Ҳамроева Лола Ризоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳазм найи турли даражадаги кимёвий куйишларида ингичка ичак деворидаги морфометрик ўзгаришлар” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib 4438.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оқ зотсиз каламушлар ҳазм найининг турли даражадаги кимёвий куйишидан кейин ва биокоррексиядан кейинги ингичка ичак деворидаги морфологик, морфометрик, иммуногистокимёвий ўзгаришларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 6% олма сирка кислотаси таъсиридан сўнг инфантил ва ювенил ёшдаги оқ зотсиз каламушлар ингичка ичак шиллиқ ва мушак қаватларидаги шикастланиш кўрсаткичлари орасидаги фарқлар турли даврларда (1, 7 ва 30- кунларда) аниқланган;
илк бор ҳазм найининг 70% сирка кислотаси таъсирида кимёвий куйишидан сўнг 1 ойлик оқ зотсиз каламушлар ингичка ичак шиллиқ қавати қалинлиги, ворсинкалар баландлиги, крипталар чуқурлиги, хусусий пластинка қалинлиги 3 ойлик оқ зотсиз каламушларга нисбатан камайганлиги қиёсий исботланган;
илк маротаба 6% ли сирка кислотаси таъсиридан сўнг 3 ойлик каламушларда ингичка ичак шиллиқ қавати кўрсаткичлари қора седана ёғи билан биокоррекция қилгандан сўнг 1 ойлик каламушларга нисбатан тўлиқ тикланганлиги, 70% ли сирка кислотаси таъсиридан сўнг эса некрозланган тўқималар ўрнига фиброз тўқималарнинг ўсиши кўпайганлиги аниқланган;
илк бор 6%, 70% сирка кислотаси таъсиридан сўнг Кі-67 маркери асосида, ювенил ёшдаги оқ зотсиз каламушларда ҳужайра пролиферацияси инфантил ёшдаги оқ зотсиз каламушларга нисбатан юқорилиги, CD 45 маркери асосида эса лейкоцитар инфильтратция пастлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экспериментал ҳазм найи кимёвий куйишларида ингичка ичакнинг 12 бармоқли ичак, оч ичак қисмларида турли соҳаларида структуравий тузилишининг морфологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик илк бор 6% олма сирка кислотаси таъсиридан сўнг инфантил ва ювенил ёшдаги оқ зотсиз каламушлар ингичка ичак шиллиқ ва мушак қаватларидаги шикастланиш кўрсаткичлари орасидаги фарқлар турли даврларда (1,7 ва 30- кунларда) аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ҳазм найи кимёвий куйишида юзага келадиган ўзгаришлар 12 бармоқли ва оч ичак шиллиқ ва мушак қаватларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлари натижасидаги патологик жараён инобатга олиниб, даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашади, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.01.2025 йилдаги 318-2-208-ТБ/2025-сон ҳамда ва Навоий вилояти Навоий шаҳар марказий касалхонаси бўйича 28.02.2025 йилдаги 324-5-79-ДОП/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий етилди. Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал ҳазм найи кимёвий куйишларида ингичка ичак деворидаги патологик жараёнларнинг қиёсий тавсифи очиб берилганлиги оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳазм найи кимёвий куйишида юз берадиган ўзгаришлар ва ингичка ичак деворидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган буджет маблағлари 133000 сўмга иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор ҳазм найининг 70% сирка кислотаси таъсирида кимёвий куйишидан сўнг 1 ойлик оқ зотсиз каламушлар ингичка ичак шиллиқ қавати қалинлиги, ворсинкалар баландлиги, крипталар чуқурлиги, хусусий пластинка қалинлиги 3 ойлик оқ зотсиз каламушларга нисбатан камайганлиги қиёсий исботланган; Бунда 70% сирка кислота таъсирида шиллиқ ва мушак қаватларда тўқималарнинг нобуд бўлиши кузатилиб 1ойлик каламушларда бу жараён чуқур ўзгаришларга олиб келди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.01.2025 йилдаги 318-2-208-ТБ/2025-сон ҳамда ва Навоий вилояти Навоий шаҳар марказий касалхонасида бўйича 28.02.2025 йилдаги 324-5-79-ДОП/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий етилди. Хулоса: Ҳазм найи кимёвий куйишида юзага келадиган ўзгаришлар ва 12 бармоқли ва оч ичакнинг қаватларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 133000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 40000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Сирка кислотасининг турли консентрацияси таъсирида ингичка ичакнинг морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2025. 22.05 йил 18-сон хат юборилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳазм найи кимёвий куйишида касаллигида тажриба ҳайвонлари ингичка ичаги деворидаги морфологик ўзгаришларни хусусиятларини ўрганиш орқали, ушбу касаллик билан оғриган беморларда даволаш тактикасига ўзгартиришлар киритилишини инобатга олиниши ногиронликни олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳазм найи кимёвий куйишида юз берадиган ўзгаришлар ва ингичка ичаги деворининг тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган буджет маблағлари 133000 сўмга иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: илк маротаба 6% ли сирка кислотаси таъсиридан сўнг 3 ойлик каламушларда ингичка ичак шиллиқ қавати кўрсаткичлари қора седана ёғи билан биокоррекция қилгандан сўнг 1 ойлик каламушларга нисбатан тўлиқ тикланганлиги, 70% ли сирка кислотаси таъсиридан сўнг эса некрозланган тўқималар ўрнига фиброз тўқималарнинг ўсиши кўпайганлиги аниқланган. Экспериментал ҳазм найи кимёвий куйишида ингичка ичак деворида қора седана ёғи билан коррексия қилинганда ингичка ичакнинг морфологик ва гистоморфометрик кўрсаткичларга ижобий таъсир кўрсатиб, кимёвий куйишдан кейин тузалиш жараёнини тезлаштирди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.01.2025 йилдаги 318-2-208-ТБ/2025-сон ҳамда ва Навоий вилояти Навоий шаҳар марказий касалхонасида бўйича 28.02.2025 йилдаги 324-5-79-ДОП/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ҳазм найи кимёвий куйиши пайтида ингичка ичак деворининг параметрларини ўзгариши исботланганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши билан бир қаторда ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳазм найи кимёвий куйишида юз берадиган ўзгаришлар ингичка ичак деворининг тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг ерта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган буджет маблағлари 133000 сўмга иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор 6%,70% сирка кислотаси таъсиридан сўнг Кі-67 маркери асосида, ювенил ёшдаги оқ зотсиз каламушларда ҳужайра пролиферацияси инфантил ёшдаги оқ зотсиз каламушларга нисбатан юқорилиги, CD 45 маркери асосида эса лейкоцитар инфильтратция пастлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.01.2025 йилдаги 318-2-208-ТБ/2025-сон ҳамда ва Навоий вилояти Навоий шаҳар марказий касалхонасида бўйича 28.02.2025 йилдаги 324-5-79-ДОП/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий етилди. Ижтимоий самарадорлиги: Қора седана ёғининг даволовчи таъсири аниқланиши унинг ҳазм найи кимёвий куйишида қўлланилиши учун асос бўлиб хизмат қилади, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳазм найи кимёвий куйишида юз берадиган ўзгаришлар ва ингичка ичак деворининг тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган буджет маблағлари 133000 сўмга иқтисод қилинади.