Артикходжаева Барнохон Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нанозаррачали полимер ташувчи асосида антибактериал препарат яратиш», 03.00.12 - Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/В766.
Илмий раҳбар: Тошмухамедова Шохиста Собировна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Зафар Файзуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Кудышкин Валентин Олегирович кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кумуш нанозарралари бўлган полимер плёнка асосида антибактериал препаратини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда крахмал ва акрил хомашёси асосида полимер ташувчини ишлаб чиқариш технологияси яратилган;
крахмал ва акрил сополимерларини плёнка ҳосил қилувчи моддалар сифатида қўлланилиши ҳамда полимерлашнинг оптимал шароитлари аниқланган;
метилметакрил ва бутилметакрил кислоталарнинг мономерларини плёнка ҳосил қилувчи моддалар сифатида ишлатиш имкониятлари асосланган ва полимерланиши учун шароитлари оптималлаштирилган;
Scutellaria Iscanderi L., ўтининг сувли экстрактидан олинган фитосинтезланган кумуш нанозарраларини ишлаб чиқилган полимер ташувчиси структурасига самарали адсорбция ва иммобилизация қилиши асосланган;
илк бор кумуш нанозаррачалари бўлган полимер ташувчи асосида янги тиббий маҳсулот – “LiPatch” суюқ ямоғинининг ишлаб чиқариш технологик схемаси ишлаб чиқилган ва иқтисодий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кумуш нанозарралари бўлган полимер плёнка асосида антибактериал препаратини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
крахмал ва акрил сополимерини плёнка ҳосил қилувчи моддалар асосидаги полимер ташувчидан Ўзбекистон миллий университетининг СПФ-30-сонли “LiPatch” (ЛиПач/LiPatch) суюқ ямоқ” старттап лойиҳасида юқори биологик фаолликга ва антибактериал таъсирига эга кумуш нанозарралари билан арзон аэрозол препаратини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 10 ноябрдаги 4/17-сон маълумотномаси). Натижада, терининг шикастланиши ва майда жароҳатларда бирламчи ёрдам сифатида қўлланиладиган суюқ ямоқ яратиш имконини берган;
"LiPatch" арзон аэрозол препаратининг косметик маҳсулот таркиби “ART CARE” МЧЖ хусусий корхонасида ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан хулоса берилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2020 йил 23 апрелдаги 265118-сон хулосаси). Натижада, аэрозол препарати суюқ "LiPatch" кумуш нанозарралари асосида косметик маҳсулотини ишлаб чиқиш технологиясини яратиш имконини беради.