Саримсақова Нилуфар Собиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида сорбентлар олиш, уларнинг ишлатилиши ва технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4586.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлари доктори, доцент; Абдукамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё клиноптилолитдан модификацияланган сорбентлар олиш ва ишлатилиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
механик фаоллаштириш натижасида клиноптилолит минералининг заррача ўлчами 138 нм дан 78 нм гача камайгани ва нисбий юзаси 18 м²/г дан 24 м²/г гача ошгани, клиноптилолит таркибидаги микроғовакларнинг пайдо бўлиши ва улар юзасининг кўпайиши сабабли сорбентнинг самарадорлигини ошириши исботланган;
клиноптилолитни кислотали модификациялашда содир бўладиган деалюминлаш даражасини модификациялаш режимига боғлиқлиги ва ушбу жараённинг оптимал шароитлари аниқланган;
клиноптилолитни хлорид кислота билан ишлов бериш жараёнида СиО₂/Ал₂О₃ нисбатининг 8,06 дан 21,40 гача, нисбий юзаси 11,6 марта, мезоғовак юзаси 7,6 марта ва микроғоваклар ҳажми эса 16 марта ортиши аниқланган;
синтетик сеолит НаХ билан таққослаганда модификацияланган клиноптилолитнинг паст парсиал босимларда Ҳ₂С ва CОС ни адсорбсиялаш қобилияти юқори эканлиги аниқланган; 
клиноптилолитнинг хлорид кислота билан модификацияланган сорбентини табиий газни олтингугуртли бирикмалардан тозалашда синтетик сеолит НаХ билан биргаликда ишлатиш иқтисодий самарадорлигини оширишга, модификацияланган клиноптилолит регенерациясининг паст ҳароратларда (220°C) амалга ошиши технологик жиҳатдан самарадор ва энергия тежовчи ечим эканлиги асосланган;
модификацияланган клиноптилолитдан олинган сорбентларда табиий газни олтингугуртли бирикмалардан адсорбсион тозалаш ва модификацияланган клиноптилолит олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кармана клиноптилолитини механик фаоллаштириш ва кислотали модификациялаш асосида сорбентлар олиш, унинг сорбсион хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мезоғовакли клиноптилолитлар асосида олинган сорбент “Муборак газни қайта ишлаш заводи”да амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли “Муборак газни қайта ишлаш заводи” нинг   2024  йил 3 июндаги  326/ҒК-06-сонли маълумотномаси). Натижада, Кармана клиноптилолитини механик фаоллаштириш ва кислотали модификациялаш асосида сорбентлар олиш, унинг сорбсион хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
Кармана  конидан  олинган  клиноптилолитни  механик  фаоллаштириш ва  хлорид  кислота  иштирокида  модификациялаш  асосида  сорбентлар олиш технологияси  «Ифода Агро  Кимё Ҳимоя»  МЧЖ ҚКнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари роъйхати”га киритилган (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2024 йил 15 ноябрдаги 1065-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган сорбентни импорт ўрнини босувчи сорбент сифатида қўллаш ва иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish