Рузиев Нуриддин Мухамадалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амалий санъат йўналишидаги талабаларда устоз-шогирд қадриятларини ривожлантириш методикаси
(бадиий кулолчилик мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3062.
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Артиқова Мухайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хайитов Расим Золимхон ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади амалий санъат йўналишидаги талабаларда устоз-шогирдлик қадриятларини ва анъаналарини шакллантиришни методик жиҳатдан асослаш, амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда илмий-методик таъминотни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда устоз-шогирд қадриятларини ривожлантиришнинг назарий-методик жиҳатлари педагог ва талаба ўртасида мақсадли педагогик ҳамкорликни мақбуллаштирувчи ўзаро ишонч ва қизиқиш, эркинлик тамойилларини илмий-ижодий фаолият мазмунига шахсий мослашувчанликда сингдириш асосида очиб берилган;
амалий санъат йўналишидаги талабаларда устоз-шогирд қадриятларини ривожлантириш модели шогирд, устоз манфаатларини барқарор таъминловчи академик-ижодий топшириқларни прогнозлаш, амалий иш ва таҳлил босқичларида конструктив йўналганликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
устоз-шогирд қадриятларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти талабаларни горизонтал ва вертикал ижтимоий ҳаракатга интенсив тайёрловчи индивидуал дастурни касбий муаммолар коррексияси муҳитида психо-эмоционаллик мувозанатида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда устоз-шогирд қадриятлари ривожланганлигини баҳолаш мезонлари касбий ва шахсий потенсиални интегратив фаоллаштирадиган амалий кейсларни комплекс ривожланиш траекториясини танлаш жараёнида онгли позиция устуворлигида қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларининг амалий санъат таълим йўналиши талабаларида устоз-шогирд қадриятларини ривожлантириш бўйича илмий натижалар асосида:
талабаларда устоз-шогирд қадриятларини ривожлантиришнинг назарий-методик жиҳатлари педагог ва талаба ўртасида мақсадли педагогик ҳамкорликни мақбуллаштирувчи ўзаро ишонч ва қизиқиш, эркинлик тамойилларини илмий-ижодий фаолият мазмунига шахсий мослашувчанликда сингдириш хусусидаги хулосалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ИЛ-422105582 рақамли “Ўзбекистон бадиий тизимида “Онлайн музей” электрон галереясини яратиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 12-октябрдаги 02-07-4577/04-сон маълумотномаси). Натижада амалий санъат йўналишидаги талабаларда устоз-шогирдлик анъаналарини ривожлантиришга шароит яратилган;
амалий санъат йўналишидаги талабаларда устоз-шогирд қадриятларини ривожлантириш модели шогирд, устоз манфаатларини барқарор таъминловчи академик-ижодий топшириқларни прогнозлашга оид хулосалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ИЛ-422105582 рақамли “Ўзбекистон бадиий тизимида “Онлайн музей” электрон галереясини яратиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ва мактаб таълим вазирлиги, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 12-октябрдаги 02-07-4577/04-сон маълумотномаси). Натижада амалий санъат турларининг мумтоз анъаналарини тизимлаштиришга шароит яратилган;
талабаларда устоз-шогирд қадриятлари ривожланганлигини баҳолаш мезонлари касбий ва шахсий потенсиални интегратив фаоллаштирадиган амалий кейсларни комплекс ривожланиш траекториясини танлашга оид хулосалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ИЛ-422105582 рақамли “Ўзбекистон бадиий тизимида “Онлайн музей” электрон галереясини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ва мактаб таълим вазирлиги, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 12-октябрдаги 02-07-4577/04-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари, академик лицей, коллеж ва умумтаълим мактабларида устоз-шогирдликни жорий қилишга шароит яратилган;
устоз-шогирд қадриятларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти талабаларни горизонтал ва вертикал ижтимоий ҳаракатга интенсив тайёрловчи индивидуал дастурни касбий муаммолар коррексиясига оид таклиф ва тавсиялардан “Санъат” таълим соҳаси 60210800-Амалий санъат (бадиий кулолчилик) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Бадиий кулолчиликда ашёларда ишлаш” фани бўйича ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-буйруғи). Натижада талабаларнинг ижодини ривожлантириш, уларнинг билимларини мустақил оширишига, қобилияти ва касбга тайёрланиш даражасининг ошишига хизмат қилган.