Матякубов Хамдам Хамиджановичнинг тарих фанлари доктори (DSc ) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм воҳаси уруғдошлик тузуми ва қадимги давлатчилиги тарихи мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекисон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2024.2.DSc/Tar444
Илмий маслаҳатчисининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Уткир Исмаилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор;
Холматов Нормуҳаммад Ўрозович, тарих фанлари доктори, профессор;
Раимқулов Абдусабур Аззамович, тарих фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот номи: ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.  Хоразм воҳаси уруғдошлик тузуми ва қадимги давлатчилиги тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм воҳаси уруғдошлик тузумининг Марказий Осиё даштлари табиий-географик шароитида, ўхшаш турмуш тарзи ва бир хил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидаги уруғчилик жамоаларидан иборат этник ҳудудларининг шакллана бошланиши жараёнлари билан боғлиқ бўлган ижтимоий уюшма тизими, ички ва ташқи алоқалар ҳамда ўзаро маданий иқтисодий таъсир жиҳатлари очиб берилган;
Қуйи Амударё ҳавзасида тош даврининг сўнгги босқичларида овчилар ва балиқчилар хўжалик-маданий типига асосланган уруғчилик жамоалари орасида аҳоли сонининг ортиб бориши ва фойдали ресурсларнинг чекланиши сабабли, озиқ-овқат  маҳсулотларни қўлга киритишдаги жамоатчилик тамойили моддий ишлаб чиқаришнинг ўсишига тўсиқ бўлиб, ўз аҳамиятини йўқотиши ва бронза даврида ташқи миграциялар ҳамда этномаданий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар юзага келиши натижасида ишлаб чиқариш хўжаликнинг пайдо бўлиши асосланган;
Оролбўйи ҳудудларини инсон томонидан ўзлаштиришнинг тарихий босқичлари, қадимий жамоалар ҳудудий жойлашиш хусусиятлари ва чегараларининг ўзгариб бориш омиллари, ўтроқ, ярим ўтроқ ва кўчманчи жойлашиш шаклларининг ҳудудий ажралиб чиқиши археологик маълумотлар ва янги тузилган хариталар асосида очиб берилган;
Хоразм воҳаси ва Шарқий Оролбўйида аниқланган археологик маълумотларнинг таҳлили асосида Оролбўйи илк давлатчилик тарихини янгича даврлаштириш ва унинг ривожланишини мил.авв. ИХ-ВИИИ асрлар – ҳарбий-сиёсий уюшмалар ташкил топиши даврга ва мил.авв. ВИИ охири – ВИ аср ўрталарида Хоразмнинг жануби-ғарбида маркази Кўзалиқир қалъасида жойлашган давлатчилик даврига ажратиш зарурияти  исботланган; 
Антик даврда (мил.авв. ИВ – милодий ИИИ асрлар) Хоразм давлати тарихида жамиятнинг тузилиши, ҳудудий-маъмурий бўлиниши ва бошқаруви, хусусий мулк ва солиқ тизими, дин ва давлатчилик каби масалалари ҳамда Хоразм сивилизацияси ютуқларини белгилаб берувчи маҳаллий ёзуви ва давлатчилик тараққиёти даражасини ўзида акс эттирувчи санъатнинг ўрни ва аҳамияти, Марказий Осиёдаги Юнон-Бақтрия, Парфия ва Кушон подшоҳликларида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва маданияти билан қиёсланган ҳолда очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳаси уруғдошлик тузуми ва қадимги давлатчилик тарихи мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
Хоразм воҳаси уруғдошлик тузумининг Марказий Осиё даштлари табиий-географик шароитида, ўхшаш турмуш тарзи ва бир хил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидаги уруғчилик жамоаларидан иборат этник ҳудудларининг шакллана бошланиши жараёнлари билан боғлиқ бўлган ижтимоий уюшма тизими, ички ва ташқи алоқалар ҳамда ўзаро маданий иқтисодий таъсир жиҳатлари очиб берилганлиги бўйича натижалардан лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 4-февралдаги 10/319-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан, фойдаланиш лойиҳани янги маълумотлар билан бойитишга ва унинг илмий аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
Қуйи Амударё ҳавзасида тош даврининг сўнгги босқичларида овчилар ва балиқчилар хўжалик-маданий типига асосланган уруғчилик жамоалари орасида аҳоли сонининг ортиб бориши ва фойдали ресурсларнинг чекланиши сабабли, озиқ-овқат маҳсулотларни қўлга киритишдаги жамоатчилик тамойили моддий ишлаб чиқаришнинг ўсишига тўсиқ бўлиб, ўз аҳамиятини йўқотиши ва бронза даврида ташқи миграциялар ҳамда этномаданий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар юзага келиши натижасида ишлаб чиқариш хўжаликнинг пайдо бўлиши зарурати ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” ва “Ўзбекистон тарихи” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-февралдаги 05-09-141-сон маълумотномаси). Кўрсатувда намойиш этилган илмий материаллар телетомошабинларнинг  қадимги Хоразм тарихига оид билимларини оширишга хизмат қилади; 
Оролбўйи ҳудудларини инсон томонидан ўзлаштиришнинг тарихий босқичлари, қадимий жамоалар ҳудудий жойлашиш хусусиятлари ва чегараларининг ўзгариб бориш омиллари, ўтроқ, ярим ўтроқ ва кўчманчи жойлашиш шаклларининг ҳудудий ажралиб чиқиши археологик маълумотлар ва янги тузилган хариталар асосида очиб берилган каби янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Ўзархив” агентлиги 2025-йил 18-январдаги НР67513878-сон далолатномаси). Ушбу маълумотлар Ўзбекистон тарихига оид билимларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган; 
Хоразм воҳаси ва Шарқий Оролбўйида аниқланган археологик маълумотларнинг таҳлили асосида Оролбўйи илк давлатчилик тарихини янгича даврлаштириш ва унинг ривожланишини мил.авв. ИХ-ВИИИ асрлар – ҳарбий-сиёсий уюшмалар ташкил топиши даврга ва мил.авв. ВИИ охири – ВИ аср ўрталарида Хоразмнинг жануби-ғарбида маркази Кўзалиқир қалъасида жойлашган давлатчилик даврига ажратиш зарурияти исботланганлиги бўйича хулосалардан Ичанқалъа давлат музей қўриқхонасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Маданият вазирлигининг 2025-йил 7-февралдаги 03-12-17-727-сон маълумотномаси) Натижада, Хоразм воҳаси уруғчилик тузуми ва давлатчилик шаклланиш даври хронологик доирасидаги тарихи, манбалар таҳлили, тарихий география, меъморчилик ва бинокорлик усуллари, маданият ва этник жараёнлар мазмунини музей ташрифчилари учун очиб беришга хизмат қилмоқда. Бундай ёндашув Ўзбекистон тарихи бўйича билимларни бойитишга ва маданий меросни тарғиб қилишга имкон беради;
Антик даврда (мил.авв. ИВ – милодий ИИИ асрлар) Хоразм давлати тарихида жамиятнинг тузилиши, ҳудудий-маъмурий бўлиниши ва бошқаруви, хусусий мулк ва солиқ тизими, дин ва давлатчилик каби масалалари ҳамда Хоразм сивилизацияси ютуқларини белгилаб берувчи маҳаллий ёзуви ва давлатчилик тараққиёти даражасини ўзида акс эттирувчи санъатнинг ўрни ва аҳамияти, Марказий Осиёдаги Юнон-Бақтрия, Парфия ва Кушон подшоҳликларида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва маданияти билан қиёсланган ҳолда унинг ўрни ва аҳамияти очиб берилганлиги ҳақида олинган илмий натижалардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Маданият вазирлигининг 2025-йил 7-майдаги 02-11-17-1568-сон маълумотномаси). Мазкур натижалар қадимги Хоразм тарихининг ривожланиш босқичларига оид маълумотларни ёшлар орасида оммалаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish