Ибрагимова Азиза Рузибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Табиий монополияларда рақобатни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Yu1144.
Илмий раҳбар: Рузиназаров Шуҳрат Нуралиевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Аминжанова Матлуба Аҳмедовна, юридик фанлар доктори, профессор; Саидов Мақсудбек Норбоевич, юридик фанлар бўйича фалсафа (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда табиий монополияларда рақобатни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш масалаларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Табиий монополия соҳаларини рақобат орқали трансформация қилишнинг ҳуқуқий механизмлари тадқиқ қилиниб, табиий монополия соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш, яъни табиий монополия соҳаларига рақобатни жорий қилиш имкониятлари, табиий монополиялар субектлари фаолиятни амалга оширадиган соҳаларда рақобат муҳитини шакллантириш рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиши лозимлиги илмий-назарий ва амалий жиҳатдан асосланган;
табиий монополия субектлари фаолиятига рақобатни трансформация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари комплекс ўрганилиб, табиий монополия шароитларида реализация қилинадиган товарларнинг нархларини (тарифларини) шакллантирилишининг ўзига хос хусусиятлари асослаб берилиб, мустақил бозор регуляторлари фаолиятининг алоҳида хусусиятлари таҳлил қилинган; 
табиий монополия субектларининг ҳуқуқий мақомининг ўзига хос хусусиятлари асослаб берилиб, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми айнан юридик шахс сифатида бўлиши асосланган;
асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлган хўжалик юритувчи субектлар ва асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлмаган хўжалик юритувчи субектларнинг ҳуқуқий мақомини фарқлаш лозимлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши боʻйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
табиий монополия субектлари фаолиятни амалга оширадиган соҳаларда рақобат муҳитини шакллантириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси нормаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025-йил 17-январдаги 162/02-11-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши табиий монополия субектлари фаолиятни амалга оширадиган соҳаларда рақобат муҳитини шакллантиришнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади. 
табиий монополия шароитларида реализация қилинадиган товарларнинг нархларини (тарифларини) шакллантиришга доир таклифлари Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси 1-қисми нормаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025-йил 17-январдаги 162/02-11-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши табиий монополия шароитларида реализация қилинадиган товарларнинг оқилона нархларини (тарифларини) шакллантиришга хизмат қилади. 
табиий монополия субектининг ҳуқуқий мақомига тааллуқли таклифлари 2024-йил 1-майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сон қарори билан тасдиқланган “Хўжалик юритувчи субектларни табиий монополия субекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-банди нормаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025-йил 17-январдаги 162/02-11-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши табиий монополия субектининг ҳуқуқий мақомининг қонунчиликда аниқ белгиланишига хизмат қилади. 
асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлмаган субектларнинг ҳуқуқий мақомига оид таклифлари 2024-йил 1-майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сон қарори билан тасдиқланган “Хўжалик юритувчи субектларни табиий монополия субекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 6-банди нормаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025-йил 17-январдаги 162/02-11-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлмаган субектларнинг ҳуқуқий мақомининг қонунчиликда аниқ белгиланишига хизмат қилади

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish