Эргашев Шерали Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда тизимли қизил югурикни даволаш усулларини оптималлаштириш”, 14.00.09 – Педиатрия ихтисослиги (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2018.1.PhD/Тib.563.
Илмий раҳбар: Ашурова Дилфуза Ташпулатовна, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педитрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Тib.29.01.
Расмий оппонентлар:  Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент;  Бобомуратов Турдиқул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тизимли қизил югурик билан касалланган болаларда клиник-лаборатор кўрсаткичларнинг ташхисий ва прогностик аҳамиятини ўрганиш, касалликнинг кечишида фаоллик индексларини хисобга олган холда даволаш муолажаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
 ретроспектив ва проспектив тадқиқотлар натижасида болаларда тизимли қизил югурикнинг турли хил терапевтик тактикалари самарадорлиги ўзаро таққосланган,   ECLAM ва SLEDAI фаоллик индекслари бўйича касалликнинг фаол турларида беморларга уч компонентли (глюкокортикостероидлар, антиагрегантлар ва гидроксихлорохин) стандарт асосида тавсия этиладиган даво самарадорлиги 72% ни, биз томондан ишлаб чикилган комплекс даво (глюкокортикостероидлар, иммунодепрессантлар микофенолат мофетил ва гидроксихлорохин) касалликнинг юқори фаоллиги мавжуд беморларда берилишининг самараси (94%) ни ташкил этиб, терапевтик юқори  самарадорлиги билан исботланган;
болаларда тизимли қизил югурик касаллигини даволашда клиник ва лаборатор ремиссияга эришиш асосий мақсад қилиб олинганда SLEDAI ва ECLAM фаоллик индексларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги, бунда фаоллик индекслари балларидан келиб чиққан холда таклиф қилинган комплекс даво тактикаларини сезиларли чекловлар билан қўллаш дори препаратларининг ножўя таъсирлари ва даволашдан кейинги келиб чиқадиган асоратларни стандарт даво тактикасига нисбатан икки баробар даражада (48%) камайиши билан исботланган;
болаларда тизимли қизил югурик касалликнинг дастлабки фаоллик даражаси ва патогенетик даво натижасида ремиссияга эришиш частотасини аниқлаш ва самарасини баҳолаш ECLAM ва SLEDAI фаоллик индекслари бўйича кўрилганда, олиб борилган стандарт ва комплекс терапевтик даво тактикалари орасида эрта ремиссияга эришиш самараси  6 ойдан 3 ойгача қисқариши ва турғун ремиссия ёки касалликнинг минимал фаоллик даражаси сақланиши 5 йил ва ундан ортиқ даврга чўзилиши билан исботланган;
тизимли қизил югурик билан касалланган болаларда патогенетик базис терапиянинг ижобий натижалари билан статистик ишончли боғлиқ бўлган дори воситалари гуруҳи аниқланган бўлиб, бу гурухга қуйидаги дори препаратларини киритганмиз: гидроксихлорохинни (плаквенил) мунтазам ва кенг қўллаш (индивидуал қарши кўрсатма бўлмаган холда), иммунодепрессантлардан микофенолат мофетил препаратини ўз вақтида комплекс давога киритиш ва глюкокортикостероидлар таъсирини минималлаштириш хамда хар бир беморга индивидуаллаштирилган холда ёндошиш натижасида, ушбу дори препаратлари комбинациялари  касалликнинг турли фаоллик босқичларида ижобий таъсир қилиши исботланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда тизимли қизил югурикни даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: ретроспектив ва проспектив тадқиқотлар натижасида болаларда тизимли қизил югурикнинг турли хил терапевтик тактикалари самарадорлиги ўзаро таққосланган,   ECLAM, SLEDAI фаоллик индекслари бўйича касалликнинг фаол турларида беморларга уч компонентли (глюкокортикостероидлар, антиагрегантлар ва гидроксихлорохин) стандарт асосида даво тавсия этилган (даво самарадорлиги 72 %), касалликнинг юқори фаоллигида беморларга ишлаб чикилган комплекс (глюкокортикостероидлар, иммунодепрессантлар микофенолат мофетил ва гидроксихлорохин) даво берилишининг самараси (94%) юқори эканлиги Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 01.11.2024 йилдаги 107 сон буйруқ, Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.11.2024 йилдаги 4-152 сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 9-мартдаги №8н-р/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги:  болаларда тизимли қизил югурикнинг клиник шаклларини тахлил қилишнинг турли усулларидан фойдаланиш патогенетик даволаш самарадорлини бахолаш имконини хамда ички органларда касаллик асоратларининг ривожланиш хавфини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тизимли қизил югурик билан касалланган болаларда даволаш усулларини шу тариқа оптималлаштириш беморларни стационарда даволаш кунининг 3 кунга қисқарганлиги сабабли йилига 6625000 сўм харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: тизимли қизил югурик билан касалланган болаларни тўғри ва эрта патогенетик терапияни бошлаш, 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 265000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 265000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: болаларда тизимли қизил югурик касаллигини даволашда клиник ва лаборатор ремиссияга эришиш асосий мақсад қилиб олинганда SLEDAI ва ECLAM фаоллик индексларидан фойдаланганимиз мақсадга мувофиқ эканлиги, бунда фаоллик индекслари балларидан келиб чиққан холда биз таклиф қилган комплекс даво тактикаларини сезиларли чекловлар билан қўллашимиз дори препаратларининг ножўя таъсирлари ва даволашдан кейинги келиб чиқадиган асоратларни стандарт даво тактикасига нисбатан икки баробар даражада (48%) камайиши  Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 01.11.2024 йилдаги 107 сон буйруқ, Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.11.2024 йилдаги 4-152 сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 9-мартдаги №8н-р/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу усуллардан фойдаланиш тизимли қизил югурик  билан касалланган болаларда эрта аниқлаш хамда патогенетик давони эрта бошлаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: касаллик фаоллигини батафсил тавсифлаш  олиб бориладиган терапиянинг самарадорлигини белгилаб берди хамда ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: тизимли қизил югурик билан касалланган болаларни тўғри ва эрта патогенетик терапияни бошлаш, 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 265000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 265000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: болаларда тизимли қизил югурик касалликнинг дастлабки фаоллик даражаси ва патогенетик даво натижасида ремиссияга эришиш частотасини аниқлаш ва самарасини бахолаш ECLAM ва SLEDAI фаоллик индекслари бўйича кўрилганда, олиб борилган стандарт ва комплекс терапевтик даво тактикалари орасида эрта ремиссияга эришиш самараси  6 ойдан 3 ойгача қисқариши ва турғун ремиссия ёки касалликнинг минимал фаоллик даражаси сақланиши 5 йил ва ундан ортиқ даврга чўзилиши Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 01.11.2024 йилдаги 107 сон буйруқ, Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.11.2024 йилдаги 4-152 сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 9-мартдаги №8н-р/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизимли қизил югурик билан касалланган болаларда каслликнинг фаоллик даражасига қараб ўтказиладиган патогенетик терапия касаллик ривожланишини олдини олишга ва эрта ремиссияга тушириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тизимли қизил югурик билан касалланган болаларда касаллик ривожланишини олдини олиш ва эрта ремиссияга эришиш хар бир бемор учун 265000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: тизимли қизил югурик билан касалланган болаларни тўғри ва эрта патогенетик терапияни бошлаш, 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 265000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 265000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: тизимли қизил югурик билан касалланган болаларда патогенетик базис терапиянинг ижобий натижалари билан статистик ишончли боғлиқ бўлган дори воситалари гуруҳи аниқланган бўлиб, бу гурухга қуйидаги дори препаратларини киритганмиз: гидроксихлорохинни (плаквенил) мунтазам кенг қўллаш (агар индивидуал қарши кўрсатма бўлмаса),   иммунодепрессантлардан микофенолат мофетил препаратини ўз вақтида комплекс давога киритиш ва глюкокортикостероидлар таъсирини минималлаштириш хамда хар бир беморга индивидуаллаштирилган холда ёндошиш натижасида, ушбу дори препаратлари комбинациялари  касалликнинг турли фаоллик босқичларида ижобий таъсир қилиши Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 01.11.2024 йилдаги 107 сон буйруқ, Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.11.2024 йилдаги 4-152 сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 9-мартдаги №8н-р/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жорий этиш натижалари болаларда тизимли қизил югурикни даволаш самарадорлигини ошириб, даволаш муддатини 3 ётоқ-кунга қисқартирди хамда ички органлар асоратлари ривожланиш хавфини 30% га камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тизимли қизил югурик билан касалланган болаларда даволаш муддатини 3 кунга қисқариши натижасида хар бир даволанган кун учун кетадиган 88500 сўм харажатларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: юқорида келтирилган илмий ишлар жорий этилиши натижасида худудлардаги тиббиёт марказларида йиллик мурожат қилган беморларни (20-25 бемор) сарф харажатлари хисобланганда бюджет маблағларини 5300000 сўмдан 6625000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish