Абдуллаева Камола Абдурашидовна
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларга инглиз тилидаги лингвистик конструксияларни ўргатиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Хорижий тил), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Икромхонова Феруза Икромовна. Филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори, профессор. Нарбоева Малоҳат Худойбердиевна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларга инглиз тилидаги лингвистик конструксияларни ўргатиш методикасини рақамли технологиялар воситасида такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларга инглиз тилидаги лингвистик конструксияларни ўргатиш методикасининг дидактик имкониятлари таҳсил олувчиларнинг индивидуал ўзига хос қобилият ва майлларни рақамли трансформация шароитларига мослаштириш, амалий йўналишни ривожлантириш ҳамда белгиланган босқичларни рақамли муҳитга мақбул ҳолда уйғунлаштириш ва методик шарт-шароитларга мос таълимий ресурслар билан таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
рақамли технологиялар воситасида талабаларга инглиз тилининг лингвистик конструксияларини ўргатиш модели визуал ва эшитиш тасвирларини идрок этиш кўникмаларини таълим вазиятларига сингдириш, амалий йўналтирилган услубий шароитларга интерпретациялаш ҳамда ўзини ўзи англаш ва ўрганилаётган тил ҳодисасини Геймификация, Wеб-квест, Стриминг, виртуал-консултациялар воситаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
нолисоний олий таълим йўналиши бакалавриатида таҳсил олаётган талабаларга инглиз тилидаги конструксияларни ўргатиш методикаси когнитив, технологик, ижтимоий-коммуникатив ва рефлексив босқичларига йўналтирилган педагогик шарт-шароитларни ташкил этиш, “Рақамли интелллектуал марафон” муаллифлик дастурини ўқув мотивациясини ошириш, касбий мулоқот лексикасини бойитиш жараёнларига татбиғини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
нолисоний олий таълим йўналиши бакалавриатида таҳсил олаётган талабаларга инглиз тилидаги конструксияларни ўргатиш методикаси самарадорлиги ўқитиш жараёнининг модификациясини белгиловчи муҳитнинг сифатини оширишга йўналтирилган инглиз тилидаги топшириқларни талабалар билимига трансформациялашнинг ривожланганлигини таъминловчи ўзаро таъсир, селф ассесмент (ўзини ўзи баҳолаш) меъзонларини баҳолашнинг даражаларига тўғри йўналтириш, ўлчаш осонлиги ва мувофиқлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга инглиз тилидаги лингвистик конструксияларни ўргатиш методикасини рақамли технологиялар воситасида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
талабаларга инглиз тилидаги лингвистик конструксияларни ўргатиш методикасининг дидактик имкониятлари таҳсил олувчиларнинг индивидуал ўзига хос қобилият ва майлларни рақамли трансформация шароитларига мослаштириш, амалий йўналишни ривожлантириш ҳамда белгиланган босқичларни рақамли муҳитга мақбул ҳолда уйғунлаштириш ва методик шарт-шароитларга мос таълимий ресурслар билан таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Амалий инглиз тили” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил, 27 майдаги 11-05-3417/04-сон далолатнома). Натижада, талабаларга инглиз тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим йўналишларида дидактик жараён сифатини ошириш имконияти кенгайтиририлган;
рақамли технологиялар воситасида талабаларга инглиз тилининг лингвистик конструксияларини ўргатиш модели визуал ва эшитиш тасвирларини идрок этиш кўникмаларини таълим вазиятларига сингдириш, амалий йўналтирилган услубий шароитларга интерпретациялаш ҳамда ўзини ўзи англаш ва ўрганилаётган тил ҳодисасини геймификация, Wеб-квест, Стриминг, виртуал-консултациялар воситаларига уйғунлаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Амалий инглиз тили” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил, 27 майдаги 11-05-3417/04-сон далолатнома). Натижада, инглиз тилини ўқитиш жараёнига рақамли воситаларни татбиқ қилиш о орқали таҳсил олувчиларнинг ўқув мотивацияларини ошириш, нутқий кўникмаларини ривожлантириш, касбий мулоқат лексикасини бойитиш самарадорлиги ошган;
нолисоний олий таълим йўналиши бакалавриатида таҳсил олаётган талабаларга инглиз тилидаги конструксияларни ўргатиш методикаси когнитив, технологик, ижтимоий-коммуникатив ва рефлексив босқичларига йўналтирилган педагогик шарт-шароитларни ташкил этиш, “Рақамли интелллектуал марафон” муаллифлик дастурини ўқув мотивациясини ошириш, касбий мулоқот лексикасини бойитиш жараёнларига татбиғини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Амалий инглиз тили” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил, 27 майдаги 11-05-3417/04-сон далолатнома). Натижада талабаларга инглиз тилидаги лингвистик конструксияларни ўргатиш методикасини рақамли технологиялар воситасида такомиллаштириш имконияти кенгайган.
талабаларга инглиз тилидаги лингвистик конструксияларни ўргатиш самарадорлиги ўқитиш жараёнининг модификациясини белгиловчи муҳитнинг сифатини оширишга йўналтирилган топшириқларни билимга трансформациялаш ҳамда когнитив ривожланишни таъминловчи ўзаро таъсир, селф ассесмент (ўзини ўзи баҳолаш) меъзонларини баҳолашнинг даражаларига тўғри йўналтириш, ўлчаш осонлиги ва мувофиқлигини прогностик таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Амалий инглиз тили” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил, 27 майдаги 11-05-3417/04-сон далолатнома). Натижада, талабаларга инглиз тилини ўқитишнинг шакл ва услублари тизимлаштирилиб, лингвистик компетенсияларини ривожлантиришда подкастинг механизмларидан самарали фойдаланиш, инглиз тилини ўқитиш амалиётига жорий этиш ва таълим сифатини оширишга хизмат қилган.