Қурбонова Ферузахон Махаматжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда касбий идентификация намоён бўлишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1207.
Илмий раҳбар: Турғунов Абдурашид Абдуманнопович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфиддиновна, психология фанлари доктори, профессор; Тўрахонов Абдукарим Эшқўзиевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Талабаларда касбий идентификация номоён бўлишининг психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Олий таълим дастурлари талабанинг “Касбий ижтимоийлашуви” ҳисобидан шакллантирилганлиги, касбий мотиватися ва касбий ривожланишнинг интегратив намоён бўлиши касбий мойилликка боғлиқ эканлиги далилланган;
Талабаларнинг касбий идентлификациясига шахсий психологик омиллар таъсирига кўра “Педагогларни касбий идентификацияга ижобий тасири”, “Амалёт жараёнидаги касбий қарор”, “Ўқиш давомида касбий йўналишини ўзагариши”, “Эмоционал муносабат” лар билан боғлиқлиги жиҳатидан, барқарор шаклланган “Касбий идентификация” талабалик даврида касбий тайёргарлик даражасини кучайтирилганлигига боғлиқлиги далилланган;
Талабаларнинг касбий идентификацияси ривожланишида шаклланган стереотипларга мойиллик, профессионал таълим жараёнидаги идентификацияни “мораторий” (танлов инқирози) вужудга келтириши далилланган;
Талабалик даврида касбий идентификацияни ривожлантиришда касбий меъёрлар ва қийматларни ўргатиш билан боғлиқ когнитив, рефлексив кўникмалар хулқ-атвор компонентларнинг устувор шаклланишига эришиш туфайли касбий-мотивасион соҳага адаптив таъсир этиш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларда касбий идентификацияни ривожлантиришнинг психологик асосларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
олий таълим дастурлари талабанинг “Касбий ижтимоийлашуви” ҳисобидан шакллантирилганлиги, касбга бўлган қизиқиш ва касбий ривожланишнинг интегратив намоён бўлиши касбий мойилликка боғлиқ эканлиги далилланганлигига доир хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-367 сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 11-апрелдаги 12-сонли маълумотномаси Натижада талабанинг “касбий ижтимоийлашуви” ҳисобидан шакллантирилганлиги, касбга бўлган қизиқиш ва касбий ривожланишнинг интегратив намоён бўлиши касбий мойилликка боғлиқ эканлиги ўрганилиб ҳамда бу боғлиқликнинг назарий асослари ишлаб чиқилиши бу соҳадаги ишларни назарий ва эмперик ўрганиш имконини кенгайтирган
шахсда касбий установкалари индикатори “автономлик”, “қарорлар қабул қилиш”, “режалаштириш”, “эмоционал муносабат”лар билан боғлиқлиги жиҳатидан, барқарор шаклланган “касбий идентификация” талабалик даврида касбий тайёргарлик даражасини кучайтирилганлигига боғлиқлигини далилланганлига оид хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-367 сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 11-апрелдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада шахсда касбий установкалари индикатори “автономлик”, “қарорлар қабул қилиш”, “режалаштириш”, “эмоционал муносабат”лар билан боғлиқлиги жиҳатидан, барқарор шаклланган “касбий идентификация” талабалик даврида касбий тайёргарлик даражасини кучайтирилганлигига боғлиқлиги дифференциал диагностика ва индивидуал ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда муҳим методологик жиҳати аниқланган.
талабаларнинг касбий идентификацияси ривожланишида шаклланган стереотипларга мойиллик, профессионал таълим жараёнидаги идентификацияни “мораторий” (танлов инқирози) вужудга келтириши асосланилган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-367 сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 11-апрелдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада экасбий идентификацияси ривожланишида шаклланган стереотипларга мойиллик, профессионал таълим жараёнидаги идентификацияни “мораторий” (танлов инқирози) вужудга келтириши асосланилган етакчи психологик механизмлар сифатида идентификациясилаши кенгайтирилган.
талабалик даврида касбий идентификацияни ривожлантиришда касбий меъёрлар ва қийматларни ўргатиш билан боғлиқ когнитив, рефлексив кўникмалар хулқ-атвор компонентларнинг устувор шаклланишига эришиш туфайли касбий-мотивасион соҳага адаптив таъсир этиш зарурати исботланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-367 сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 11-апрелдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада касбий идентификацияни ривожлантиришда касбий меъёрлар ва қийматларни ўргатиш билан боғлиқ когнитив, рефлексив кўникмалар хулқ-атвор компонентларнинг устувор шаклланишига эришиш туфайли касбий-мотивасион соҳага адаптив таъсир этиш зарурати сезиларли даражада мустаҳкамлаши самарадорлиги ошган.