Одилжонова Шохсанам Абдуғаппор ҚИЗИ
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда ёзув компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” (Нолисоний таълим муассасалари мисолида) 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Хорижий тил).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфиддиновна. Педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори, профессор. Жабборов Улуғбек Абдурахманович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ёзув компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ёзув компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ёзма нутқни яратиш жараёнини белгиловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда хорижий тил мулоқот воситаларини эгаллашга эришиш, ёзма нутқнинг типологик хусусиятларига кўра турли шаклларида намоён бўлишига қаратилган стратегик, тактик, жанр, матн ва лингво-риторик белгиларни таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда ёзув компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш модели шахсий фаолиятга ва коммуникатив-когнитив ёндашувлар дидактик бирлигини таъминлашга қаратилган ёзма асарларини таҳлил қилиш, ёзма мулоқотга мотивацияни ошириш ва фикрни юқори даражада комплекслаш узвийлигига функсионал боғлиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ёзув компетенсиясини ривожлантириш методикаси машқлар қуйи тизими, жараёнли, жанрга асосланган, коллоборатив ёзув усуллари интегратив яхлитлигини таъминлаш, ёзув компетенсияни лексик-грамматик меъёрларга мувофиқ ривожлантириш, ёзма матнни боғланган, мантиқий, якунланган шаклда тақдим этиш ҳамда чет тилида мулоқот шаклларини ва воситаларини танлаш динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ёзув компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ақлий жараёнлари тушуниш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, мантиқий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган нутқ кўникмаларини таълимий мақсадларнинг талабларига мос мазмунли уйғунлаштириш ҳамда талабаларнинг ёзувдаги янгиликка оригинал фикрларни ифодалашга оид амалий кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг ёзув компетенсиясини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари:  
талабаларда ёзув компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ёзма нутқни яратиш жараёнини белгиловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда хорижий тил мулоқот воситаларини эгаллашга эришиш, ёзма нутқнинг типологик хусусиятларига кўра турли шаклларида намоён бўлишига қаратилган стратегик, тактик, жанр, матн ва лингво-риторик белгиларни таҳлил қилиш асосида аниқлаштиршга оид таклифлардан “Девелопинг wритинг скиллс ин а фореигн лангуаге” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 5-майдаги 11-05-2453/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг ёзув компетенсиуаларини ривожлантиришнинг мазмун-моҳиуатини таҳлил етишга еришилган; 
талабаларда ёзув компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш модели шахсий фаолиятга ва коммуникатив-когнитив ёндашувлар дидактик бирлигини таъминлашга қаратилган ёзма асарларини таҳлил қилиш, ёзма мулоқотга мотивацияни ошириш ва фикрни юқори даражада комплекслаш узвийлигига функсионал боғлиқлигини таъминлаш асосида  такомиллаштиришга доир таклифлар “Девелопинг wритинг скиллс ин а фореигн лангуаге” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 5-майдаги 11-05-2453/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларда ёзув компетенсиуани ривожлантиришнинг назариу модели такомиллаштирилган;
талабаларнинг ёзув компетенсиясини ривожлантириш методикаси машқлар қуйи тизими, жараёнли, жанрга асосланган, коллоборатив ёзув усуллари интегратив яхлитлигини таъминлаш, ёзув компетенсияни лексик-грамматик меъёрларга мувофиқ ривожлантириш, ёзма матнни боғланган, мантиқий, якунланган шаклда тақдим этиш ҳамда чет тилида мулоқот шаклларини ва воситаларини танлаш динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Девелопинг wритинг скиллс ин а фореигн лангуаге” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 5-майдаги 11-05-2453/04-сон далолатномаси).  Натижада, талабаларнинг ёзув компетенсиуасини ривожлантирувсҳи уондашувлар ва тамоуиллар ривожлантириш имкони амалга оширилган;    
талабаларнинг ёзув компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ақлий жараёнлари тушуниш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, мантиқий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган нутқ кўникмаларини таълимий мақсадларнинг талабларига мос мазмунли уйғунлаштириш ҳамда талабаларнинг ёзувдаги янгиликка оригинал фикрларни ифодалашга оид амалий кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштиришга доир маълумотлардан “Девелопинг wритинг скиллс ин а фореигн лангуаге” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 5-майдаги 11-05-2453/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларда ёзув компетенсиуани ривожлантиришнинг баҳолаш мезонлари ва шакллари, усуллари ва воситаларини такомиллаштириш имкони амалга оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish