Каримов Зафар Бектурдиевичнинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистон ҳудудида шаҳарсозлик маданияти тарихи (мил. авв. ИВ – милодий ИВ асрлар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1662.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сабиров Курбанбай, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Халиқулов Аҳмаджон Боймаҳамматович, тарих фанлари доктори, профессор; Сатимов Баҳодир Манглибой ўғли, PhD., доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистоннинг тарихий-географик ҳудудларидаги антик давр шаҳарлари тарихини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўрта Осиё марказида жойлашган Ўзбекистоннинг жойлашиши, географик манзараси, табиати ва иқлими шароитида ўтроқ-зироаткор аҳолининг шаҳарсозлик маданиятини ривожлантиришдаги бунёдкорлик ҳаракати натижаларига тасниф берилган;
ХХ аср адабиётларида ва ХХИ аср бошларидаги нашрларда қайд қилинган тарихий маълумотлар, назарий таҳлил асосида вужудга келган чуқурлашган ёндашувлар асосида аҳоли миграцияси натижасида бунёд қилинган тураржойлар, маданий-хўжалик марказлари, улар доирасидаги микровоҳаларнинг инсоният фаолиятидаги тарихий ўрни ойдинлаштирилди;
Амударё ва Сирдарё ўртасидаги ҳудудларда истиқомат қилган аҳолининг шаҳарсозлик маданиятида эришган натижалари ёзма манбалар ва археологик тадқиқотлар натижалари асосида яхлит бир тадқиқотда акс эттирилди ҳамда шаҳарларнинг қадимги жамият ижтимоий-иқтисодий ва этник-маданий муносабатлар ривожланишининг тарихий аҳамияти изоҳланди;
    антик давр шаҳарларининг жойлашиш хусусиятлари, уларнинг ҳудудий чегаралари, картографияси, тарихий жараёнлардаги ривожланиши, сиёсий бирлашмалар тизимида маъмурий-ҳудудий ва диний-маънавий марказлар вазифасини бажарганликларига изоҳ берилди. Шу билан бирга, уларнинг Буюк Карвон йўлида муҳим таянч вазифасини бажарганлиги таҳлил қилинди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳудудида шаҳарсозлик маданияти тарихини (мил. авв ИВ – милодий ИВ асрлар) тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
Ўрта Осиё марказида жойлашган Ўзбекистоннинг жойлашиши, географик манзараси, табиати ва иқлими шароитида ўтроқ-зироаткор аҳолининг шаҳарсозлик маданиятини ривожлантиришдаги бунёдкорлик ҳаракати натижаларига тасниф берилганлиги боʻйича натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021 – 2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 4-февралдаги 10/320-сонли далолатномаси). Бу натижалар Ўзбекистон ҳудудида антик давр шаҳарсозлик маданияти тарихига оид янги илмий хулосаларнинг Ўзбекистон тарихидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб беришга имконият яратади;
ХХ аср адабиётларида ва ХХИ аср бошларидаги нашрларда қайд қилинган тарихий маълумотлар, назарий таҳлил асосида вужудга келган чуқурлашган ёндашувлар асосида аҳоли миграцияси натижасида бунёд қилинган тураржойлар, маданий-хўжалик марказлари, улар доирасидаги микровоҳаларнинг инсоният фаолиятидаги тарихий ўрни ойдинлаштирилганлиги тўғрисидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021 – 2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 4-февралдаги 10/320-сонли далолатномаси). Мазкур илмий натижалар лойиҳа доирасида тайёрланган дастур, монография ва электрон ресурсларни мазмунан бойитиш имконини берган;
Амударё ва Сирдарё ўртасидаги ҳудудларда истиқомат қилган аҳолининг шаҳарсозлик маданиятида эришган натижалари ёзма манбалар ва археологик тадқиқотлар натижалари асосида яхлит бир тадқиқотда акс эттирилди ҳамда шаҳарларнинг қадимги жамият ижтимоий-иқтисодий ва этник-маданий муносабатлар ривожланишининг тарихий аҳамияти изоҳланганлигидан Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Оʻзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Оʻзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таʼлим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” номли эшиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-февралдаги 05-09-135-сон маʼлумотномаси). Илмий натижалардан ёшларни тарихий билимларини ошириш ва Оʻзбекистон тарихининг оʻрганилмаган саҳифаларини янги тадқиқ этилган илмий маʼлумотлар асосида очиб беришда фойдаланиш мумкин;
    антик давр шаҳарларининг жойлашиш хусусиятлари, уларнинг ҳудудий чегаралари, картографияси, тарихий жараёнлардаги ривожланиши, сиёсий бирлашмалар тизимида маъмурий-ҳудудий ва диний-маънавий марказлар вазифасини бажарганликларига изоҳ берилди. Шу билан бирга, уларнинг Буюк халқаро карвон йўлида муҳим таянч вазифасини бажарганлиги тўғрисидаги таҳлилий хулосалардан Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Оʻзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Оʻзбекистон” телерадиоканали фаолиятида фойдаланилган (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-февралдаги 05-09-135-сон маʼлумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларни Ўзбекистон ҳудудида антик давр  шаҳарсозлик маданияти тўғрисида археологик маълумотлардан унумли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида яқиндан таништиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish