Нашвандова Гулрухсор Мурот қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Табиий газни адсорбсия усулида қуритиш жараёнини қатъиймас-мантиқий бошқариш тизимини синтезлаш”, 05.01.08 – “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.2.PhD/3095
Илмий раҳбар: Сидиков Исамидин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Джалолитдин Пахритдинович техника фанлари доктори, профессор; Туляганов Шухрат Дилшатович, техника фанлари бўйича фалса доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маълумотларнинг ноаниқлиги шароитида табиий газни адсорбсия усулида қуритиш жараёнини бошқаришнинг моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газни қуритиш жараёнининг гидродинамик ва иссиқлик алмашуви хусусиятлари асосида объект параметрларини динамик хоссаларини ўзгарувчанлиги, ташқи ва ички таъсирлар ноаниқлиги шароитида бошқариш тизимини қатъиймас-мантиқий модели ишлаб чиқилган;
қатъиймас фазавий ечимлар текислигида бошқариш қоидаларини шакллантириш асосида ўзгарувчиларни фаззификациялаш, дефаззификациялаш амалларисиз ва тегишлилик функсияларини ҳисоблашларсиз бошқариш сигналини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган; 
қатъиймас - мантиқий хулоса ва комбинацияланган бошқариш стратегияси асосида бошқариш қоидалари сонини камайтириш ва мантиқий хулоса самарадорлигини ошириш имконини  берадиган адаптив қатъиймас - мантиқий ростлагич оптимизаторини синтезлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
табиий газни қуритиш жараёнида технологик чекловларни, ички ва ташқи омиллар тасодифийлигини ҳисобга олиш имкониятини берувчи интеллектуал технологик усулларга асосланган қатъиймас - мантиқий бошқариш тизимини синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий газни адсорбсия усулида қуритиш жараёнининг қатъиймас - мантиқий бошқариш тизимини синтезлаш натижалари асосида:
газни қуритиш технологик жараёнларини қатъиймас - мантиқий  бошқариш тизими “Муборак газни қайта ишлаш заводи”да жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз”  АЖ нинг 2025 йил 04 апрелдаги №03-18-3-373 - сонли маълумотномаси). Натижада, ташқи таъсирлар ноаниқлиги шароитида газга ишлов бериш технологик параметрларини (ҳарорат, босим) регламентга мос стабиллаш имконини берган;
табиий газни қуритиш жараёнининг технологик параметрларини реал вақт режимида бошқаришнинг дастурий воситаси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” да жорий этилган («Ўзбекнефтгаз»  АЖ нинг 2025 йил 04 апрелдаги №03-18-3-373- сонли маълумотномаси). Натижада, табиий газни қайта ишлаш жараёнини бошқариш, шунингдек ускунанинг технологик режимларини башорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish