Хуснидинова Нозима Фахридин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Поезд радиоалоқаси параметрларини ташҳислаш технологиясини такомиллаштириш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3998
Илмий раҳбар: Курбанов Жанибек Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турапов Шерзод Нурматович, техника фанлари доктори, профессор; Рихсиев Дилмурод Ходжиакбарович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади поезд радиоалоқаси параметрларини ташҳислаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл станциясида радиоалоқа қурилмаларининг ишончлилигини таʼминлашда стационар радиостанция параметрларини назорат қилиш ва ташҳислаш усулининг математик модели радиосигналларни очиқ муҳитда тарқалиш диапазонларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
темир йўл ултра қисқа ва қисқа тўлқинларидаги каналларни код бўйича ажратиш асосида сигналлаштириш ва алоқа диспетчери факсимил қурилмасига симсиз узатиш орқали ҳаракатдаги радиостанция параметрларини реал вақтда ташҳислаш усули ишлаб чиқилган;
поезд радиоалоқаси параметрларини ташҳислаш бўйича ягона интеллектуал техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил қилишда нейрон тармоқларининг ўзаро таʼсирига асосланган ҳолда тезкор технологик алоқа бошқарув станциясини масофадан туриб мониторинглаш усули яратилган;
поезд диспетчери ва локомотив машинисти радиоалоқа частота диапазонларида хизмат сўзлашувларини ёзиб олиш технологияси овозли маʼлумотларни рақамли форматда узатиш ва уларни сақлаш хотираларини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Поезд радиоалоқаси параметрларини ташҳислаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тезкор технологик алоқа бошқарув станциясини масофадан туриб мониторинглаш усули, поезд диспетчери ва локомотив машинисти радиоалоқа частота диапазонларида хизмат сўзлашувларини ёзиб олиш технологияси, темир йўл станцияларида фойдаланилаётган стационар радиостанциянинг параметрларини ташҳислаш қурилмаси “Темирйўлинфратузилма” АЖ, “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа масофаси” филиали “Қурилмаларни ўлчаш ва назорат” цехида қўлланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 10-апрелдаги 4/Э505-сонли маʼлумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган қурилма ёрдамида реал вақтда автоматик ташҳислаш орқали стационар радиостанциясида кутилмаганда юз берадиган носозликларнинг олди олинган ва уларнинг ишончлилиги оширилган ҳамда техник хизмат кўрсатиш харажатлари 30% гача камайтирилиш, сўзлашувларни қайд қилиш регистратор қурилмасида ёзиб олиш вақти 10 000 соатгача ва каналлар сони       2 баробарга ошириш имконини берган;
стационар радиостанция параметрларини назорат қилиш ва ташҳислаш усулининг математик модели, ҳаракатдаги радиостанция параметрларини реал вақтда ташҳислаш усули, темир йўл участкаларида ҳаракатдаги радиостанциянинг сигнал параметрларини ташҳислаш қурилмаси “Темирйўлинфратузилма” АЖ, “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа масофаси” филиали “Алоқа лаборатория” вагонида қўлланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 10-апрелдаги 4/Э505-сонли маʼлумотномаси).Натижада темир йўл участкаларида ҳаракатланаётган локомотив радиостанциясини реал вақтда стационар радиостанциялари билан ўзаро боғланишда ишчи параметрларини ташҳислаш орқали радиосигналларнинг “ўлик” ҳудудлардаги белгиланган сигнал даражасини -105 дБм дан -50 дБм гача ошириш, масофадан туриб ташҳислаш жараёни 3 соатдан 30 дақиқагача қисқартирилиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish