Ортиков Эргашжон Якуббоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларида хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”. 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3828 
Илмий раҳбар: Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Шарофиддин Умарович, иқтисодиёт фанлари номзоди;
Етакчи ташкилот: “Тошкент давлат аграр университети”
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида хусусий капиталнинг ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамияти устав капиталида хорижий таъсисчиларнинг улушларини ҳисобга олиш мақсадида ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган ишчи счётлар режасига 4611 - “Устав капиталига хорижий таъсисчиларнинг чет эл валютасидаги улушлари бўйича қарзи” номли ишчи счётини киритиш орқали устав капиталининг шаклланишини молиявий ҳисоботларининг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш ҳамда бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттириш таклифи асосланган; 
белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган дивиденд суммаларини ҳисобга олиш мақсадида ишчи счётлар режасига 6611 - “Талаб қилиб олинмаган  дивиденд” номли ишчи счётини киритиш асосида молиявий ҳисоботларининг халқаро стандартларидаги меъёрларини ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда қўллаш орқали  акциядорларга тегишли бўлган дивидендлар ҳисоби такомиллаштирилган;
“Хусусий капитал ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот”ни “Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот”га трансформация қилиш алгоритми ва модели тегишли тузатишларни рўйхатга олиш журнали намунаси асосида такомиллаштирилган;
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида хусусий капитал аудитига оид аудит хулосаларининг аниқлиги ва асосланганлиги рентабеллик коэффициенти (ROE) ва дивидендларни тўлаш коэффициенти (DPR) молиявий кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилишни халқаро аудит амалиётида фойдаланиладиган таҳлилий усулларга мослаштириш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамияти устав капиталида хорижий таъсисчиларнинг улушларини ҳисобга олиш мақсадида ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган ишчи счётлар режасига 4611 - “Устав капиталига хорижий таъсисчиларнинг чет эл валютасидаги улушлари бўйича қарзи” номли ишчи счётини киритиш орқали устав капиталининг шаклланишини молиявий ҳисоботларининг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш ҳамда бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттириш таклифи «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2024 йил учун ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган ишчи ҳисобварақлар режасига киритилган ва амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2024 йил 12 июлдаги 08-39-8-сонли, «Taxiatosh IES» АЖнинг 2024 йил 28 октябрдаги 03-30/1193-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида устав капиталини тўғри шаклланиши ва чет эл валютаси бўйича курсдаги фарқни тўғри аниқлаш ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларидаги ахборотларнинг шаффофлигини таъминлаш имкони яратилган;
белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган дивиденд суммаларини ҳисобга олиш мақсадида ишчи счётлар режасига 6611 - “Талаб қилиб олинмаган  дивиденд” номли ишчи счётини киритиш асосида молиявий ҳисоботларининг халқаро стандартларидаги меъёрларини ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда қўллаш орқали  акциядорларга тегишли бўлган дивидендлар ҳисобини такомиллаштириш таклифи «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2024 йил учун ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган ишчи ҳисобварақлар режасига киритилган ва амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг 2024 йил 12 июлдаги 08-39-8-сонли, «Taxiatosh IES» акциядорлик жамиятининг 2024 йил 28 октябрдаги 03-30/1193-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши фойдани тақсимланиши, дивидендларни ҳисобланиши ва тўланишини тўғрилиги ҳамда аниқлилигини таъминлаш имконини яратган;
“Хусусий капитал ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот”ни “Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот”га трансформация қилиш алгоритми ва модели тегишли тузатишларни рўйхатга олиш журнали намунаси асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил молиявий ҳисоботларини МҲХСлари асосида трансформация қилиш жараёнида иноботга олиниб, амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 12 июлдаги 08-39-8-сонли, “Taxiatosh IES” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 28 октябрдаги 03-30/1193-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида тегишли ҳисоботларни ўзаро трансформация қилиш жараёнини янада такомиллаштириш имкони яратилган;
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида хусусий капитал аудитига оид аудит хулосаларининг аниқлиги ва асосланганлиги рентабеллик коэффициенти (ROE) ва дивидендларни тўлаш коэффициенти (DPR) молиявий кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилишни халқаро аудит амалиётида фойдаланиладиган таҳлилий усулларга мослаштириш орқали такомиллаштириш таклифи хусусий капитал аудитини ўтказиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар миллий ассоциациясининг 2024 йил 8 ноябрдаги 47-сонли, “NAZORAT-AUDIT” аудиторлик компаниясининг 2024 йил 21 октябрдаги 16/24-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида акциядорлик жамиятида хусусий капитал аудитини ўтказиш жараёнида капиталнинг рентабеллик коэффициентини ҳисоблаш осонлашиб, ўз маблағларидан самарали фойдаланиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish