Гаппарова Гули Нурмуминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “COVID-19 пандемияси даврида болаларда пиелонефритнинг клиник-лаборатор хусусиятлари, диагностикаси ва даволаш”, 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1898.
Илмий раҳбар: Ахмеджанова Наргиза Исмоиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти DSс.04/30.12.2019.Тib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомурадов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади анамнезида COVID-19 ўтказган болаларда пиелонефритни эрта ташхислаш ва комплекс даволаш самарадорлигини баҳолашда клиник-лаборатор хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда буйракнинг проксимал (протеинурия соғлом болалар кўрсаткичига нисбатан 11 баробар ортган) ва дистал каналчалар дисфункцияси (аммониогенез 34% пасайган) билан бир қаторда  гломеруляр функцияси  (КФТ  соғлом болалар кўрсаткичига нисбатан 38% камайган) бузилиши исботланган;  
анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда ферментурия кўрсаткичларини (γ-ГТ 4,57- 5,84 марта ортган) ишончли даражада ортганлиги мембранолиз мавжудлигидан далолат бериши исботланган;
анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда сийдикда KIM-1 (3,77-4,51 баравар), NGAL (25,9-26,4 марта)  ва β2М (7,64-9,16 баробар) кўрсаткичларини ортиши буйрак тўқимасидаги кучли яллиғланиш жараёнлари, гипоксия ҳолати билан боғлиқ эканлиги исботланган;
анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда (Нефростен ва витамин А) ўтказилган комплекс терапия антиоксидант, мембраностабилизатор, регенератив, репаратив, яллиғланишга қарши ижобий таъсирлари сабабли беморларни стационар даволаниш муддати 4 кунга қисқариши, ремиссия даврини узайиши, сийдикда KIM-1 даражаси 3,29 баробар, β2М даражаси 5,57 баробар, y-ГТ  3,85 баробарга камайишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 ўтказган, пиелонефрит билан касалланган болаларда пиелонефритни эрта ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда буйракнинг проксимал (протеинурия соғлом болалар кўрсаткичига нисбатан 11 баробар ортган) ва дистал каналчалар дисфункцияси (аммониогенез 34% пасайган) билан бир қаторда  гломеруляр функцияси  (КФТ  соғлом болалар кўрсаткичига нисбатан 38% камайган) бузилиши исботланган ва Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 10 октябрдаги 66-сонли буйруғи билан тасдиқланган  “COVID-19 пандемияси даврида болаларда пиелонефритнинг клиник-лаборатор хусусиятлари ва диагностикаси” номли услубий тавсияномада ифодаланган ва Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.09.2023 йилдаги 79-сон ва Самарқанд шаҳар №1 болалар шифохонасининг 30.08.2023 йилдаги 44-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 августдаги 05/22-сонли  хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда буйракнинг проксимал (протеинурия соғлом болалар кўрсаткичига нисбатан 11 баробар ортган) ва дистал каналчалар дисфункцияси (аммонеогенез 34% пасайган) билан бир қаторда  гломеруляр функцияси пасайишини (КФТ  соғлом болалар кўрсаткичига нисбатан 38% камайган) биргаликда кузатилиши буйрак фаолиятининг бузилишини эрта прогноз қилиш учун аниқ тузилмавий мезонлардан фойдаланиш имконин беради. Иқтисодий самарадорлиги: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда ўрганилган тузилмавий диагностик мезонлар буйрак функцияси бузилишларини ташхислашда қушимча инвазив текширувлар (биопсия ва морфологик таҳлиллар)дан воз кечиш имконини ва умумий 71 нафар бемор болалар учун ҳисобланганда 46860000 сўм маблағни тежаш имконини берган. Хулоса: хар бир нафар бемор учун  бюджет маблағларини 660000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;  
иккинчи илмий янгилик: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда ферментурия кўрсаткичларини (γ-ГТ 4,57- 5,84 марта ортган) ишончли даражада ортганлиги мембранолоиз мавжудлигидан далолат бериши исботланган ва Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 10 октябрдаги 66-сонли буйруғи билан тасдиқланган  “COVID-19 пандемияси даврида болаларда пиелонефритнинг клиник-лаборатор хусусиятлари ва диагностикаси” номли услубий тавсияномада ифодаланган, Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.09.2023 йилдаги 79-сон ва  Самарқанд шаҳар № 1 болалар шифохонасининг 30.08. 2023 йилдаги 44-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 августдаги 05/22-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда ферментурия кўрсаткичларининг ишончли даражада бузилиши (γ-ГТ 4,57- 5,84 марта ортганлиги) аниқланган ва ферментни сийдикда аниқланиши тубулоинтерстициал тўқима ҳужайралари шикастланишининг сифатий ва миқдорий мезони сифатида баҳоланиб, тубулоинтерстициал тўқимада мембранолиз жараёнини назорат қилишда скрининг тести сифатида қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ферментурия кўрсаткичларини (γ -ГТ даражалари) баҳолаш усулини жорий этилиши орқали ташхис жараёнида қимматбаҳо ва инвазив текширувлардан воз кечиш  имконини ва умумий 71 нафар бемор болалар учун ҳисобланганда 46860000  сўм маблағни тежаш имконини берган. Хулоса:  хар бир нафар бемор учун бюджет маблағларини 660000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;  
учинчи илмий янгилик: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда сийдикда KIM-1 (3,77-4,51 баравар), NGAL (25,9-26,4 марта)  ва β2М (7,64-9,16 баробар) кўрсаткичларини ортиши буйрак тўқимасидаги кучли яллиғланиш жараёнлари, гипоксия ҳолати билан боғлиқ эканлиги исботланган ва  Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 10 октябрдаги 66-сонли буйруғи билан тасдиқланган  “COVID-19 пандемияси даврида болаларда пиелонефритнинг клиник-лаборатор хусусиятлари ва диагностикаси” номли услубий тавсияномада ифодаланган, Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.09.2023 йилдаги 79-сон ва  Самарқанд шаҳар № 1 болалар шифохонасининг 30.08.2023 йилдаги 44-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 августдаги 05/22-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда KIM-1 (3,77-4,51 баравар), NGAL (25,9-26,4 марта), β2М (7,64-9,16 баробар) кўрсаткичлари ортган, сийдикдаги KIM-1, NGAL ва β2М даражаси буйрак тўқималарининг шикастланиш даражасига тўғридан-тўғри пропорционал бўлиб, сийдикда KIM-1, NGAL ва β2М қийматини аниқлаш уларни нефронларнинг структуравий шикастланишининг эрта диагностик белгилари сифатида қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда сийдикда KIM-1, NGAL ва β2М қийматини аниқлаш уларни нефронларнинг структуравий шикастланишининг эрта диагностик белгилари сифатида қўллаш ва бу маркерларнинг амалиётга жорий этилиши инвазив диагностика муолажаларини камайтириш, асоратларни олдини олиш ва умумий 71 нафар бемор болалар учун ҳисобланганда 46860000  сўм маблағни тежаш имконини берган. Хулоса: хар бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 660000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган; 
туртинчи илмий янгилик: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефрит билан касалланган болаларда (Нефростен ва витамин А) ўтказилган комплекс терапия антиоксидант, мембраностабилизатор, регенератив, репаратив, яллиғланишга қарши ижобий таъсирлари сабабли беморларни стационар даволаниш муддати 4 кунга қисқариши, ремиссия даврини узайиши, сийдикда KIM-1 даражаси 3,29 баробар, β2М даражаси 5,57 баробар, y-ГТ  3,85 баробарга камайишига олиб келиши исботланган ва Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 10 октябрдаги 67-сонли буйруғи билан тасдиқланган  “COVID-19 пандемияси даврида болаларда пиелонефритни даволашни такомиллаштирилган усули” номли услубий тавсияномада ифодаланган, Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.09.2023 йилдаги 79-сон ва Самарқанд шаҳар № 1 болалар шифохонасининг 30.08.2023 йилдаги 44-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 августдаги 05/22-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефритли болаларда Нефростен ва А витамини ёрдамида ўтказилган комплекс терапия қўлланилиши самарали натижалар берган, беморларнинг стационар даволаниш муддати 4 кундан ортиқроқ қисқаришига ва бу эса ремиссия даврининг узайишига, асоратлар ривожланишининг олдини олишга, болалар орасида ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: анамнезида COVID-19 ўтказган пиелонефритли болаларда комплекс даволаш усули (Нефростен ва А витамини) қўллангандан сўнг стационар даволаниш муддати 4 кунгача қисқарган, бу эса комплекс даво олган 71 нафар беморларга умумий ҳисобда 46860000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга имкон берган. Хулоса: хар бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 660000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish