Тошниёзов Сардор Уралбаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишнинг жиноий-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш”, “12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Yu961.
Илмий раҳбар: Каримов Хуршид Акрамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,
DSc. 31/30.12.2020.Yu.61.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор
Хайдаров Шухрат Жумаевич, юридик фанлар доктори Иброхимов
Жамшид Абдуғофур ўғли.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар билан қонунга хилоф муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга қаратилган механизмларни такомиллаштиришга қаратилган таклиф
ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят учун жавобгарлик чораларининг кучайтирилиши, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларни квалификация қилишда сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш жинояти учун жавобгарликни белгилаб берувчи нормалар қўлланилмаслиги асослантирилган;
кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш учун алоҳида жиноий жавобгарлик чоралари белгиланиши кераклиги асослаб берилган;
вояга етмаган шахсларни кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб қилганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик чоралари белгиланиши асослаб берилган;
шахс илгари ушбу моддалар билан қонунга хилоф муомала қилиш жиноятини содир этиб, кейинчалик гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар билан боғлиқ жиноят содир этиши ёки ушбу қилмишлар аксинча бўлган кетма-кетликда содир этилиши жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши асослаб берилган;
кучли таъсир қилувчи моддалар деганда келиб чиқиши табиий ёки синтетик бўлган, нотиббий мақсадда фойдаланиш ёки дозаларни оширишда инсон саломатлиги, руҳиятига фаол таъсир қилувчи ва ҳаётига хавфли таъсир кўрсатадиган моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситалар эканлиги, шунингдек, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиб кириш, олиб чиқиш, транзит қилиш, уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва бошқа ҳаракатлар қонунчиликда белгиланган психотроп моддалар билан муомала қилиш тартиби асосида амалга оширилиши асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
ЖК 1863-моддасининг 1-4-қисмлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ қилмишлар ЖК 2511-моддаси билан квалификация қилиниши, ушбу қилмиш учун жазо чораларининг кучайтирилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ–711-сон Қонуни 1-моддаси 1, 3, 4 ва 11-бандларини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2022 йил 12 апрелдаги 04/5-10/22-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ қилмишларни квалификация қилишдаги муаммоларнинг бартараф этилишига, бу турдаги жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилишига хизмат қилган;
кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш учун жиноий жавобгарликнинг белгиланиши борасидаги таклифлар янги таҳрирдаги Жиноят кодексининг лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Бош прокуратуранинг 2023 йил 19 октябрдаги 27/2-335-23-сон далолатномаси). Таклифларнинг инобатга олиниши кучли таъсир қилувчи, заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш фаолияти самарадорлигининг ошишига, бу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади;
вояга етмаганларни кучли таъсир қилувчи моддаларнинг истеъмолига жалб этиш учун тўғридан-тўғри жавобгарликни белгилаш борасидаги таклифлар янги таҳрирдаги Жиноят кодексининг лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Бош прокуратуранинг 2023 йил 19 октябрдаги 27/2-335-23-сон далолатномаси). Таклифларнинг инобатга олиниши кучли таъсир қилувчи, заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш фаолияти самарадорлигининг ошишига, бу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади;
кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг такроран содир этилиши ушбу турдаги жиноятлар учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаш борасидаги таклифлар янги таҳрирдаги Жиноят кодексининг лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Бош прокуратуранинг 2023 йил 19 октябрдаги 27/2-335-23-сон далолатномаси). Таклифларнинг инобатга олиниши кучли таъсир қилувчи, заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш фаолияти самарадорлигининг ошишига, бу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади;
кучли таъсир қилувчи моддалар деганда келиб чиқиши табиий ёки синтетик бўлган, нотиббий мақсадда фойдаланиш ёки дозаларни оширишда инсон саломатлиги, руҳиятига фаол таъсир қилувчи ва ҳаётига хавфли таъсир кўрсатадиган моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситалар эканлиги, шунингдек, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни юридик шахслар томонидан олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш қонунчиликда белгиланган психотроп моддаларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартиби асосида амалга оширилиши, даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббиёт мақсадларида фойдаланиладиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга бўлган эҳтиёжни психотроп моддаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби каби ҳисоблаб чиқилиши, ушбу моддаларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиниши қонунчиликда белгиланган психотроп моддаларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш тартиби бўйича амалга оширилишига оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомаласи билан боғлиқ тартибни белгилаш тўғрисида”ги 632-сон қарорини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий марказининг 2024 йил 3 июндаги 04-412-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши кучли таъсир қилувчи моддалар билан муомала қилишнинг қонуний тартибини белгилаш орқали мазкур моддалар ноқонуний айланмасининг қисқартиришга хизмат қилган.