Юсупова Заррина Курбоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Филологик ОТМ талабаларининг рақамли компетенсиясини ривожлантиришнинг илмий-амалий асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped3223.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори , профессор; Бабаниязова Наргиза Пулатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади филологик олий таълим муассасалари талабалари мустақил ишлаш жараёнида масофавий таълим самарадорлиги ва сифатини ошириш учун рақамли компетенсиясини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли компетенсияни ривожлантиришга қаратилган дидактик ва методик таъминот умумфилологик тамойилларига кўра фаолият мазмуни ҳамда касбий эҳтиёжлардан келиб чиқиб квалиметрия дескрипторига кашшоф индикаторининг мазмун ва тил интеграциясини амалга ошириш орқали такомиллаштирилган; 
рақамли компетенсияни ривожлантиришда “технология саводхонлиги” модули мазмуни матнларни таҳрирлаш дастурлари асосида лингвистик компетенсияга Дигитал педагогй технологияси компонентларини интеграцияси самарадорлиги педагогик хакатон таълим шаклига устунлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил масофавий ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “Модулли-блокли масофавий таълим” (МБ-МТТ) методик таъминоти “CАЛЛ” ёндашувини микротаълим босқичларига мослаштириш асосида “иммерсив” АР, ВР, 360° видеолар орқали тил муҳитига “чўкиш” имконини  яратиш заруриятига кўра ишлаб чиқилган;
“Мй дигитал гуиде” платформасининг чет тили коммуникатив компетенсияси ижодий саводхонлик модулининг рақамли матнлар яратишда лингвистик ва дискурсив компетенсияларига устуворлик бериш асосида рақамли ресурсларни саралаш, уларнинг мазмуний ва функсионал талабларга мувофиқлигини баҳолаш ҳамда ўқув мақсадлари ва касбий йўналишларга мослаштириш орқали такомиллаштирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
    Илмий хулосалар асосида филология йўналиши талабалари учун масофавий таълим жараёнида рақамли компетенсиясини ривожлантириш бўйича:
    рақамли компетенсияни ривожлантиришга қаратилган дидактик ва методик таъминот умумфилологик тамойилларига кўра фаолият мазмуни ҳамда касбий эҳтиёжлардан келиб чиқиб квалиметрия дескрипторига кашшоф индикаторининг мазмун ва тил интеграциясини амалга ошириш орқали такомиллаштирилганлигига доир илмий натижалардан 2022-2023-йилларда ГУП “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси” тасарруфидаги “Маданий-маърифий ва бадиий дастурлар” таҳририяти томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари” ва “Таълим ва ривожланиш” ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилди (ГУП “Ўзбекистон” телерадиоканали маълумотномаси, 2023-йил 18-апрел, 06/36-585). Натижада, онлайн дарсларда ўқитувчи ва талабалар фаоллигини оширишга хизмат қиладиган тавсиялар оммага эълон қилинди;
    рақамли компетенсияни ривожлантиришда “технология саводхонлиги” модули мазмуни матнларни таҳрирлаш дастурлари асосида лингвистик компетенсияга Дигитал педагогй технологияси компонентларини  интеграцияси самарадорлиги педагогик хакатон таълим шаклига устунлик бериш асосида такомиллаштирилганлиги бўйича тадқиқот натижалари 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕИМЕП лойиҳаси доирасидаги “Ўзбекистонда олий таълим жараёнларини модернизация қилиш ва интернационализация қилиш” илмий лойиҳасида қўлланилди (2023-йил 26-июндаги 1869/30.02.01-сонли Самарқанд давлат чет тиллар институти маълумотномаси). Шунингдек, 2023-йил 18-декабрда Буюк Британияда, Лондон шаҳрида, Малверн Ҳоусе Лондонда илмий стажировка давомида ушбу натижалар самарали татбиқ этилди. Натижада, филология йўналишидаги 3-босқич талабалари учун мутахассислик фанларини масофавий таълимда ўқитишда инновацион усулларни самарали қўллашга эришилди;
    талабаларнинг мустақил масофавий ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “Модулли-блокли масофавий таълим” (МБ-МТТ) методик таъминоти “CАЛЛ” ёндашувини микротаълим босқичларига мослаштириш асосида “иммерсив” АР, ВР, 360° видеолар орқали тил муҳитига “чўкиш” имконини яратиш заруриятига кўра ишлаб чиқилганлигига оид илмий натижалардан И-204-4-5-сонли “Инглиз тили фанлари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” лойиҳаси доирасида фойдаланилди (2023-йил 26-июндаги 1870/30.02.01-сонли Самарқанд давлат чет тиллар институти маълумотномаси). Натижада, масофавий дарсларни янги ёндашувлар ёрдамида модернизация қилишга, инглиз тилида гапириш ва ёзишга мотивацияни оширувчи методикаларни ишлаб чиқишга, талабаларда рақамли кўникмаларни ривожлантириш учун турли электрон материаллар яратишга эришилди;
    “Мй дигитал гуиде” платформасининг чет тили коммуникатив компетенсияси ижодий саводхонлик модулининг рақамли матнлар яратишда лингвистик ва дискурсив компетенсияларига устуворлик бериш асосида рақамли ресурсларни саралаш, уларнинг мазмуний ва функсионал талабларга мувофиқлигини баҳолаш ҳамда ўқув мақсадлари ва касбий йўналишларга мослаштириш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий натижасидан “Менинг рақамли гидим” электрон платформасини яратишда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 20-февралдаги ДГУ 22935-сонли гувоҳномаси). Натижада, филология йўналиши талабалари учун рақамли компетенсиясини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish