Урунбаев Ровшан Захидилла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нефть ва газ корхоналарида молиявий менежментни такомиллаштириш”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2992
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01.
Расмий оппонентлар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Салаев Расул Шавкатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда нефть ва газ соҳасида молиявий менежмент тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть ва газ корхоналарда ўртача тортилган капитал баҳосини ҳисоблашда молиявий леверажни инобатга олиш ҳамда “Monte-Karlo симуляциясида сценарий баҳолашни қўшиш” модели асосида лойиҳани турли сценарийлар (масалан, юқори, ўрта ва паст нархлар) шароитида баҳолаш услуби такомиллаштирилган;
услубий ёндашувга кўра “корхона молиявий менежменти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий ресурсларни самарали бошқариш ва капиталнинг оптимал тузилмасини шакллантириш мақсадида амалга ошириладиган режалаштириш, таҳлил, назорат ва қарорлар қабул қилиш жараёнларидан иборат бўлган бошқарув фаолияти инвестицион, операциявий ва молиявий қарорларини мувофиқлаштириш орқали молиявий рискларни минималлаштириш, даромадларни ошириш ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
нефть ва газ корхоналарида “Динамик нақд пул айланиш даври” моделидаги нақд пул айланиш даврини бозор ва талаб шароитларига мослаб оптималлаштириш асосида ликвидликни бошқариш стратегиясини такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришдан олинадиган фойда даражасини (FD = 15-20%) ошириш таклифи асосланган;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ учун “NPV Максимизация модели” асосида динамик дисконт ставкаси бўйича лойиҳа қийматини баҳолашнинг бозор шароитларига мослашувчан ёндошувига кўра динамик дисконт ставкаси орқали лойиҳа киримлари ва харажатларини дисконтлаш асосида пул оқимларининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Нефть ва газ корхоналарида молиявий менежментни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефть ва газ корхоналарда ўртача тортилган капитал баҳосини ҳисоблашда молиявий леверажни инобатга олиш ҳамда “Monte-Karlo симуляциясида сценарий баҳолашни қўшиш” модели асосида лойиҳани турли сценарийлар (масалан, юқори, ўрта ва паст нархлар) шароитида баҳолаш услубидан фойдаланиш таклифи “O’zbekneftgaz” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“O’zbekneftgaz” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 15 ноябрдаги №08-35-2-686-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида харажат ва даромадларни ноаниқлик билан таҳлил қилиб, турли сценарийлардаги натижаларни солиштириш имкони яратилиб, риск ва даромадларни ҳар бир сценарийда янада аниқроқ баҳолаш, хавфларни самаралироқ бошқариш ва қарор қабул қилиш жараёнида кўпроқ мослашувчанликка эришилган;
услубий ёндашувга кўра “корхона молиявий менежменти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини молиявий ресурсларни самарали бошқариш ва капиталнинг оптимал тузилмасини шакллантириш мақсадида амалга ошириладиган режалаштириш, таҳлил, назорат ва қарорлар қабул қилиш жараёнларидан иборат бўлган бошқарув фаолияти инвестицион, операциявий ва молиявий қарорларини мувофиқлаштириш орқали молиявий рискларни минималлаштириш, даромадларни ошириш ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Молиявий менежмент” номли электрон дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент молия институти, 2023 йил, 27-декабрдаги 523 сонли буйруғ, рўйхатга олиш рақами 523-6). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида талабаларда инвестицион, операциявий ва молиявий қарорларини мувофиқлаштириш орқали молиявий рискларни минималлаштириш, даромадларни ошириш ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган корхона молиявий менежменти тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
нефть ва газ корхоналарида “Динамик нақд пул айланиш даври” моделидаги нақд пул айланиш даврини бозор ва талаб шароитларига мослаб оптималлаштириш асосида ликвидликни бошқариш стратегиясини такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришдан олинадиган фойда даражасини (FD = 15-20%) ошириш таклифи таклифи “O’zbekneftgaz” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“O’zbekneftgaz” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 15 ноябрдаги №08-35-2-686-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ишлаб чиқариш, талаб ва таъминотдаги ўзгаришларни инобатга олиб, корхонанинг пул айланишини аниқроқ баҳолаш имкони яратилиб, корхона ўзининг нақд пул оқимини ҳар бир даврда тўғри бошқариш, рискларни камайтириш ва ресурслардан самаралироқ фойдаланишга эришилган;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ учун “NPV Максимизация модели” асосида динамик дисконт ставкаси бўйича лойиҳа қийматини баҳолашнинг бозор шароитларига мослашувчан ёндошувига кўра динамик дисконт ставкаси орқали лойиҳа киримлари ва харажатларини дисконтлаш асосида пул оқимларининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи “O’zbekneftgaz” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“O’zbekneftgaz” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 15 ноябрдаги №08-35-2-686-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида лойиҳанинг ҳақиқий қийматини аниқроқ баҳолаш, рискни яхшироқ бошқариш ва тезкор қарор қабул қилиш имкони яратилган.