Рузиматов Рузали Ёқубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийсида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларининг флораси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида)», 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/B914.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Ғуломжон Ҳамидович, биология фанлари доктори, пропессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Хамраева Диловар Толибджоновна, биология фанлари доктори; Тургинов Орзимат Турдиматович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (табиат ёдгорликлар) флорасининг тур таркибини ва локал популяцияларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Фаргʻона водийсидаги табиат ёдгорликларининг флораларининг тур таркиби боʻйича 56 оила, 240 туркум, 431 тур аниқланган ва конспекти тузилган;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига (2019) киритилган миллий эндем Астрагалус рубеллус Гонцч. янги локал популяциялари аниқланган;
илк бор, Фарғона водийсида табиат ёдгорликларининг майдонидан келиб чиққан ҳолда тўр тизимли харитаси 100х100 м2 ва 500х500 м2 индексларга ажратилган, турлар хилма хиллиги ҳамда йиғмалар зичлиги аниқланган;
Ўзбекистон флораси учун янги тур – Сисймбриум ориентале Л., Фарғона водийси учун янги инвазив тур – Сймпҳётричум граминифолиум (Спренг.) Г.Л.Несом аниқланган ва тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларининг флорасини таксономик таркибини ва локал популяцияларини аниқлаш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийсида табиат ёдгорликларидан (Акбаробод, Зилха, Мингбулоқ, Ёзёвон, Чуст ва Бостонбува) терилган 300 турнинг 2500 нусхадаги гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) ноёб илмий обекти фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 28 мартдаги 4/1255-696-сон маълумотномаси). Натижада, ЎзР ФА Ботаника институтининг Ф5-ФА-0-64792 “Ўзбекистон флорасидаги полиморф оилаларнинг таксономик ревизияси” (2021–2025) мавзусидаги фундаментал лойиҳасида ҳамда турларнинг таксономияси, географияси бўйича янги маълумотлар Ўзбекистон флорасининг электрон маълумотлар базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган;
Фарғона водийсида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларининг флорасига оид терилган 320 дан ортиқ турларнинг 2200 га яқин гербарий намуналари асосидаги маълумотлар базаси Биохилма-хиллик тўғрисидаги глобал маълумотлар тизимига (www.гбиф.орг, ГБИФ) киритилган (Глобал биохилма-хиллик маълумотлар базаси, www.гбиф.орг, 2024 йил 26 июндаги №008 гувоҳномаси). Натижада, Фарғона водийсининг Ўзбекистон ҳудудидаги барча табиат ёдгорликлари флорасига оид маълумотларни халқаро миқёсида фойдаланиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish