Эсанов Азамат Эсиргаповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Алкогол маҳсулотларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш жиноятлари учун жавобгарлик”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи; 12.00.15 – Криминология (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Yu1343.
Илмий раҳбар: Ахраров Бахром Джаббарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Тошпўлатов Акром Икромович; юридик фанлар доктори (DSc), профессор Хайдаров Шухратжон Джумаевич.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади алкогол маҳсулотларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик ёки муомалага киритганлик учун жиноий жавобгарликни ўрганиб, ушбу муносабатларни тартибга солувчи жиноят ва соҳа қонунчилигини такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш, жиноятларнинг вужудга келиш сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва амалиётда ушбу жиноятларни квалификация қилиш ҳамда жазо тайинлаш борасида юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш мосламаларини кўргазмавий намуналар ва синовлар учун намуналар сифатида юридик шахслар томонидан олиб кирилиши ҳамда экспортга мўлжалланган ёки Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ўтадиган алкоголь маҳсулотларига нисбатан алкоголь маҳсулотларни муомалага киритганлик учун жавобгарлик келиб чиқмаслиги лозимлиги асослантирилган;
Жиноят кодексининг 1861-моддасида назарда тутилган қилмиш предмети сифатида озиқ-овқат хом ашёсидан олинган этил спиртидан ва (ёки) таркибида спирт бўлган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланган, шунингдек ундан фойдаланмаган ҳолда ишлаб чиқарилган таркибида этил спиртининг ҳажмий улуши 1,5%дан юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулоти – алкоголь маҳсулоти инобатга олиниши лозимлиги асослантирилган;
алкоголь маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик учун маъмурий преюдициясиз жиноий жавобгарлик белгилаш лозимлиги асослантирилган;
чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти мавжудлиги, шунингдек, корхоналар томонидан мазкур спиртдан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда алкоголь маҳсулотлари давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўриш лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алкоголь маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш сoҳaсидaги жинoятлapнинг жинoят-ҳуқуқий жиҳaтлapини ўpгaнишгa бaғишлaнгaн тaдқиқoт иши бўйичa oлингaн илмий нaтижaлap aсoсидa:
алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш мосламаларини кўргазмавий намуналар ва синовлар учун намуналар сифатида юридик шахслар томонидан олиб кирилиши ҳамда экспортга мўлжалланган ёки Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ўтадиган алкоголь маҳсулотларига нисбатан алкоголь маҳсулотларни муомалага киритганлик учун жавобгарлик келиб чиқмаслиги лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 24-майдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги ЎРҚ–844-сон Қонунининг 1-моддасини ўзгартиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024 йил 1 июлдаги 3/08-104-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши қилмишни Жиноят кодекси 1861-модда (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан квалификация қилишда жиноят таркиби обектив томонини аниқлаштиришга хизмат қилган;
ЖК 1861-моддасида назарда тутилган қилмиш предмети сифатида озиқ-овқат хом ашёсидан олинган этил спиртидан ва (ёки) таркибида спирт бўлган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланган, шунингдек ундан фойдаланмаган ҳолда ишлаб чиқарилган таркибида этил спиртининг ҳажмий улуши 1,5%дан юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулоти – алкоголь маҳсулоти инобатга олиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил
24 майдаги “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги ЎРҚ–844-сон Қонуни
3-моддасини ўзгартиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024 йил 1 июлдаги 3/08-104-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши ЖК 1861-модда (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш)нинг предметини аниқлаштиришга хизмат қилган;
этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритишни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилганида жиноий жавобгарлик келиб чиқиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–878-сон Қонунининг 1-моддаси 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024 йил 1 июлдаги 3/08-104-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши биринчи марта алкогол маҳсулотларни қонунга хилоф равиш ишлаб чиқарганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишига оид қоиданинг бекор қилиниши ҳамда ушбу турдаги қилмишлар учун жавобгарликнинг кучайтирилишига хизмат қилган;
чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти мавжудлиги, шунингдек, корхоналар томонидан мазкур спиртдан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда, Инспекция Солиқ қўмитаси билан биргаликда спиртни ва ушбу спиртдан ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўриш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил
29 январдаги “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМҚ–45-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Котибиятининг 2025 йил 25 февралдаги
12/16-12-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти мавжудлиги, шунингдек, корхоналар томонидан мазкур спиртдан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш чоралари таъминланишига хизмат қилган.