Азизов Шавкатжон Исматжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гепатоцеллюлар карцинома диагностикаси учун люминесцент нaнозaррaлaр билaн тўлдирилган церaмид нaномицеллaлaрини ўрганиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё  (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/K110.
Илмий маслаҳатчи: Тураев Аббасхан Сабирханович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/В.37.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Бахтиёр Тўлаганович, кимё фанлари доктори, академик; Нормахаматов Нодирали Сохобаталиевич, кимё фанлари доктори; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гепатоцеллюляр карциномани визуализация қилувчи ҳамда таргет хусусиятига эга биообьектлардан ташкил топган наномицеллани конструкциялаш ва нанозаррачалар асосида гепатоцеллюляр карциномани эрта аниқлаш учун диагностикумларни яратишнинг илмий асосланган платформасини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гепатоцеллюляр карциномани эрта босқичда аниқлашга қаратилган юқори сезгирликка эга барқарор люминесцент нанозаррачалар (БЛН) синтезланган ва улар асосида флуоресцент наномицеллалар конструкти ишлаб чиқилган;
рух, галлий, германий, хром, бор, иттербий каби металлар ва уларнинг оксидлари асосида гидротермал усул ва калцинация жараёни орқали синтез қилинган;
тузилиши, ўлчами, люминесцент хусусиятлари каби физик-кимёвий ва спектрофотометрик методлар орқали хоссалари аниқланган;
физик ва юпқа липид қатламли усуллар ёрдамида барқарор люминесценцияга эга наномицеллалар олинди ва синтез шароитларининг мақбул параметрлари ва нисбати аниқланган;
олинган БЛН тўлдирилган наномицеллаларнинг биологик фаоллиги ва токсиклиги турли хил ҳужайра моделларида, жумладан HeLa ва HepG2 ҳужайраларида специфик фаоллиги баҳоланган;
in vitro шароитда нанозаррача юкланган наномицелланинг ҳужайралар билан ўзаро таъсири, ютилиш механизми ва ҳужайра ичидаги тақсимланиши аниқланган;
церамид асосидаги наномицеллаларнинг қўлланилиши уларнинг биомембраналардаги биологик роли ва ўзига хос физик-кимёвий хоссалари туфайли юқори аниқликда ташхис қилиш имкониятлари исботланган;
синтез қилинган наномицеллаларнинг сезгирлиги ва ўзига хослиги in vitro ҳамда тирик ҳайвонларда (in vivo) аниқланган;
церамид ва БЛН асосидаги нанозаррачалар визуализацияда аниқ, ёрқин сигнал бурувчи диагностик платформа сифатида шакллантирилди ва гепатоцеллюляр карциномани эрта босқичда аниқлашда самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гепатоцеллюлар карциномани ташхислаш мақсадида барқарор люминесцент нанозаррачалар билан тўлдирилган церамид-наномицеллалари шаклдаги диагностик восита ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гепатоцеллюлар карцинома ташхиси учун барқарор люминесцент нанозаррачалар билан тўлдирилган церамид-наномицеллаларни олиш ва хоссаларини аниқлаш натижаларидан 1000 дан ортиқ хорижий етакчи илмий журналларда янги турдаги наномицеллалар синтези, тузилиши ва биологик фаолликларини аниқлашда фойдаланилган (Signal Transduction and Targeted Therapy. 92 (2024), IF=52.7; Nature Reviews Neurology, 21, p32–47 (2025), IF=5.828; Nature Neuroscience, 28, p964–972 (2025), IF=11.197; Free Radical Biology and Medicine, Volume 216, April 2024, P60-77, IF=7.1; Advanced Materials, Volume36, Issue33, August 15, 2024, 2405761, IF=8.851; Cell Death & Differentiation, 32, p702–713 (2025), IF=4.866; Advanced Science, Volume12, Issue7, February 17, 2025, 2410107, IF=3.775; Environmental Science & Technology, Vol 58/Issue 48, 2024, IF=3.690). Натижада, янги турдаги нанотузилишли ташхис ва даволаш воситаларини синтез қилиш ва хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
барқарор люминесцент нанозарралар билан тўлдирилган церамид-наномицеллаларидан Жанубий Корея Ёнсей университетининг “School of Mechanical Engineering” факультети Биотиббиёт ва энергия тизимлари лабораториясининг “Ҳужайралараро суюқликда Тропин I аниқлаш учун молекуляр инпринтланган микроигнали сенсор” лойиҳасида микроигна шаклидаги нанотузилмаларнинг люминесцент хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Жанубий Корея Ёнсей университетининг 2025 йил 20 майдаги маълумотномаси). Натижада, барқарор люминесцент нанозарралардан диагностика учун қўлланишига имкон яратилган; 
барқарор люминесцент нанозарралари билан тўлдирилган церамид-наномицеллаларини олиш усулларидан Ҳиндистондаги Шолини университетининг “Фармацевтик кимё” кафедрасининг “Дори-дармон яратиш ва ишлаб чиқаришни жадаллаштиришда инновацион наноматериал платформалар” лойиҳасида янги турдаги инновацион наноматериал олишда фойдаланилган (Ҳиндистондаги Шолини университетининг 2025 йил 21 майдаги маълумотномаси). Натижада, янги турдаги барқарор люминесцент нанозаррачаларни синтез қилиш ҳамда уларни биологик фаоллигини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish