Мохоров Дмитрий Анатолевичнинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Фалсафий таълимда талабаларни коррупсияга қарши маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг методик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Ped451
Илмий маслаҳатчи: Расулов Бахтиёр Маҳмуджонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Замилова Римма Рамиловна, педагогика фанлари доктори, профессор, Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фалсафий таълимда талабаларни коррупсияга қарши маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг методик тизимини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фалсафа фанида талабаларни коррупсияга қарши маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг педагогик мазмуни фуқаролик масъулияти ва ахлоқий танловга лаёқатлиликни фалсафий-рефлексив интеграция моделига таълимий мақсадларни идентив мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни коррупсияга қарши маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари фалсафий таълим тизимининг консептуал-маънавий кўрсаткичларига фуқаролик симуляция машғулотларини қадриятларга мос адаптациялаш асосида аниқлаштирилган;
фалсафа фанида талабаларни коррупсияга қарши тарбиялаш методикаси таълим олувчиларда ахлоқий иммунитетни когнитив-таълимий, коммуникатив-тарбиявий ривожлантиришга йўналтирилган фалсафий дебат, рефлектив эссе, ахлоқий дилемма, виртуал суд каби интерактив-фалсафий таълим усулларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда фалсафанинг коррупсияга оид терминларини аниқлай олиш ва тушуниш механизмлари фанни ўқитиш тузилмасига фалсафий-герменевтика билан ҳуқуқий-герменевтикани ўзаро уйғунлаштириш конструксиясини қонун ва фалсафа бирлигига бағишланган методик ресурслар билан бойитиш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг коррупсияга қарши билим ва тафаккурига оид компетентлигини ривожлантиришнинг стратегик тузилмаси коррупсиянинг ахлоқий асосларини таълим жараёнининг дидактик имкониятлари билан фалсафий диалектик қонуниятни ўзаро даражасини рефлексив ривожлантиришга қаратилган, эмпатик кейс-стади (вазият таҳлили) ва фазилатлар этикаси каби методларни когнитив (билиш), аффектив (ахлоқий-эмоционал) ҳамда ижтимоий-амалий фаолият билан узвий интеграллаш асосида аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фалсафий таълимда талабаларни коррупсияга қарши маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фалсафа фанида талабаларни коррупсияга қарши маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг педагогик мазмуни фуқаролик масъулияти ва ахлоқий танловга лаёқатлиликни фалсафий-рефлексив интеграция моделига таълимий мақсадларни идентив мослаштириш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий хулосаларидан 2023-2024-йилларда бажарилган 01-341 рақамли “Янги авлод дарсликларини ўрганишга қаратилиган методик ёрдам” мавзусидаги илмий амалий лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2024 йил 11-ноябрдаги 01-122 сон маълумотномаси). Натижада янги авлод дарсликларини ишлаб чиқишнинг методик тузилмаси замонавий талаблар даражасида ишлаб чиқилишига эришилган;
талабаларни коррупсияга қарши маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари фалсафий таълим тизимининг консептуал-маънавий кўрсаткичларига фуқаролик симуляция машғулотларини қадриятларга мос адаптациялаш асосида аниқлаштирилган илмий хулоса ва таклифларидан 2023-2024-йилларда бажарилган 01-329 рақамли “Моддий жавобгар шахсларнинг таваккалчилик билан боғлиқ вертуал ўйинларга мойиллигини диагностика коррексия қилиш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2024 йил 28-ноябрдаги 01-329-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг дарсларни лойиҳалаш фаолиятида диққатни жамлаши тизимлашган ва самарадорлиги ортишига эришилган;
фалсафа фанида талабаларни коррупсияга қарши тарбиялаш методикаси таълим олувчиларда ахлоқий иммунитетни когнитив-таълимий, коммуникатив-тарбиявий ривожлантиришга йўналтирилган фалсафий дебат, рефлектив эссе, ахлоқий дилемма, виртуал суд каби интерактив-фалсафий таълим усулларини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан 2023-2024-йилларда бажарилган 01-329 рақамли “Моддий жавобгар шахсларнинг таваккалчилик билан боғлиқ вертуал ўйинларга мойиллигини диагностика коррексия қилиш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2024 йил 28-ноябрдаги 01-329-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг дарсларни лойиҳалаш фаолиятида диққатни жамлаши тизимлашган ва самарадорлиги ортишига эришилган;
талабаларда фалсафанинг коррупсияга оид терминларини аниқлай олиш ва тушуниш механизмлари фанни ўқитиш тузилмасига фалсафий-герменевтика билан ҳуқуқий-герменевтикани ўзаро уйғунлаштириш конструксиясини қонун ва фалсафа бирлигига бағишланган методик ресурслар билан бойитиш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий янгилигидан 2023-2024-йилларда бажарилган 01-341 рақамли “Янги авлод дарсликларини ўрганишга қаратилиган методик ёрдам” мавзусидаги илмий амалий лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2024 йил 11-ноябрдаги 01-122 сон маълумотномаси). Натижада янги авлод дарсликларини ишлаб чиқишнинг методик тузилмаси тизимлашган ва самарадорлиги ортишига эришилган.
талабаларнинг коррупсияга қарши билим ва тафаккурига оид компетентлигини ривожлантиришнинг стратегик тузилмаси коррупсиянинг ахлоқий асосларини таълим жараёнининг дидактик имкониятлари билан фалсафий диалектик қонуниятни ўзаро даражасини рефлексив ривожлантиришга қаратилган, эмпатик кейс-стади (вазият таҳлили) ва фазилатлар этикаси каби методларни когнитив (билиш), аффектив (ахлоқий-эмоционал) ҳамда ижтимоий-амалий фаолият билан узвий интеграллаш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий янгиликларидан 2023-2024-йилларда бажарилган 01-341 рақамли “Янги авлод дарсликларини ўрганишга қаратилиган методик ёрдам” мавзусидаги илмий амалий лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2024 йил 11-ноябрдаги 01-122 сон маълумотномаси). Натижада янги авлод дарсликларини ишлаб чиқишнинг методик тузилмаси замонавий талаблар даражасида ишлаб чиқилишига эришилган;