Аллабердиев Алижон Авезбердиевичнинг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро ўғуз шеваларининг тил хусусияти”, 10.00.01 - Ўзбек тили. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Fil 675 
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса номи, 
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021 .Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Хўжамурод Жабборов; филология фанлари доктори, профессор Абдиев Муродқосим Болбекович; филология фанлари доктори, профессор Нишонбой Ҳусанов.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро ўғуз шеваларининг тил хусусияти бўйича йиғилган барча тил фактларини қиёсий-тарихий йўналишда фонетик, морфологик, лексик-семантик ва синтактик жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда қиёсий-тарихий таҳлил орқали Бухоро ўғуз шеваларининг ўзбек тилига, бошқа ўғуз шеваларига, туркман тили ва унинг лаҳжаларига узвий боғлиқлигини тадқиқ этишдан иборат.. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро ўғуз шеваларининг унли ва ундош товушлар тизими адабий тил ва ўзбек тилининг бошқа ўғуз шеваларига қиёсан ўрганилиб, унли ва ундош товушлар билан юз берадиган фонетик ҳодисалар лисоний далиллар орқали ёритилди;
Бухоро ўғуз шеваларида қўлланувчи сўзларнинг генетик жиҳатдан таркиби аниқланган, шева лексикасида маъно торайиши, маъно кенгайиши, янги маъно ҳосил бўлиши каби лексик хусусиятлар очиб берилган, синонимия, антонимия, омонимия ҳодисаларининг адабий тил ва шевадаги фарқли томонлари очиб берилди; 
Бухоро ўғуз шеваларида учрайдиган морфологик категория ва формаларга тегишли сўз ясовчи, луғавий ва синтактик шакл ясовчи қўшимчалар аниқланиб, Бухоро ўғуз шевалари морфологияси билан ўзбек тилининг бошқа ўғуз шевалари ва туркман тили ҳамда унинг шевалари диахрон ва синхрон алоқалари солиштирилди; 
Бухоро ўғуз шеваларидаги сўз бирикмаларининг адабий тил билан ўхшаш ва фарқли хусусиятлари ҳамда уларнинг қолиплари қиёсий аспектда ёритилган, шевада содда гап, гап бўлаклари, гапларнинг мақсадига кўра турлари, уюшиқ бўлаклар, гап бўлакларининг тартиби ва ундалмалар ўрганилиб, шевага хос хусусиятлари аниқланиб, тил хусусиятлари очиб берилди;
тўпланган шева лексик бирликлари асосида салкам 1500 га яқин сўздан иборат “Бухоро ўғуз шеваларининг қисқача изоҳли луғати” тузилди.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Бухоро ўғуз шеваларидаги луғавий бирликларни фонетик, морфологик, генетик, лексик-семантик ва синтактик тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
    луғатларда шевага хос лексик қатламларнинг тилга норма сифатида ўзлашиш ва лексик бирликларнинг мавзуий гуруҳлари, асл туркий тилга оид қатлам, арабча ва форсча-тожикча сўзларнинг қўлланиш доираси, Бухоро ўғуз шевалари лексикасида сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра луғавий бирликлар ва уларнинг изоҳларидан фойдаланиш луғатдаги лексикографик таҳлилларни янада такомиллаштирган ва сўзларнинг маъно хусусиятларини танлаб олиш ва изоҳлашда АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” (2020–2022-йй.) номли фундаментал лойиҳа орқали ўзбек тилининг ўқув даражаланиш луғатида даражаланувчи шевага хос сўзларнинг мавзувий кўламига кўра бир хил даражаланиш белгисига кўра турлича хусусиятларини ёритишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  ЎМТВнинг 2023-йил 2-ноябрдаги № 01 – 2315-сонли маълумотномаси). Мазкур бирликлар ва уларнинг изоҳларидан фойдаланиш луғатдаги лексикографик таҳлилларни янада такомиллаштирган ва сўзларнинг маъно хусусиятларини ойдинлаштирган;
    шевага хос лексик қатламнинг тилга норма сифатида ўзлашиш шарт-шароитлари,   Бухоро ўғуз шеваларида учрайдиган бегенмоқ, сақинмоқ, чаноқ, каж, егермак каби лексик бирликлар ва -жиқ, -жик, -чиқ, -чик, -мишам каби морфологик шаклларнинг диалектал хусусиятларига доир таҳлиллардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021–2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813. “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОЎМТВнинг 2024-йил 16-апрелдаги № 04 /1 – 956-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари мултимедия ва аудиокитоб шаклидаги ўқув воситаларини яратишга хизмат қилган.    
    тадқиқотдаги Бухоро ўғуз шевалари лексикасига хос бўлган арабча сўзларнинг умумтуркий халқлар учун муштарак бўлган лексик қатламида учрайдиган товушларни таълим жараёнида ўзбек адабий тилидаги унли ва ундош товушлар билан қиёсан чоғиштириш, товушлар талаффузи меёрларининг фонетик ҳодисалар билан боғлиқ ҳолатида юз берадиган ўзгаришлари таҳлили ФЗ-2016-0908165532-рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» (2017–2020-йй.) номли фундаментал илмий лойиҳада Бухоро ўғуз шевалари лексикасида учрайдиган сўзларнинг арабча ўзлашмаларнинг шакл бир хил бўлса-да, маъно жиҳатидан фарқ қилувчи лексик бирликлар тадқиқига оид назарий фикрлардан фойдаланилди (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 3-ноябрдаги №530-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек адабий тилида учрамайдиган, бироқ Бухоро ўғуз шевалари лексикасида қўлланадиган арабча ўзлашмаларнинг от туркумига тегишлиги бошқа ўғуз шевалари билан боғлиқлик томонлари аниқ ва тўғри ёритиб берилган;  
тадқиқот бўйича эришилган натижа ва хулосалардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабий муҳит”, “Қадрият”, “Долзарб мавзу”, “Тил – миллат кўзгуси”, “Мозийга назар” каби кўрсатув ва радиоешиттиришларида фойдаланилди. Жумладан, 2019-йил 21-октябрдаги “Тил жозибаси” ток-шоусида ва 2022-йил 21-октябрда эрталабки “Ассалом янги кун” кўрсатувларида тилимизнинг ички имкониятлар асосида бойиши ва жозибаси ортишини намоён этувчи, Бухоро ўғуз шеваларида учрайдиган сақинмоқ, игмоқ, совишмоқ, бегенмоқ, тавар каби лексик бирликлар шева вариантларига мурожаат қилинган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Навоий вилоят телерадиокомпонияси бўлимининг 2023-йил 13-ноябрдаги 01–02 / 185-сонли маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар янги материаллар, илмий далиллар билан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish