Иноятова Сохиба Фазиловнанинг 
юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ривожлантириш парадигмаси”. 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Yu315.
Илмий маслаҳатчи: Окюлов Оманбай, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Рузиназаров Шуҳрат Нуралиевич, юридик фанлар доктори, профессор, Насриев Илҳом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор, Қўлдошев Нуриддин Абдуғаниевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштириш ва ҳуқуқий жараёнлар глобаллашувининг замонавий таҳдидлари шароитида фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ривожлантириш парадигмасининг илмий-назарий асосларини ҳамда ушбу соҳани ҳуқуқий тартибга солиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўйинлар ташкилотчиси уларни белгиланган муддатда ўтказишдан бош тортган тақдирда, ўйинлар иштирокчилари уларнинг ташкилотчисидан ўйинларнинг бекор қилиниши ёки уларнинг муддати кўчирилиши туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги асослантирилган;
истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли бўлган нуқсонли товар (иш, хизмат) ҳамда ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати ёки ҳаракацизлиги туфайли етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи тўлиқ ҳажмда қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги асослантирилган;
кўчмас мулк обектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига қонунга хилоф ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар киритилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар ушбу маълумотларга ишониб ҳаракат қилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланиши асослантирилган;
давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ҳамда суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган зарарлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланиши асослантирилган;
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш зарурлиги асослантирилган;
ҳар бир шахснинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сири, шаъни ва қадр-қимматининг ҳимоя қилиниши, шахсий маълумотларининг муҳофаза этилиши, нотўғри маълумотларни тузаттиришни, ўзи ҳақида қонунга хилоф равишда тўпланган ёки бошқа ҳуқуқий асосга эга бўлмаган маълумотларни йўқ қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги асослаб берилган, шунингдек юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи нотўғри маълумотларга раддия берилишини таҳририятдан талаб қилишга ҳақли эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
ўйинлар ташкилотчиси уларни белгиланган муддатда ўтказишдан бош тортган тақдирда, ўйинлар иштирокчилари уларнинг ташкилотчисидан ўйинларнинг бекор қилиниши ёки уларнинг муддати кўчирилиши туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1057-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 1996-йил 29-августдаги Фуқаролик кодекси 984-моддасининг тўртинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 3-июндаги Но3/дн-115-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ўйин иштирокчиларининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш ва уларнинг ташкилотчиларининг масъулиятини оширишга хизмат қилган;
истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли бўлган нуқсонли товар (иш, хизмат) ҳамда ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати ёки ҳаракацизлиги туфайли етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи тўлиқ ҳажмда қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 23-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1021-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 1996-йил 26-апрелдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 221-И-сон Қонуни 4-моддаси биринчи қисмининг 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 3-июндаги Но3/дн-115-сон далолатномаси). Мазкур таклиф қопланадиган зарар ҳажмини кенгайтириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини инсофсиз ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилардан ҳимоя қилишни кучайтиришга асос бўлиб хизмат қилган;
кўчмас мулк обектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига қонунга хилоф ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар киритилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар ушбу маълумотларга ишониб ҳаракат қилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 5-январдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон қарорининг 2-банди “б” кичик бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 5-февралдаги 12-16-8-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф давлат реестрларидаги ноаниқликлар оқибатида етказилган мулкий зарарни қоплаш механизмларини такомиллаштириш ва фуқаролик муомаласининг инсофли иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга хизмат қилган;
давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ҳамда суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган зарарлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 5-январдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон қарорининг 2-банди “б” кичик бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 5-февралдаги 12-16-8-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф давлат органларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан етказилган зарарни қоплашнинг самарали тизимини яратишга ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилган;
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 5-январдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон қарорининг 4-банди “г” кичик бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 5-февралдаги 12-16-8-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар компенсация механизмларини ҳуқуқий тартибга солишнинг комплекс тизимини яратишга ва фуқаролик муомаласи субектларининг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ҳар бир шахснинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сири, шаъни ва қадр-қимматининг ҳимоя қилиниши, шахсий маълумотларининг муҳофаза этилиши, нотўғри маълумотларни тузаттиришни, ўзи ҳақида қонунга хилоф равишда тўпланган ёки бошқа ҳуқуқий асосга эга бўлмаган маълумотларни йўқ қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги асослаб берилган, шунингдек юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи нотўғри маълумотларга раддия берилишини таҳририятдан талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-ноябрдаги 32-сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992-йил 19-июндаги “Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида”ги 5-сон қарорининг 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-йил 3-июндаги 08/261-25-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар фуқароларнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга комплекс ёндашувни шакллантириш ҳамда шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш бўйича суд амалиётини такомиллаштиришни таъминлади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish