Раҳматов Асилбек Раҳмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурилиш майдонларида сейсмик таъсирни баҳолаш учун синтетик акселерограммалар яратиш технологияси», 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/FM1219.
Илмий раҳбар: Исмаилов Вахитхан Алиханович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Лутфулла Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори; Кучкаров Кахрамон Исраилович, физика-математика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Оʻзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудининг турли хил грунт шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш майдонларида кучли зилзилаларнинг сейсмик таъсирини ифодаловчи синтетик акселерограммаларни яратиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли грунт қатламларни сейсмик тебраниш спектрлари асосида чуқурлик бўйича кўндаланг тўлқин тезлик ўзгариши аниқланган ва қатламларнинг 3Д моделлари яратилган;
қурилиш майдонларида сейсмик таъсирларни миқдорий баҳолаш имконини берувчи синтетик акселерограммалар яратиш технологияси ишлаб чиқилган;
Бухоро шаҳри ҳудудида тарқалган грунтларнинг сейсмик хусусиятлари бўйича реал зилзилаларнинг ўрта спектрига асосланган синтетик акселерограммалар базаси ишлаб чиқилган;
синтетик акселерограммаларни муҳандислик дастурлари орқали таҳлил қилиш натижасида грунт қатламларида ва бино пойдеворларида юзага келадиган максимал тезлик, тезланиш ва силжиш қийматлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш майдонларида сейсмик таъсирни баҳолаш учун синтетик акселерограммалар яратиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли грунт қатламларининг хусусий тебраниш спектрлари усули асосида чуқурлик бўйича ажратилган кўндаланг тўлқинларнинг тарқалиш тезликларининг 3Д модели “Меъмор архитектура сервис” МЧЖ ҳамда “Қўқон лойиҳа-қурилш” МЧЖ лойиҳалаш ташкилотларининг амалиётига жорий қилинган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 28 январдаги 20-06/1013-сон маълумотномаси). Натижада, илк бор Ўзбекистон Республикаси вилоят марказлари мисолида грунт қатламларининг 3Д моделлари ишлаб чиқилган, бу олинган натижа сейсмик таъсирларни баҳолашга имкон яратган;
реал зилзила ёзувларининг таҳлили асосида синтетик акселерограммалар яратишнинг ўрта спектрлар технологияси “Меъмор архитектура сервис” МЧЖ ҳамда “Қўқон лойиҳа-қурилш” МЧЖ лойиҳалаш ташкилотларининг амалиётига жорий қилинган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 28 январдаги 20-06/1013-сон маълумотномаси). Натижада, синтетик акселерограммалар қурилиш майдонига таъсир қилувчи сейсмик ҳолатни реал баҳолашга имкон яратган;
Бухоро шаҳри ҳудуди учун реал зилзилаларни акс эттирувчи ўрта спектр технологиясига асосан ишлаб чиқилган синтетик акселерограммалар базаси “Меъмор архитектура сервис” МЧЖ ҳамда “Қўқон лойиҳа-қурилш” МЧЖ лойиҳалаш ташкилотларининг амалиётига жорий қилинган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 28 январдаги 20-06/1013 сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро шаҳри ҳудуди учун яратилган акселерограммалар бино-иншоотларни лойиҳалашга имкон яратган;
синтетик акселерограммаларни муҳандислик дастурлари орқали таҳлил қилиш натижасида яратилган 3Д моделлар “Меъмор архитектура сервис” МЧЖ ҳамда “Қўқон лойиҳа-қурилш” МЧЖ лойиҳалаш ташкилотларининг амалиётига жорий қилинган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 28 январдаги 20-06/1013-сон маълумотномаси). Натижада, грунт қатламларида ва бино пойдеворларида юзага келадиган максимал тезлик, тезланиш ва силжиш қийматларини баҳолашга имкон яратган.