Хакимова Малика Махмуд қизи
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси Талабаларнинг инглиз тилидан лингвистик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Хорижий тил), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Атаджанова Шахноза Аббосовна. Педагогика фанлари доктори, доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори, профессор. Турсунова Мухаббат Икромовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг инглиз тилидан лингвистик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    талабаларнинг инглиз тилидан лингвистик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари мотивацияли, дифференциаллашган лексик ва грамматик билимларни оширишга қаратилган мақсадли-продуктив ёндашувларни яхлит комплекслаш, ўзини-ўзи баҳолашга асосланган интегратив-инновацион ёндашувларни босқичма-босқич киритиш асосида аниқлаштирилган;
                талабаларнинг инглиз тилидан лингвистик компетенсияларини ривожлантириш модели билимларни оддийдан мураккабга қараб табақалаштириш, нутқ жараёнларини таълимий мақсадларга кўра фаоллаштириш ҳамда нутқий ва визуал мулоқотга бўлган эҳтиёжни таҳлилий аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
                талабаларнинг лингвистик компетенсияларини ривожлантириш методикаси CЛТ (cоммуниcативе лангуаге теачинг), ТБЛТ — (таск басед лангуаге теачинг), CБИ—(cонтент-басед инструcтион) тил ўқитишнинг замонавий методларидан рационал фойдаланиш натижадорлигини ошириш ҳамда лингвистик материал устида самарали ишлаш фаоллигини босқичма-босқич ташкил қилиш асосида такомиллаштирилди;
          талабаларнинг инглиз тилидан лингвистик компетенсияларини ривожлантириш методикаси самарадорлиги тилнинг лексик, грамматик, имло ва фонетик  компонентларни ривожлантириш орқали юқори, ўрта, паст баҳолаш мезонларининг таълимий мақсадлар талабаларига пропорсионаллигини  адекват таъминлаш асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг лингвистик компетенсияларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари:
    талабаларнинг инглиз тилидан лингвистик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари мотивацияли, дифференциаллашган лексик ва грамматик билимларни оширишга қаратилган мақсадли-продуктив ёндашувларни яхлит комплекслаш, ўзини-ўзи баҳолашга асосланган интегратив-инновацион ёндашувларни босқичма-босқич киритиш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Интегратед спеакинг скиллс (Парт ИИ)” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13- майдаги № 11-05-3021/04 – сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг лингвистик компетенсияларини ривожлантиришнинг психологик ва педагогик имкониятларини таҳлил этилган.
    талабаларнинг инглиз тилидан лингвистик компетенсияларини ривожлантириш модели билимларни оддийдан мураккабга қараб табақалаштириш, нутқ жараёнларини таълимий мақсадларга кўра фаоллаштириш ҳамда нутқий ва визуал мулоқотга бўлган эҳтиёжни таҳлилий аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Интегратед спеакинг скиллс (Парт ИИ)” ўқув қо ълланма мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13- майдаги № 11-05-3021/04 – сон далолатномаси). Натижадаталабаларнинг чет тили коммуникатив компетенсиясининг лингвистик ва лексикограмматик компонентининг мазмун-функсионал жиҳатларини ривожлантиришга шароит яратилган. 
    талабаларнинг лингвистик компетенсияларини ривожлантириш методикаси CЛТ (cоммуниcативе лангуаге теачинг), ТБЛТ — (таск басед лангуаге теачинг), CБИ—(cонтент-басед инструcтион) тил ўқитишнинг замонавий методларидан рационал фойдаланиш натижадорлигини ошириш ҳамда лингвистик материал устида самарали ишлаш фаоллигини босқичма-босқич ташкил қилиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Интегратед спеакинг скиллс (Парт ИИ)” ўқув қо ълланма мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13- майдаги № 11-05-3021/04 – сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг лингвистик компетенсиясини ривожлантириш тамойилларини такомиллаштиришга эришилган.
              талабаларнинг инглиз тилидан лингвистик компетенсияларини ривожлантириш методикаси самарадорлиги тилнинг лексик, грамматик, имло ва фонетик  компонентларни ривожлантириш орқали юқори, ўрта, паст баҳолаш мезонларининг таълимий мақсадлар талабаларига пропорсионаллигини  адекват таъминлаш асосида ривожлантиришга оид таклифлар “Интегратед спеакинг скиллс (Парт ИИ)” ўқув қо ълланма мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13- майдаги № 11-05-3021/04 – сон далолатномаси). Натижада лингвистик компетенсияни ривожлантиришнинг назарий модели, баҳолаш мезонлари ва даражалаш индикаторларини такомиллаштириш самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish