Тошмирзаева Гавхархон Раҳимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Наманган адирлари шароитида тупроқ намлиги омилининг айрим фойдали ўсимликларга таъсирини экологик баҳолаш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/B1209.
Илмий раҳбар: Камолов Баҳодир Асомович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/28.02.2023.B.60.06.
Расмий оппонентлар: Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари доктори, доцент; Мамарахимов Ойбек Муратович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: адир минтақалари шароитида ўсимликларнинг сув режими кўрсаткичларини тупроқ намлигига боғлиқлигини илмий асослаш ҳамда тупроқларининг табиий намлигини сақлаб қолиш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адир ҳудудида тарқалган бўз тупроқларнинг эрозияланганлигига боғлиқ равишда ҳозирги ҳолати, морфологик хусусиятлари ва агрокимёвий хоссалари аниқланган;
адир тупроқларининг сунъий йўлдош маълумотлари асосида, АрсГИС дастури ёрдамида йирик (1: 100 000) масштабли, тупроқдаги табиий намликнинг йиллар давомида ўзгаришини изоҳловчи хариталари яратилган;
илк бор З. атриплиcоидес, А. нудифлора, А. албидум, О. чорассаниcа, А. cристатум, Ҳ. булбосум, П. булбоса каби фойдали ўсимлик турларининг биоморфологик ва биоекологик хусусиятлари асосланган, тупроқ намлиги омилига мос равишда уларнинг вегетация даврларини ўзгариши аниқланган;
илк бор Наманган адирлари шароитида тупроқ намлиги ва ўрганилаётган ўсимликларнинг сув режими кўрсаткичларини корреляцион боғлиқлик коеффициентлари энг кучли тескари ва тўғри боғланиш З. атриплиcоидес ва А.cристатум ларда (-0,8; 0,9), энг кучсиз боғланиш П. булбоса да (-0,8; 0,5) ва қолган турларда (-0,7; 0,9) ўрта даражадаги корреляцион боғлиқлик коеффициентлари аниқланган;
ўсимликларнинг тупроқ намлигига мосланишлари экологик баҳоланган ва глобал иқлим ўзгаришининг турли РCП 2.6 2070, РCП 8.5 2070 иқлим ссенарийлари бўйича ўрганилаётган турларнинг келажакдаги потенсиал тарқалиш ҳудудлари моделлаштирилган ҳамда тупроқдаги табиий намликни сақлаб қолиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наманган адирлари шароитида тупроқ намлиги омилининг айрим фойдали ўсимликлларга таъсирини экологик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
7 тур ўсимликнинг биоморфологик ва биоекологик хусусиятлари асосланган, тупроқ намлиги омилига мос равишда ўсимликларнинг вегетация даврларини ўзгариши аниқланган, озуқабоп ва муҳофазага муҳтож турларни сақлаб қолишга оид янги илмий маълумотлар ва ишлаб чиқилган тавсиялар Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 26-ноябрдаги 03-03/3-11625-сон маълумотномаси). Натижада, қурғоқчил ҳудудларнинг деградациясига қарши курашишнинг фитомелиоратив, агроекологик хусусиятларини асослаш, адир минтақасида табиий экосистемалар ва ўсимликлар қопламини тиклаш ҳамда муҳофаза қилиш масалаларини такомиллаштириш имконини берган;
Наманган адирлари шароитида тупроқ намлиги ва ўрганилаётган ўсимликлар сув режими кўрсаткичларининг корреляцион боғлиқлиги аниқланиб, адир ҳудудларини террасалаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Наманган вилояти Уйчи тумани “Муҳаммадмусо Болтабоев” фермер хўжалиги фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2024-йил 21-декабрдаги 05/06-02-1107-сон маълумотномаси). Натижада, адир ҳудудларида тупроқдаги намликни сақлаб қолиш орқали сунъий яйловлар яратиш, адир яйловларида ўсимлик қопламини тиклаш ва фойдали-озуқабоп ўсимликлар популяциясини сақлаб қолиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган.