Асадов Баҳриддин Сайфиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меъёрда ва экспериментал ўпка фиброзида мояклар морфофункционал  хусусиятлари» 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2362.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024. Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баландина Ирина Анатолевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал ўпка фибрози чақирилган оқ зотсиз каламушларнинг моякларидаги ўзгаришларни ва анор данаги мойи билан  коррекция қилингандан кейинги ёшга боғлиқ морфофункционал хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
экспериментал ўпка фибрози гуруҳидаги оқ зотсиз каламушларда юзага келган сурункали гипоксия натижасида мояк тўқимасининг капсула қаватида, каналчалар девори  ва томирлар девори мушак қаватида коллаген толалар миқдорининг ошиши, вена томирларида димланиш, айрим каналчалар ва уларнинг баъзи қисмларида сперматоген эпителий ҳужайраларининг 3 ва 4- қатламига мансуб сперматидалар ва сперматозоидларнинг камайиб қолганлиги асосланган;
экспериментал ўпка фибрози гуруҳида мояк пардаси қалинлиги  ошганлиги, каналчалар диаметрини қисқарганлиги, каналчалар юзасини кичрайганлиги, сперматоген эпителий қаватининг юпқалашганлиги, Лейдиг ҳужайраларининг камайиши аниқланган бўлиб, анор донаги мойини қўллаганда эса каналчалар диаметрини, каналчалар юзаси, сперматоген эпителий баландлиги ошганлиги морфометрик кўрсаткичлар асосида исботланган;
сперматогенез индексининг назорат гуруҳида ёш динамикаси бўйича пасайиб бориши кузатилган бўлиб, ўпка фибрози сперматогенез жараёнига сезиларли салбий таъсир қилганлиги ҳамда анор данаги мойининг сперматогенез жараёнини тикланишида сезиларли ижобий таъсири  исботланган;
илк бор экпериментал ўпка фиброзида иммуногистокимёвий Ki-67, Bcl-2, маркерларни қўллаш орқали мояклардаги сперматоген эпителий ҳужайраларининг қайта тикланиш фаолиятининг сусайиши, апоптоз генларининг нисбатан фаоллашуви натижасида сперматогенез жараёни ўзгариши оқибатида фаол сперматозоидлар сони камайишининг иммуногистокимёвий ўзига хос  хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Меъёрда ва экспериментал ўпка фиброзида мояклар морфофункционал хусусиятларини ўрганиш натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: экспериментал ўпка фибрози гуруҳидаги каламушларнинг мояклар тўқимасида вена томирларида димланиш, Лейдиг ва сперматоген эпителий ҳужайралари цитоплазмасида киритмалар юзага келиши, капсула деворида, каналчалар девори ва томирлар деворида коллаген толалар миқдори ошиши, айрим каналчалар ва уларнинг баъзи қисмларида сперматоген эпителий ҳужайраларининг 3 ва 4- қатламига мансуб сперматидалар ва сперматозоидларнинг кўрув майдонига аниқланмаслиги асосланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 2 февралда 24- m/013-сон билан тасдиқланган «Экспериментал ўпка фиброзида мояклардаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Экспериментал ўпка фиброзида моякларлардаги макроскопик ва микроскопик тузилишини ва унинг морфофункционал хусусиятларини  ўрганиш натижалари гипоксия омиллар таъсирида моякларларда юзага келадиган патологик жараёнларнинг  мураккаб механизмини очиб беришга, юзага келадиган асоратларни эрта аниқлашга ва олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича бюроси (10.09.24й. №99) Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича бюроси (09.09.2024й. №101) ҳамда Хоразм вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича бюроси (09.09.2024й. №8I) билан клиник амалиётига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: Экспериментал ўпка фибрози гуруҳидаги каламушларнинг мояклар тўқимасида вена томирларида димланиш, Лейдиг ва сперматоген эпителий ҳужайралари цитоплазмасида киритмалар юзага келиши, капсула деворида, каналчалар девори  ва томирлар деворида коллаген толалар миқдори ошиши, айрим каналчалар ва уларнинг баъзи қисмларида сперматоген эпителий ҳужайраларининг 3 ва 4- қатламига мансуб сперматидалар ва сперматозоитларнинг кўрув майдонига аниқламаслиги асослаб берилган ва бу ўзгаришлар натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: Экспериментал  ўпка фиброзида моякларлардаги макроскопик ва микроскопик тузилишини ва унинг морфофункционал хусусиятларини  ўрганиш натижалари гипоксия омиллар таъсирида моякларларда  юзага келадиган патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, беморларда сарфланадиган харажатларини 196500 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: Ўпка пневмосклерозида юзага келадиган мояклар морфологик ва морфометрик ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 196500 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 58000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: экспериментал ўпка фибрози гуруҳида мояк пардаси қалинлиги  4% га ошганлиги, каналчалар диаметрини 10% камайганлиги, каналчалар юзасини 11,4% камайганлиги, сперматоген эпителий қаватининг 17% камайганлиги, Лейдиг ҳужайраларини 4% камайиши аниқланди. Анор донаги мойини қўллаганда эса каналчалар диаметрини 5% ошганлиги, каналчалар юзасини 5,7% ошганлиги, сперматоген эпителий баландлигини 10,75% ошганлиги  морфометрик кўрсаткичлар асосида исботланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 2 февралда 24- m/013-сон билан тасдиқланган «Экспериментал ўпка фиброзида мояклардаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Экспериментал ўпка фибрози  гуруҳдаги каламушларда мояклар тўқимаси таркибий тузулмаларига салбий таъсир кўрсатгани, анор донаги мойини қўллаганда ижобий таъсир кўрсатганлигининг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий натижалар  асосида даволаш жараёнида анор донаги мойининг самарадорлигини баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича бюроси (10.09.24й. №99) Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича бюроси (09.09.2024й. №101) ҳамда Хоразм вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича бюроси (09.09.2024й. №8 I) билан клиник амалиётига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Экспериментал ўпка фибрози  гуруҳдаги каламушларда мояклар тўқимаси таркибий тузулмаларига салбий таъсир кўрсатгани, анор донаги мойини қўллаганда ижобий таъсир кўрсатганлигининг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий натижалар  асосида исботланганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: Экспериментал ўпка фибрози гуруҳдаги каламушларда мояклар тўқимаси таркибий тузулмаларига салбий таъсир кўрсатгани, анор донаги мойини қўллаганда ижобий таъсир кўрсатганлигининг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий натижалар  асосида даволаш беморнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартириб, шифохонада  қолиш тўлов миқдори 480000 сўмга камайтирган. Хулоса: Экспериментал тадқиқот натижалари оқ зотсиз каламушларда ўпка пневмосклерозида моякларнинг морфометрик параметрларига таъсири аниқланди. Ўпка пневмосклерози пайтида анор донаги мойининг самарадорлиги ва унинг натижасида мояк тўқимаси параметрларининг ўзгариши исботланганлигини ҳисобга олиниши даволаниш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: сперматогенез индекси назорат гуруҳида ёш динамикасида пасайиб бориши, тажрибадаги ўпка фиброзида 7 ойликда 30,4% га, 9 ойликда 22,1%га ва 16,1% га назорат гуруҳига нисбатан камайганлиги, анор донаги билан коррекция қилинганда бу кўрсаткичларнинг  7 ойликда 23,3%, 9 ойликда 16%га ва 12 ойликда 7,8 % ошганлиги, ўпка фибрози сперматогенез жараёнига сезиларли салбий таъсири қилганлиги ҳамда анор данаги мойининг сперматогенез жараёнини тикланишида сезиларни ижобий таъсири  исботланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 2 февралда 24- m/013-сон билан тасдиқланган «Экспериментал ўпка фиброзида мояклардаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ўпка фиброзида моякларларда юзага келадиган ўзгаришларни морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий текшириш таҳлилларини амалий тиббиётга қўллаш бугунги куннинг долзарб йўналишларидан бири бўлган эркаклар репродуктив муаммоларини ечимини топишга ва олдини олишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича бюроси (10.09.24й. №99) Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича бюроси (09.09.2024й. №101) ҳамда Хоразм вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича бюроси (09.09.2024й. №8I)  билан клиник амалиётига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ўпка фиброзида  моякларларда юзага келадиган ўзгаришларни морфологик, морфометрик ва текшириш таҳлилларини амалий тиббиётга қўллаш бугунги куннинг долзарб йўналишларидан бири бўлган эркаклар репродуктив муаммоларини ечимини топишга ва олдини олишга хизмат қилади. Ундан ташқари иммуногистокимёвий маркерлар экспрессияланиш даражаси оддий ва экспериментал шароитларда ўрганилганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланган, бу ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Сперматогенез индекси назорат гуруҳида ёш динамикасида пасайиб бориши, тажрибадаги ўпка фиброзида 7 ойликда 30,4% га, 9 ойликда 22,1%га ва 16,1% га назорат гуруҳига нисбатан камайганлиги, анор донаги билан коррекция қилинганда бу кўрсаткичларнинг  7 ойликда 23,3%, 9 ойликда 16%га ва 12 ойликда 7,8 % ошганлиги, ўпка фибрози сперматогенез жараёнига сезиларли салбий таъсири қилганлиги ҳамда анор данаги мойининг сперматогенез жараёнини тикланишида сезиларни ижобий таъсири  оддий ва экспериментал шароитларда ўрганилганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланганлиги беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 4500000 сўмга  камайтирган шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 75000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Ўпка фибрози сперматогенез жараёнига сезиларли салбий таъсири қилганлиги ҳамда анор данаги мойининг сперматогенез жараёнини тикланишида сезиларли таъсири ўрганилганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланганлиги, асоратларнинг камайтиришга қаратилган қўшимча даволаш чораларини бажарилишига имкон бериши, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, касаллик асоратларини  камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор экспериментал ўпка фиброзида иммуногистокимёвий Ki-67, Bcl-2, маркерларни қўллаш орқали моякларлардаги сперматоген эпителий ҳужайраларидаги пролифератив фаолликнинг сусайиши, апоптоз генларининг нисбатан фаолашуви натижасида сперматогенез жараёнинг бузулишининг иммуногистокимёвий ўзига хос  хусусиятлари асосланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 2 февралда 24-m/013-сон билан тасдиқланган «Экспериментал ўпка фиброзида мояклардаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Экспериментал ўпка фиброзида иммуногистокимёвий  Ki-67, Bcl-2, маркерларни қўллаш орқали моякларлардаги сперматоген эпителий ҳужайраларидаги пролифератив фаолликнинг  сусайиши, апоптоз генларининг нисбатан кучайиши натижасида сперматогенез жараёнинг бузулишини иммуногистокимёвий хусусиятлари асосида касалликнинг ривожланишидаги патогенетик ва морфологик ўзига хос хусусиятларини очиб беришга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бўйича бюроси (10.09.24й. №99) Бухоро вилоят Патологик анатомия буйроси бўйича бюроси (09.09.2024й. №101) ҳамда Хоразм вилоят Патологик анатомия буйроси бўйича бюроси (09.09.2024й. №8I)  билан клиник амалиётига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал ўпка фиброзида иммунтгистокимёвий  Ki-67, Bcl-2, маркерларни қўллаш орқали, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни, яъни ўсма олди ва ўсма касалликларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Экспериментал ўпка фиброзида иммунтгистокимёвий  Ki-67, Bcl-2,маркерларни экспрессияланиш даражаси оддий ва экспериментал шароитларда ўрганилганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланганлиги: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 4500000 сўмга камайтирган шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 75000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: ўпка пневмосклерозида юзага келадиган ўзгаришлар ва мояклардаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 196500  сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 58000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish