Пулатова Шахзода Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пастки жағ синишларни комплекс даволашни такомиллаштириш”, 14.00.21 – Стоматология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/3055.
Илмий раҳбар: Рахимов Зокир Қайимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
    Расмий оппонентлар: Камалова Феруза Рахматиллоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент;  Абдуқодиров Абдусалом Абдуқодирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Витебск давлат тиббиёт университети” (Беларус Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
  II. Тадқиқотнинг мақсади суяк бўлаклари силжимаган ҳолдаги пастки жағ синишлари билан касалланган беморларни комплекс даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
  пастки жағ синишларини даволашда ўсимлик-минерал компонентлардан иборат гомеопатик малҳамини қўллаш оғиз бўшлиғидаги дисбиотик ўзгарган микрофлорани самарали нормаллаштириши исботланган;
  пастки жағ синишларини даволашда инфрақизил лазер терапиясининг маҳаллий сеансларини кортикал винтлар орқали жағлараро фиксация билан биргаликда қўллаш IL-6 ва IL-10 миқдорларини оғиз бўшлиғи суюқлигида пасайишига олиб келиши илмий жиҳатдан асосланган;
   инфрақизил нурланишнинг физиотерапевтик таъсири, биорегулятор препаратининг малҳами ва жағларни кортикал винтлар ёрдамида иммобилизация қилишни ўз ичига олган комплекс терапияни қўллаш синиш чизиғи соҳасида суяк қадоғи шаклланиш муддатларини қисқартириши аниқланган;
   илк маротаба пастки жағ суяги синишларини даволашда инфрақизил лазер ёрдамида физиотерапевтик таъсирни минерал-ўсимлик асосидаги гомеопатик малҳам ҳамда ортодонтик мини-имплантлар воситасида максилляр-мандибуляр иммобилизация билан биргаликда маҳаллий қўллаш самарадорлигини клиник, иммунологик ва микробиологик кўрсаткичлар нуқтаи назаридан даволаш самарадорлигини ошириши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пастки жағ синишлари билан касалланган беморларда даволашни яхшилаш бўйича илмий изланиш натижаларига кўра: 
биринчи илмий янгилик: пастки жағ синишларини даволашда ўсимлик-минерал компонентлардан иборат гомеопатик малҳамини қўллаш оғиз бўшлиғидаги дисбиотик ўзгарган микрофлорани самарали нормаллаштириши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот натижасида оғиз суюқлигидаги микроорганизмларнинг миқдорий ва сифат таркибининг пасайиши оғиз бўшлиғининг дисбиотик ўзгартирилган микрофлорасини самарали нормаллаштиришнинг муҳим кўрсаткичи эканлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.07.2024 йил; 51-сон), ҳамда Навои вилояти Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.07.2024 йил; 55-сон) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: комплекс терапиядан фойдаланиш, шу жумладан кортикал винтлар ёрдамида жағлараро фиксация, инфрақизил лазер терапияси ва биорегулятор Траумел-С препарати, пастки жағ синишларни даволашда юқори ижтимоий самарадорликни кўрсатди. Беморларнинг оғиз бўшлиғида катта ҳажмли шина тузилмаларининг йўқлиги ноқулайликни, оғриқни сезиларли даражада пасайишига ва оғиз гигиенаси учун шароитларнинг яхшиланишига олиб келди, бу эса ўз навбатида беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини оширишга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс терапия, жумладан, жағларни кортикал винтлар билан иммобилизация қилиш, инфрақизил лазер ва биорегулятор Траумел-С препаратини қўллаш, пастки жағ синишларни даволашда юқори иқтисодий самарадорликни кўрсатди. Хулоса: юқоридаги маълумотларга асосланиб, кортикал винтлар ёрдамида жағларни иммобилизация қилиш усулини, инфрақизил лазер терапияни ва Траумел-С препаратини қўллаш, беморларни комплекс даволашга киритиш бўйича тавсия етилган услубий тавсиялар амалга оширилган даволаш мажмуасининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради, бу эса харажатларни тежаш имконини беради. 
иккинчи илмий янгилик: пастки жағ синишларини даволашда инфрақизил лазер терапиясининг маҳаллий сеансларини кортикал винтлар орқали жағлараро фиксация билан биргаликда қўллаш IL-6 ва IL-10 миқдорларини оғиз бўшлиғи суюқлигида пасайишига олиб келиши илмий жиҳатдан асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот натижалари оғиз бўшлиғининг иммун ҳолатини сезиларли даражада коррекциясини кўрсатди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.07.2024 йил; 51-сон), ҳамда Навои вилояти Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.07.2024 йил; 55-сон) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: оғиз бўшлиғининг иммунологик кўрсаткичларнинг меъерланиши ва регенерация жараёнларнинг яхшиланиши беморларнинг ўз соғлиғига бўлган ишончини кучайтирди, бу уларнинг ижтимоий ва касбий фаолиятга тайёрлигини оширди. Иқтисодий самарадорлиги: бу пастки жағ синган беморларнинг стационар даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини 3 миллион 420 минг сўмга тежаш имконини берди. Хулоса: ушбу тоифадаги беморларни даволашнинг тақдим этилган усули посттравматик асоратларни ривожланишининг олдини олиш учун биорегулятор дори воситаларидан комплекс қўллашни, оғиз бўшлиғини гигиеник парваришни оптималлаштириш учун жағлараро фиксацияда ортодонтик мини – имплантлардан фойдаланган ҳолда, қон айланишини яхшилаш ва битиш жараёнларни тезлаштириш учун лазер терапиясини қўллашни ўз ичига олади.
учинчи илмий янгилик: инфрақизил нурланишнинг физиотерапевтик таъсири, биорегулятор препаратининг малҳами ва жағларни кортикал винтлар ёрдамида иммобилизация қилишни ўз ичига олган комплекс терапияни қўллаш синиш чизиғи соҳасида суяк қадоғи шаклланиш муддатларини қисқартириши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: соғлиқни сақлаш тизимида тиббий ёрдам олаётган пастки жағ травмалари билан жабрланганларга ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ердам кўрсатиш зарурати ва даражаси Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиет марказнинг юз – жағ жарроҳлиги бўлими мисолида, шунингдек, стоматология хизматини ислоҳ қилиш тамойиллари ва шартлари, айниқса, стоматологик ёрдамнинг барча шаклларига бўлган еҳтиёжнинг юқорилиги билан боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.07.2024 йил; 51-сон), ҳамда Навои вилояти Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.07.2024 йил; 55-сон) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юқумли асоратлар хавфининг камайиши ва суяк тўқималарининг тез битиши госпитализация давомийлигини ва узоқ муддатли тиббий парваришга бўлган эхтиёжни қисқартиришга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида соғлиқни сақлаш тизимига молиявий юкни камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: шиш ва оғриқнинг камайиши каби клиник кўрсаткичларнинг сезиларли яхшиланиши тез – тез ва қиммат тиббий муолажаларга, жумладан жарроҳлик ва узоқ муддатли медикаментоз даволанишга бўлган эхтиежни камайтиради. Хулоса: шикастланишдан кейинги даврда реабилитация вақтини оптималлаштириш жабрланганларнинг вақтинчалик меҳнат лаёкатсизлик муддатларини қисқартиришга ёрдам берди, бу уларнинг касбий фаолияти ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатди.
тўртинчи илмий янгилик: илк маротаба пастки жағ суяги синишларини даволашда инфрақизил лазер ёрдамида физиотерапевтик таъсирни минерал-ўсимлик асосидаги гомеопатик малҳам ҳамда ортодонтик мини-имплантлар воситасида максилляр-мандибуляр иммобилизация билан биргаликда маҳаллий қўллаш самарадорлигини клиник, иммунологик ва микробиологик кўрсаткичлар нуқтаи назаридан даволаш самарадорлигини ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу терапия клиник динамиканинг кўрсаткичларни сезиларли даражада оширади, яллиғланиш асоратларни ривожланиш миқдорини  қисқартиради ва беморларнинг қониқишини оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.07.2024 йил; 51-сон), ҳамда Навои вилояти Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.07.2024 йил; 55-сон) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу комбинирланган усулнинг клиник амалиётга жорий этилиши нафакат даволашнинг тиббий самарадорлигини оширади, балки аҳоли саломатлиги ва давлат иқтисодиётига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: пастки жағ синишларда комплекс даволаш усулларидан қўллашнинг иқтисодий самарадорликнинг таҳлили шуни кўрсатдики, даволаш харажатлари беморлар учун ҳам, тиббиёт муассасалари учун ҳам реабилитация даврининг қисқариши ҳисобига тиббий ердамнинг иқтисодий самарадорлиги  сезиларли даражада ошган. Хулоса: натижаларнинг жорий этилиши пастки жағ синишларда ихтисослаштирилган стоматологик ёрдам даражасини ошириш ва яллиғланиш асоратларни ривожланишнинг олдини олишга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish