилган;
таълим жараёнида талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш самарадорлиги ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг мотивацион, когнитив, рефлексив баҳолаш мезонларини обектив баҳоловчи диагностик, прогностик параметер ва индикаторларнинг натижадорлигининг мақсадга йўналтирилганлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик таълимда талабалар ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
педагогик таълимда талабаларини касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг дидактик имкониятлари компетенсиявий ёндашувга асосланган муҳитда шахсга йўналтирилган, муаммоли, ҳамкорликда ўқитиш ёндашувларини мослаштириш, онгли мақсад, биологик, педагогик омилларни ўқув-билиш фаолиятидаги ўрнини кўрсатиш ҳамда ахборотли, технологик, шахсий компонентларини моддий-фазовий, услубий ва ташкилий шарт-шароитларини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар  “Педагогик маҳорат” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан №706678 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини самарали амалга ошириш ва мустақил таълим натижаларини обектив баҳолашга хизмат қилган;
педагогик таълимда талабалар ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг инновацион педагогик модели дидактик шарт–шароитларининг қулай ўқув муҳити, ўқув воситалари, технологик ва ташкилий тайёргарлик каби таркибий қисмларини интегративликни таъминловчи тамойилларга модификациялаш ҳамда ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш механизмларини аниқлашга асосланган методик тизимни ишлаб чиқариш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан №706678 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини самарали амалга оширишга зарур шарт-шароитлар яратилган.
педагогик таълимда талабалар ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш методикаси талабаларнинг тасаввурлари, ассоциатив тафаккури, танқидий фикрлашларини ривожлантиришнинг мотивацион, инновацион ва интерактив технологияларини қўллаш ва ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган ўқув-билиш фаолиятини персоналлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан №706678 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада педагогик таълимда талабалар ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
таълим жараёнида талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш самарадорлиги ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг мотивацион, когнитив, рефлексив баҳолаш мезонларини обектив баҳоловчи диагностик, прогностик параметр ва индикаторларнинг натижадорлигининг мақсадга йўналтирилганлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан №706678 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада педагогик таълимда талабалар ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш методикасини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish