Қурбонов Абдуллажон Атаназаровичнинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақидаги эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Африғийлар сулоласи даврида тураржой иншоотлари ва шаҳарларнинг ривожланиш тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/tar 1227.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сабиров Курбанбай, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович, тарих фанлари доктори, профессор; Абдиримов Раззоқберди, тарих фани номзоди., профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар акамедияси  Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Африғийлар сулоласи даврида тураржой иншоотлари ва шаҳарларининг ривожланиш тарихи масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
африғийлар сулоласи даврида тураржой иншоотлари ва шаҳарларининг ривожланиш тарихини акс эттирувчи ёзма ва археологик материаллардаги маълумотлар, мавзуга оид тадқиқотлардаги маълумотлар яхлит илмий муаммо ва умумлашган тадқиқот мавзуси сифатида илк бор тадқиқ этилди;
мавзуга оид маълумотларнинг  умумлашма  таҳлили  асосида, Совет даври, мустақиллик даври ва хориж тарихшунослигидаги африғийлар даврида Хоразмда сиёсий ҳаёт, тураржой иншоотлари ва шаҳарлар ҳаёти ҳақидаги маълумотларни қиёсий таҳлил қилиш асосида мазкур мавзуни янгича баҳолаш зарурати исботланди;
Амударё сўл соҳили ҳудудидан чиқарилган магистрал каналнинг сув таъминотидаги узилишлари натижасида (Тупроққалъа (Хива), Тупроққалъа (Шовот), Тупроққалъа (Янгиариқ), Олмаотишган-1 аҳоли тураржойларида маданий ҳаёт тўхтаган бўлса, Хива, Хазорасп, Девкасган, Шоҳсанам, Воянган Катқалъа (Шовот) аҳоли тураржойларида маданий ҳаёт давом этганлиги исботланди;
африғийлар сулоласи даврида Хоразм ҳудудидаги Тупроққалъа, Кат, Кердар, Миздаҳкон, Кўҳнауаз, Жеттиасар, Урганч каби шаҳарлар ривожланган энг йирик марказлар бўлганлигининг далили сифатидаги Миздаҳкон шаҳри харобаларидан топилган Хитой ва Византия тангалари африғийлар даврида халқаро савдо кўлами кенг бўлганлигининг исботидир. Бундан ташқари, Рим ва Византия шиша буюмларининг Тупроққалъа, Кердар, Миздаҳкон, Кўҳнауаз, Жеттиасар, Урганч каби ёдгорликларидан топилиши бу шаҳарларнинг ҳунармандчиликнинг ривожланган марказий шаҳарлари бўлганининг исботидир.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот Хоразм воҳаси ва унинг атрофидаги африғийлар сулоласи даврида тураржой иншоотлари ва шаҳарларнинг ривожланиш тарихини ўрганишга қаратилган бўлиб, амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида: 
Африғийлар сулоласи даврида тураржой иншоотлари ва шаҳарларининг ривожланиш тарихини акс эттирувчи ёзма ва археологик материаллардаги маълумотлардан, мавзуга оид тадқиқотлардаги маълумотлардан яхлит илмий муаммо ва умумлашган тадқиқот мавзуси сифатида илк бор тадқиқ этилган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан 2024-йил ноябр ва декабр ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг 2024-йил 16-декабрдаги 04-36-1023-сон маълумотномаси). Натижада, улар телетомошабинларнинг Хоразм воҳадаси африғийлар сулоласи даврида тураржой иншоотлари ва шаҳарларининг ривожланиш тарихига оид тасаввурларини кенгайтиришга имкон берган;
мавзуга оид маълумотларнинг умумлашма таҳлили асосида, совет даври, мустақиллик даври ва хориж тарихшунослигидаги Африғийлар даврида Хоразмда сиёсий ҳаёт, тураржой иншоотлари ва шаҳарлар ҳаёти ҳақидаги маълумотларни қиёсий таҳлил қилиш асосида мазкур мавзуни янгича баҳолаш зарурати исботланганлигига оид илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан 2024-йил ноябр ва декабр ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг 2024-йил 16-декабрдаги 04-36-1023-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларни Хоразм воҳасида археологик тадқиқотлардан унумли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида яқиндан таништириш имконини яратган;
Амударё сўл соҳили ҳудудидан чиқарилган магистрал каналининг сув таъминотидаги узилишлари натижасида (Тупроққалъа (Хива), Тупроққалъа (Шовот), Тупроққалъа (Янгиариқ), Олмаотишган-1 ахоли тураржойларида  маданий ҳаёт тўхтаган бўлса, Хива, Хазарасп, Давкасган, Шахсанам, Воянган Катқалъа (Шовот) ахоли турар-жойларида маданий ҳаёт давом этганлиги тўғрисидаги хулоса ва илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021 – 2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2024-йил 24-январдаги 10/235-сонли далолатномаси). Натижада, тадқиқот ишида исботланган хулоса ва илмий янгиликлардан лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган монография тайёрлаш жараёнида фойдаланилган;
Африғийлар сулоласи даврида Хоразм ҳудудидаги Тупроққалъа, Кат, Кердар, Миздаҳкон, Кўҳнауаз, Жеттиасар, Урганч каби шаҳарлар ривожланган энг йирик марказлар бўлганлиги далили сифатида Миздаҳкон шаҳри харобаларидан топилган Хитой ва Византия тангалари Африғийлар давридаги халқаро савдо кўлами кенг бўлганлигининг исботидир бундан ташқари Рим ва Византия шиша буюмларининг Тупроққалъа, Кердар, Миздаҳкон, Кўҳнауаз, Жеттиасар, Урганч каби ёдгорликларидан топилиши бу шаҳарларнинг ҳунармандчилик ривожланган марказий шаҳарлар бўлгани боʻйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021 – 2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2024-йил 24-январдаги 10/235-сонли далолатномаси). Натижада, бу маълумотлар ёшларда ватанпарварлик туйгʻуларини шакллантириш ва халқимизнинг воҳа тарихига доир билимларини оширишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish