Сафаров Халимжон Салимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хизмат кўрсатиш корхоналарида яшил энергиядан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий  механизмларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4200.
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05.
Расмий оппонентлар: Хидирова Гавҳар Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Олимова Баҳора Шухратовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш корхоналарида яшил энергиядан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий  механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий тавсия ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“яшил энергия” тушунчасининг иқтисодий мазмуни атроф-муҳитга минимал (паст ифлосланиш ва эмиссия) таъсир кўрсатадиган жараёнлардан олинган тоза энергия ҳамда углерод эмиссиясига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
“яшил энергия”дан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш услубиёти хизмат кўрсатиш корхоналарида барқарор яшил энергияни ривожлантиришнинг иқтисодий (25%), атроф-муҳит (25%), ижтимоий (20%), техник (15%) ва бошқарув (15%) кўрсаткичлари устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатувчи корхоналарда яшил энергиядан фойдаланишнинг “Банк-Тадбиркор” кооперативини тартибга солиш тизими таклиф этилган;
Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш корхоналарида яшил энергиядан фойдаланишнинг 2025-2029 йиллардаги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш корхоналарида яшил энергиядан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий  механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
“яшил энергия” тушунчасининг иқтисодий мазмуни атроф-муҳитга минимал (паст ифлосланиш ва эмиссия) таъсир кўрсатадиган жараёнлардан олинган тоза энергия ҳамда углерод эмиссиясига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 7- сентябрдаги 541-сон “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорининг 2-илова “Давлат экологик экспертизаси тўғрисида низом”ни ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 04-мартдаги 04-07-27-2355-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида атроф муҳитга таъсирнинг барча потенсиал турларининг хусусияти ва хавфлилик даражасини аниқлашга асос бўлиб хизмат қилган;
“яшил энергия”дан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш услубиёти хизмат кўрсатиш корхоналарида барқарор яшил энергияни ривожлантиришнинг иқтисодий (25%), атроф-муҳит (25%), ижтимоий (20%), техник (15%) ва бошқарув (15%) кўрсаткичлари устуворлик бериш асосида такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон “2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 2-илова “Саноат тармоқларида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш консепсияси”ни ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 04-мартдаги 04-07-27-2355-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарда кўрсатилаётган хизматлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига сарф қилинадиган ёқилғи-энергетика ресурсларини меъёрлашни ташкил этиш асосида (0-100) фоизда баҳолаш аниқлиги ортган;
хизмат кўрсатувчи корхоналарда яшил энергиядан фойдаланишнинг “Банк-Тадбиркор” кооперативини тартибга солиш тизими таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги ПҚ-57-сон “2023-йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 2-иловаси “Тадбиркорларнинг бино ва иншоотларида ўрнатиладиган қуёш панеллари ҳамда кичик ФЕСларни барпо этиш режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 04-мартдаги 04-07-27-2355-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субектларининг бино ва иншоотларида ўрнатиладиган қурилмаларни кооперативлар орқали молиялаштириш механизмларни жорий етишга эришилган;
Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш корхоналарида яшил энергиядан фойдаланишнинг 2025-2029 йилларда ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон “«Ўзбекистон-2030» стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 51 ва 52 мақсадларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 04-мартдаги 04-07-27-2355-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2029-йилга бориб, хизмат кўрсатиш корхоналарида яшил энергиядан фойдаланиш 1,67 баробар ҳамда параболик тренд натижаларига кўра, 1,24 баробар кўпайиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish