Джураева Гузал Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қурилиш тармоғи корхоналарида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3309.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Аддурахманова Гулнора Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01 
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Карабаева Гулнора Шарафитдинова, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш тармоғи корхоналарида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш ташкилотида меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий рақамли технологиялар, мотивация механизмлари ва адаптив бошқарув усулларини ўз ичига олган инновацион персонал бошқаруви консепсияси ишлаб чиқилган;
иқтисодий, ижтимоий ва технологик таъсирларни интеграл баҳолаш асосида инновацион персонал бошқаруви самарадорлигини аниқлашга қаратилган ҳисоблаш методикаси орқали самарадорлик даражаларини таснифлаш мезонлари асосланган;
инновацион персонал бошқаруви воситаларини қўллаган ҳолда 2030-йилгача паст ривожланиш суръатига эга ҳудудлар кесимида Ўзбекистон қурилиш соҳасида кадрлар салоҳияти ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган;
қурилишда меҳнат унумдорлигининг оптимал ўсиш даражаси 0,2 ≤ Кп ≤ 0,5 оралиғида таъминланган ҳолда бизнес-жараёнларни рақамлаштириш асосида қурилиш корхонаси фаолиятининг самарадорлиги ва барқарорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатиш аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш ташкилотларида IV ресурсларини бошқариш муаммоларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида қуйидагилар амалга оширилди:
қурилиш ташкилотида меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий рақамли технологиялар, мотивация механизмлари ва адаптив бошқарув усулларини ўз ичига олган инновацион персонал бошқаруви консепсияси “ДАРХОН-ҚУРУВЧИ-СЕРВИCЕ” МЧЖ ва “СТАБИТЕРМ АСИА” ҚК томонидан амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 3-декабрдаги №20-06/12944-сонли маълумотномаси, ЭРИ орқали ИЖРО.ГОВ.УЗ тизимида тасдиқланган, ҳужжат коди: ЛС31390305). Натижада ходимлар фаолияти самарадорлиги сезиларли даражада ошди, меҳнат унумдорлиги 8,6%га ортиб, лойиҳаларни амалга ошириш харажатлари 10,3%га камайди.
иқтисодий, ижтимоий ва технологик таъсирларни интеграл баҳолаш асосида инновацион персонал бошқаруви самарадорлигини аниқлашга қаратилган ҳисоблаш методикаси орқали самарадорлик даражаларини таснифлаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси қурилиш ташкилотлари фаолиятига апробация қилинди ва жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 3-декабрдаги №20-06/12944-сонли маълумотномаси, ЭРИ орқали ИЖРО.ГОВ.УЗ тизимида тасдиқланган, ҳужжат коди: ЛС31390305). Методика қурилиш ташкилотининг харажатларини самарали 5,2 фоизга пасайтиришга, инновацияларни жорий этишга, лойиҳаларни бажариш муддатини 6,3 фоизга қисқартиришга ва бозор ўзгаришларига барқарорликни оширишга имкон берди; 
инновацион персонал бошқаруви воситаларини қўллаган ҳолда 2030-йилгача паст ривожланиш суръатига эга ҳудудлар кесимида Ўзбекистон қурилиш соҳасида кадрлар салоҳияти ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси қурилиш ташкилотлари фаолиятига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 3-декабрдаги №20-06/12944-сонли маълумотномаси, ЭРИ орқали ИЖРО.ГОВ.УЗ тизимида тасдиқланган, ҳужжат коди: ЛС31390305). Жорий этиш натижасида истиқболли ҳудудлар аниқланди, жумладан Тошкент шаҳри (14 093,9 млрд сўм), Фарғона вилояти (4 544,7 млрд сўм), Самарқанд вилояти (4 497,2 млрд сўм) ва Тошкент вилояти (4 015,5 млрд сўм). Бу эса соҳани минтақавий ривожлантириш ва меҳнат унумдорлигини оширишга йўналтирилган чораларни белгилаш имконини берди.
қурилишда меҳнат унумдорлигининг оптимал ўсиш даражаси 0,2 ≤ Кп ≤ 0,5 оралиғида таъминланган ҳолда бизнес-жараёнларни рақамлаштириш асосида қурилиш корхонаси фаолиятининг самарадорлиги ва барқарорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатиш аниқланиб, “СТАБИТЕРМ АСИА” ҚК фаолиятига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 3-декабрдаги №20-06/12944-сонли маълумотномаси, ЭРИ орқали ИЖРО.ГОВ.УЗ тизимида тасдиқланган, ҳужжат коди: ЛС31390305). Жорий этиш натижасида корхонада меҳнат унумдорлигининг ўртача ўсиш суръати 5,7%ни, унумдорликка салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг камайиши эса 5,8%ни ташкил этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish