Мамараимова Насиба Ядгаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг нутқ маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8231.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Азизова Қизлархон Машрабовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон  давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари синтез қилиш, мулоқот матнидаги  грамматик шакллар, контекстларнинг лингвистик, морфологик, услубий  хусусиятлари,  конструксиявий синтактик бирликлар ҳамда коммуникатив сифатларни ўстириш аспектларига устуворлик бериш асосида  аниқлаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантиришнинг  лингводидактик асосларини визуаллаштириш методик таъминот билан бойитиш ва  нутқнинг маданийлигини таъминловчи коммуникатив сифатлар  компонентлари элементларининг динамиклигига  барқарор устуворлик бериш  асосида такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантириш модели тил-нутқ-тафаккур уйғунлигида нутқий-касбий тайёргарлик  фаолиятининг мантиқийлик, изчиллик  аниқлик, равонлик ва узвийлик ифодаларига мувофиқлигини таъминлаш  ҳамда  лисоний сатҳларнинг  семантик, коммуникатив, экпрессив ва эстетик функсияларининг таълимий мазмунини таснифлашга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантириш методикаси структуравий-ташкилий тузилмаси, прагматик ёндашувларнинг интегратив мазмунини таълимий мақсад эҳтиёжларига босқичма-босқич интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.:Аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг нутқ маданиятини ривожлантириштириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижала асосидар:
аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари синтез қилиш, мулоқот матнидаги  грамматик шакллар, контекстларнинг лингвистик, морфологик, услубий  хусусиятлари,  конструксиявий синтактик бирликлар ҳамда коммуникатив сифатларни ўстириш аспектларига устуворлик бериш асосида  аниқлаштиришга  оид таклифлар “Нутқ маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2977/04 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари аниқланган.
  бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантиришнинг  лингводидактик асосларини визуаллаштириш методик таъминот билан бойитиш ва  нутқнинг маданийлигини таъминловчи коммуникатив сифатлар  компонентлари элементларининг динамиклигига  барқарор устуворлик бериш  асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Нутқ маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2977/04 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантириш модели мазмуни интенсивлаштирилган. 
 аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантириш модели тил-нутқ-тафаккур уйғунлигида нутқий-касбий тайёргарлик  фаолиятининг мантиқийлик, изчиллик  аниқлик, равонлик ва узвийлик ифодаларига мувофиқлигини таъминлаш  ҳамда  лисоний сатҳларнинг  семантик, коммуникатив, экпрессив ва эстетик функсияларининг таълимий мазмунини таснифлашга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Нутқ маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2977/04 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминотини яратиш имкони кенгайтирилган. 
аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантириш методикаси структуравий-ташкилий тузилмаси, прагматик ёндашувларнинг интегратив мазмунини таълимий мақсад эҳтиёжларига босқичма-босқич интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Нутқ маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 8-майдаги 11-05-2977/04 рақамли маълумотномаси). Натижада ўқув жараёнида бўлажак ўқитувчиларда нутқ маданиятини ривожлантиришнинг самарадорлик кўрсаткичини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish