Абдуғаниев Йўлдошали Адашали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Европий билан легирланган кремнийнинг магнит хусусиятлари” 01.04.10–“Яримўтказгичлар физикаси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2024.3.PhD/FM1157
Илмий раҳбар: Мавлонов Ғиёсидин Ҳайдарович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети ва Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети,-PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Онаркулов Каримберди Эгамбердиевич- Фарғона давлат университети профессори. Физика-математика фанлари доктори, Абдулазизов Баҳром- Наманаган давлат университети профессори. физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ф гуруҳ элементи бўлган европий киришма атомлари билан легирланган кремний материалининг электрофизик параметрларини ва ҳосил бўлган магнит кластерларининг магнит хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кремнийнинг сирт қатламида европий киришма атомларининг магнит хоссаларига эга кластерларини максимал даражада шакллантириш имконини берувчи паст ҳароратли босқичма-босқич амалга оширилган оптимал диффузия технология (Т=1250 °C, т=10 соат) яратилган;
Т=300 К ҳароратда европий киришма атомлари мавжуд кремнийда Э=5 В/см ва Б=2 Тл да юқори мусбат магнит қаршилик мавжудлиги аниқланган;
магнит майдон индуксиясининг қиймати Б=0-2 Тл гача ортиши билан европий киришма атомлари билан легирланган кремний намунасининг мусбат магнит қаршилигининг чизиқли ўсиши аниқланган;
(кТ) энергия ортиши билан кремнийдаги европий киришма атомлари кластерларининг спинларини аниқлаш асосида кремнийнинг магнитланишини ҳарорат ортиши билан чизиқли пасайиши аниқланган;
европий киришма атомлари билан легирланган кремнийда магнит доменларини хона ҳароратида шаклланиш шартлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Европий киришма атомларини газ ҳолатида кремнийга босқичли диффузия қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
европий киришма атомларини газ ҳолатида кремнийга босқичли диффузия қилиш бўйича яратилган технологиядан «ФОТОН» АЖ да хона ҳароратида фойдаланилганда намуналарнинг сиртида магнит доменлар ҳосил бўлган, бу эса юқори магнит сезувчанликка эга кремний магнит диодларини олиш мумкинлигини тасдиқланган («ФОТОН» АЖ нинг 2025 йил 6 февралдаги 21-сон маълумотномаси). Натижада, европий киришма атомлари кластерлари мавжуд ферромагнит хусусиятли кремнийда Т=300 К, Б=2 Тлда юқори мусбат магнит қаршилик кузатилган ҳамда юқори мусбат магнит қаршилиги сезгирлиги 24 % гача ошириш имконияти яратилган;
европий киришма атомларини газ ҳолатида кремнийга босқичли диффузия қилиш бўйича Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида амалга оширилаётган, Ф-ОТ-2021-422 рақамли “Наноўлчамли термоелектрик БаСи2 ва Мн4Си7 плёнкаларини ҳосил бўлиши ва уларнинг хоссалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида, кремний сирт қатламига европий киришма атомларини максимал даражада киритишнинг диффузия усули жорий этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025 йил 13 февралдаги 02/01-01-58 сон маълумотнома). Натижада, МнхСи юпқа қатлам олиниб унинг термоелектрик хоссалари Т=300 – 800 К ҳарорат оралиғида (С) 12 μВ/К, (ПФ) 1.1·10-5μWт/см·К2, (Р) 548 Ом, (ρ) 14 Ом·см, (σ) 0.071 Ом-1·см-1, (К) 5.55·10-7 W/см·К бўлишига эришилган.