Обидов Шоюнус Ботир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «НТФ ва ОЭДФ комплeксонатлари ишлаб чиқариш ва нeфт-газ саноатида қўллаш тeхнологиялари», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4082.
Илмий раҳбар: Кадиров Хасан Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.T.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Соддиков Усмонали Худоберганович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида нефт ва газ саноати қурилмаларини коррозиядан ҳимоялаш учун комбинирланган ингибиторлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш реал эксплуатацион шароитларида агрессив эритмалар билан ишлайдиган қурилмаларининг металл юзаларини ҳимоялаш учун ОЭДФ ва НТФ рух комплексонатлари (Zn2+(ОЭДФ+НТФ)) олишнинг катализатор ва инциаторларсиз усули комбинирланган таркиби асосланган; 
Zn2+(ОЭДФ+НТФ) ни биргаликда олиш жараёнининг энг мақбул кўрсаткичлари аниқланиб, ҳарорат, бошланғич маҳсулотлар нисбати, сув миқдори, реакция давомийлиги каби омилларнинг тайёр маҳсулот унумига таъсири аниқланган; 
Шуртан нефт-газ бошқармасига тасаруфидаги агрессив таъсирга кўп тўқнаш келувчи худуд сувлари тузлари таркиби аниқланиб, Zn2+(«унифлок» + ОЭДФ + НТФ)  конструкцион қурилмаларни коррозиядан самарали ҳимоялаши исботланган; 
препаратлар 24 соат давомида 10 мг/л концентрацияда самарали коррозия ингибитори бўлиб, ҳимоя даражаси 90,0 фоиздан юқорини ташкил этиши асосланган; 
олинган металл комплексонати ва улар асосидаги композицияларнинг пўлат электродга адсорбцияланиш хусусиятлари аниқланиб, ингибиторнинг концентрацияси ошиши билан кенг рН чегараларида икки электр қатламининг сиғимини пасайиши билан пўлат электродда адсорбцияланиши исботланган; 
адсорбцион мувозанат константасининг қийматлари ОЭДФ+НТФ < «унифлок» < «унифлок»+ОЭДФ+НТФ қаторида ошганлиги аниқланиб, ингибиторларнинг рух ионлари билан комплекс ҳосил қилиши жараёнида уларнинг адсорбцион мувозанат константаси қийматлари сезиларли даражада ортиши асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Коррозия, минерал тузлар тўпланиши ва биоцидлик хусусиятларига эга бўлган ингибиторларнинг синтези ва технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оксиэтилидендифосфон ва нитрилотриметилфосфон кислота рух комплексонатлари (Zn2+(ОЭДФ+НТФ) ҳамда унифлок асосида олинган коррозия ингибиторлари билан нефт газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмалари ҳимоялаш технологияси «Шуртаннефтгаз қазиб чиқариш бошқар-маси»нинг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шуртаннефтгаз қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2024 йил 17 июлдаги 01/9-76-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида ингибитор ишлаб чиқариш имконини беради;
оксиэтилидендифосфон ва нитрилотриметилфосфон кислота рух комплексонатлари (Zn2+(ОЭДФ+НТФ) ҳамда унифлок асосида олинган коррозия ингибиторлари билан нефт газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмалари ҳимоялаш технологияси «Шуртаннефтгаз қазиб чиқариш бошқармаси»нинг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шуртаннефтгаз қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2024 йил 17 июлдаги 01/9-76-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирда олиб келинадиган Deropt ингибиторини 2 марта арзон ингибитор билан алмаштириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish