Субхонов Шерали Мухаммад ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фуқаролик процессида алоҳида тартибда кўриладиган ишларнинг айрим турларини такомиллаштириш” 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Yu1542
Илмий раҳбар: Хабибуллаев Давлатжон Юлчибоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Якубов Ахтам Нусратиллоевич, юридик фанлар доктори, профессор в.б; Олимова Комила Камолиддиновна, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фуқаролик процессида алоҳида тартибда кўриладиган айрим турдаги ишларга оид қонунчиликни такомиллаштириш ва суд амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаганлиги фактини суд тартибида алоҳида иш юритиш тартибида тасдиқлаши мумкинлиги асослантирилган;
қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоотга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш факти алоҳида иш юритиш тартибида аниқланмаслиги асослантирилган;
Ўзбекистон Респусбликаси Оила кодексининг 169-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар, Ўзбекистон Респусбликаси Оила кодексининг 169-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар, фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинганлар фарзандликка олувчи бўлишлари мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилиши асослантирилган;
суд томонидан муомалага лаёқациз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами кўрсатишда унинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни васий, вояга етмаган шахснинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни эса ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили амалга ошириши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаролик процессида алоҳида тартибда кўриладиган ишларнинг айрим турларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаганлиги фактини суд тартибида алоҳида иш юритиш тартибида тасдиқлаши мумкинлиги тўғрисида таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 1991-йил 20-декабрдаги 5-сонли қарорининг 2-бандининг олтинчи кичик хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 26-апрелдаги 08/428-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасида доимий яшаганлиги фактини фуқаролик судларида алоҳида иш юритиш тартибида белгилашнинг аниқ механизми яратилиб, қонунчиликни турли талқин қилишни олдини олишга хизмат қилади;
қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоотга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш факти алоҳида иш юритиш тартибида аниқланмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 1991-йил 20-декабрдаги 5-сонли қарорининг 18-бандининг учинчи хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 26-апрелдаги 08/428-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши ягона суд амалиётини таъминлашга, судга асоссиз мурожаатлар сонининг камайишига хизмат қилади; 
Ўзбекистон Респусбликаси Оила кодексининг 169-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар, Ўзбекистон Респусбликаси Оила кодексининг 169-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар, фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинганлар фарзандликка олувчи бўлишлари мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилиши тўғрисида таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 2013-йил 11-декабрдаги 21-сонли қарорининг 13-бандининг иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 26-апрелдаги 08/428-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиш ва ҳал қилиш механизмини такомиллаширишга хизмат қилади;
суд томонидан муомалага лаёқациз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами кўрсатишда унинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни васий, вояга етмаган шахснинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни эса ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили амалга ошириши тушунтириш берилиши тўғрисида таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиш муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 2015-йил 18-сентябрдаги 14-сонли қарорининг 6-бандининг олтинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 26-апрелдаги 08/428-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши ягона суд амалиётини таъминлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish