Мирсаидова Зухра Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли селекциядаги голштин зотли сигирлар сут маҳсулдорлигининг конституция типига боғлиқлиги”, 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.PhD/Qx1228
Илмий раҳбар: Хужамов Журабек Наимович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Мадрахимов Шодлик Назарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Кличов Зафар Сафарович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг табиий иқлим шароитига мос турли давлатлар селекциясига мансуб голштин зотли сигирлар конституция типларини таҳлилий ўрганиш асосида уларни иқтисодий жиҳатдан сут маҳсулдорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Самарқанд вилоятининг табиий иқлим шароитида турли селекциядаги голштин зотли сигирларнинг фасллар кесимида сут маҳсулдорлигининг барқарорлиги ёз фаслининг июн ойида Голландия селекцияси, Германия ва Дания селекциясининг нозик-зич ва мустаҳкам конституция типларидан 189,5 кг (18,3%), 107,2 кг (10,3 %), 168,1 кг (14,5%), 161,9 кг (13,9%), юқори сут маҳсулдорликка эга бўлганлиги аниқланган.
Тажриба давомида сутдорлик коеффициенти, сигирларнинг селекцияси, зоти, ёши, тирик вазни, конституция типи, физиологик ҳолати, озиқлантириш ва сақлаш шароитларига боғлиқ ҳолда Голландия селекцияси, Германия ва Дания селекциясининг нозик-зич конституция типидан 1281,1 кг (14,7%), 1505,0 кг (17,3%) юқори бўлиб, мустаҳкам конституция типи 884,6 кг (9,32 %), 1594,3 кг (16,8%) юқори эканлиги тажриба давомида умум маълум бўлган формула асосида исботланган.
Тажриба гуруҳидаги сигирларнинг елин шаклларини баҳолашда асосан икки хил косасимон ва ваннасимон елин шакллари ўрганилиб, Голландия селекцияси, Германия ва Дания селекциясига нисбатан ваннасимон шаклли елинга эга бўлган сигирларни 70% ваннасимон ва елин айланаси 0,66% бўлганида лактациясининг дастлабки ойида сут миқдори 115,0 кг ёки 13,3% га ошганлиги исботланган.
Голландия, Германия, Дания селекцияларига мансуб голштин сигирларида тадқиқот натижаларига кўра Голландия селекциясидаги мустаҳкам конституция типидан фойдаланилса юқори маҳсулдор подалар яратиш суръатини оширади ва сут маҳсулдорлиги 16,8-17,3% га кўпаяди, ҳар йили бузоқ олишнинг самарадорлиги аниқланган.
Конституция типлари бўйича сигирларни иссиққа чидамлилик индекси 79-88 бирликни ташкил эца, бундай сигирларни юқори иссиққа чидамли, 61-75 ни ташкил эца паст иссиққа чидамли деб ҳисобланган. Барча селекциялараро нозик зич ва мустаҳкам конституция типида натижалар 74-79 бирлик оралиғида бўлганда, Сервис-даврининг давомийлиги, 2,7% дан 3,1 % гача қисқарганлиги илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли селекциядаги голштин зотли сигирлар сут маҳсулдорлигининг конституция типига боғлиқлик даражасини ўрганиш асосида:
Голландия, Германия ва Дания селекциясига мансуб голштин сигирларнинг ИИ лактация даврида сут миқдори, бир йилда бир бош бузоқ олиш бўйича тадқиқотлар «Сиёб Шавкат Орзу” қорамолчилик фермасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 17-мартдаги 02/23-179-сонли маълумотномаси). Натижада Голландия селекциясидаги мустаҳкам конституция типида йиллик соф фойда 12713,75 минг.сўмни ва рентабеллик даражаси 40,7 фоизни, нозик-зич типида мос равишда 11188,3 минг сўмни ва 38,4 фоизни, Германия селекциясидаги мустаҳкам типида 11264,55 минг сўмни ва 39,3 фоизни, нозик-зич типида эса мос равишда 9113,85 минг сўмни ва 35,8 фоизни, Дания селекциясидаги мустаҳкам типида 9961,90 минг сўмни ва 37,2 фоизни, нозик-зич типида 8777,30 минг сўмни ва 35,4 фоизни ташкил қилган. 
Турли селекциядаги голштин сигирларини конституция типи бўйича ИИ лактация даврида сут миқдори, бир йилда бир бош бузоқ олиш бўйича тадқиқотлар “ПУРЕ МИЛКЙ ОҚДАРЁ” қорамолчиликга ихтисослашган тажриба хўжалигига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 17-мартдаги 02/23-179-сонли маълумотномаси). Натижасида Голландия селекциясига мансуб голштин сигирларида йиллик соф фойда 10152,257 минг сўм, рентабеллик даражаси 32,5 фоиз бўлган. Германия ва Дания селекцияларига мансуб голштин сигирларида мос равишда 8828,197; 7632,10 минг сўмга ва 30,8; 28,5 фоизни ташкил қилган;
Голштин сигирларини тажриба гуруҳлари бўйича ИИ лактациядаги сут миқдори ва бир йилда бир бош бузоқ олиш тадқиқоти “ПУРЕ МИЛКЙ ПРОДУCЦ” қорамолчиликга ихтисослашган хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 17-мартдаги 02/23-179-сонли маълумотномаси). Голландия селекциясига мансуб голштин сигирларида йиллик соф фойда 8478,633 минг сўм, рентабеллик даражаси 29,1 фоиз бўлган. Германия ва Дания селекцияларига мансуб голштин сигирларида эса мос равишда 6695,370; 6273,042 минг сўмга ва 26,3; 25,3 фоизни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish