Юсупова Манзура Ўктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср II ярми - ХХI аср бошларида Бухоро шаҳри ўзбек ва тожиклари анъанавий сайиллари, байрамлари ва томошаларининг этноҳудудий хусусиятларидаги трансформация жараёнлари (тарихий-этнологик таҳлил)” 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tar1751
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Буриев Ачил, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Рахмонов Фахриддин Шаймардонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти Этнография бўлими.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “ХХ аср ИИ ярми - ХХИ аср бошларида Бухоро шаҳри ўзбек ва тожиклари анъанавий сайиллари, байрамлари ва томошаларининг этноҳудудий хусусиятларидаги трансформация жараёнларини тарихий-этнологик таҳлил асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Илк бор Бухоро шаҳрида ўтказилиб келинган анъанавий халқ сайиллари, байрамлари ва томошаларининг тарихий илдизлари ва манбавий асослари Оʻрта Осиёда яратилган қадимий қўлёзмаларда, минтақанинг етук алломалари асарларидаги маълумотларда атрофлича тавсиф этилиб, кенг кўламда илмий ўрганилди;
Бухоро шаҳри ўзбек ва тожиклари томонидан анъанавий сайиллар, байрамлар ва томошалар: Наврўз байрами, Гуллар байрами, Сумалак сайли, Қовун сайли асрлар давомида ҳамжиҳатлик билан ўтказилиб келингани – бу оммавий тадбирлар икки халқ ўртасида жамоавийлик, дўстлик, қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги ҳамда асрлар оша шакл ва мазмун билан бойитиб борилганлиги далилланди;
шаҳар ўзбек ва тожиклари анъанавий сайиллари, байрамлари ва томошаларидаги умумийлик ва ўзига хослик жиҳатлари қиёсий таҳлил қилиниб, уларни уюштириш ва ўтказишдаги анъанавийлик ҳамда замонавийлик тенденсиялари, шунингдек, трансформацион жараёнларнинг динамикаси масалалари илмий тадқиқ этилди;
шаҳар аҳолиси сайиллари, байрамлари ва томошалари ҳозирги даврда тобора модернизациялашиб бораётганлиги кўп миллатлар ҳамжиҳат бўлиб яшаётган аҳоли орасида тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва багʻрикенглик, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги муҳим омил эканлиги асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши:
ХХ аср ИИ ярми - ХХИ аср бошларида Бухоро шаҳри ўзбек ва тожиклари анъанавий сайиллари, байрамлари ва томошаларининг этноҳудудий хусусиятларидаги трансформасия жараёнларини тадқиқ этиш жараёнида:
“07.00.07-Этнография, этнология ва антропология” ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “ХХ аср ИИ ярими - ХХИ аср бошларида Бухоро шаҳри ўзбек ва тожиклари анъанавий сайллари, байрамлари ва тамошаларининг этноҳудудий хусусиятларидаги трансформация жараёнлари (тарихий-этнологик таҳлил)” мавзусидаги диссертация тадқиқоти натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи билан тасдиқланган 491495-сонли гувоҳномага мувофиқ “Тарих фалсафаси ва методологияси” номли ўқув қўлланма нашр қилинишида фойдаланилган.
Диссертация ишининг илмий-назарий хулосалари асосида талабалар онгига миллатлараро бағрикенглик тамойилини сингдиришда миллий қадриятлар, анъаналар ва диний маросимлар билан боғлиқ жараёнлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан бир қаторда баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг таҳлили асосида ишлаб чиқилган таълим жараёнини такомиллаштиришга оид таклифлари “60220300 - Тарих” таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 21-апрелдаги 02/01-01-145-сон маълумотномаси). Бу тадқиқот натижаларидан олинган янгиликлар асосида мазкур жорийланиш орқали ёшлар тарбиясида миллий қадриятлар иштирокини таъминлашга эришилади, шунингдек, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Бухоро шаҳрида ўтказилиб келинган анъанавий халқ сайиллари, байрамлари ва томошаларининг тарихий илдизлари асрлар давомида ҳамжиҳатлик билан ўтказилиб келингани – бу оммавий тадбирлар ўзбек ва тожиклар ўртасида жамоавийлик, дўстлик, қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги ҳамда янгича шакл ва мазмун билан бойитиб борилганлиги, улардаги умумийлик ва ўзига хослик жиҳатлари қиёсий таҳлил қилиниб, уларни уюштириш ва ўтказишдаги анъанавийлик ҳамда замонавийлик тенденсиялари тўгʻрисидаги илмий янгилик натижаларидан “Бухоро” давлат музей-қўриқхонасида турли кўргазмалар ташкил қилишда ҳамда фонд материалларини каталоглаштиришда қўлланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 12-ноябрдаги 04-07/4277-сон маълумотномаси). Бу тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фондининг бойишига хизмат қилган.
Бухоро шаҳри ўзбек ва тожиклари томонидан анъанавий сайиллар, байрамлар ва томошалар: Наврўз байрами, Гуллар байрами, Сумалак сайли, Қовун сайли, миллий ўйинлар ва халқ томошалари асрлар давомида ҳамжиҳатлик билан ўтказилиб келингани – бу оммавий тадбирлар ўзбек ва тожиклар ўртасида жамоавийлик, дўстлик, қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга, ҳудудий яхлитлик ва этнохусусиятлардаги замонавий ёндашувлар, миллий қадриятларнинг аҳоли орасида сақланиб қолиши билан богʻлиқ таклиф ва тавсиялари материалларини кенг жамоатчиликка етказишда фойдаланилди (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-августдаги 01-09-120-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, кўрсатув илмий далилларга бой бўлишига, ҳамда оммабоплигини таъминлашга, савиясининг ошишига эришилди ва Бухоро шаҳрида яшовчи турли халқлар ва диаспораларга хос тарихий қадриятлар, урф-одатлар ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари ўртасида таргʻиб қилишга хизмат қилади.