Игитов Журабек Кузибековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корпоратив қимматли қоғозлар асосида саноат корхоналарини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш”. 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt 5021
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура - қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01
Расмий оппонентлар: Aшурова Насиба Баxтияровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Xамидова Фаридаxон Абдулкарим қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби”.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарини фаолиятини кенгайтиришда корпоратив қимматли қоғозлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
листинг ва эмиссия шартлари соддалаштирилган тартибда биржа облигaцияларини муомалага чиқариш орқали ликвид қарз маблағларини жалб қилиш ва фонд бозори волатиллигини ошириш асосида облигaция чиқариш харажатларини 3-5 фоизгача, муддатини 1 ойгача қисқартириш таклифи ишлаб чиқилган;
компаниянинг корпоратив облигaцияларини улардан олинадиган облигaцион даромадларини қайта молиялаштириш ставкаси ва облигaция номинал қийматининг 10 фоиз миқдоридаги қатъий белгиланган қўшимча фоиз даражалари йиғиндиси сифатида эмиссия қилиш орқали мустаҳкам инвесторлар базасига ва мунтазам пул кўринишидаги капиталга эга бўлиши асосланган;
корпоратив облигaциялар янги пакети эмиссиясининг саноат корхоналаридаги ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмига ижобий таъсирини таъминлаш орқали компания корпоратив облигaцияларни бир чиқариш даври сўнганидан кейин янги корпоратив облигaцияларни чиқариш эвазига корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш асосланган;
глобал экологик муаммолар шароитида саноат корхоналари фаолиятини молиялаштиришда яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш мақсадларига асосланган SDG стратегиясини жорий этиш орқали атроф-муҳитга заҳарли моддалар чиқарилишини 3 баробарга, экологик зарарлар учун тўланадиган жарималарни 4 баробарга камайтириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Корпоратив қимматли қоғозлар асосида саноат корхоналари фаолиятини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
листинг ва эмиссия шартлари соддалаштирилган тартибда биржа облигaцияларини муомалага чиқариш орқали ликвид қарз маблағларини жалб қилиш ва фонд бозори волатиллигини ошириш асосида облигaция чиқариш харажатларини 3-5 фоизгача, муддатини 1 ойгача қисқартириш таклифи Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамияти томонидан 2025-йилда чиқариладиган облигaциялари мисолида амалга оширилиши белгиланган (Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамиятининг 2024-йил 12-декабрдаги 01/01-01-01/3265-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компания томонидан бундай облигaцияларнинг эмиссия қилиниши облигaция чиқариш харажатлари ва муддатини камайтиришга ҳамда ликвидлилиги юқори капитални тез фурсатда жалб қилишга эришилиши режалаштирилган;
компаниянинг корпоратив облигaцияларини улардан олинадиган облигaцион даромадларини қайта молиялаштириш ставкаси ва облигaция номинал қийматининг 10 фоиз миқдоридаги қатъий белгиланган қўшимча фоиз даражалари йиғиндиси сифатида эмиссия қилиш орқали мустаҳкам инвесторлар базасига ва мунтазам пул кўринишидаги капиталга эга бўлиши таклифи Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамияти томонидан 2025-йилда чиқариладиган облигaциялари мисолида амалга оширилиши белгиланган (Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамиятининг 2024-йил 12-декабрдаги 01/01-01-01/3265-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компания ҳар қандай сиёсий ва иқтисодий таназзулга мослашган ва ундан оқилона ҳимояланган корпоратив облигaцияларни чиқариш эвазига мустаҳкам инвесторлар базасига ва мунтазам пул кўринишидаги капиталга эга бўлиши режалаштирилган;
корпоратив облигaциялар янги пакети эмиссиясининг саноат корхоналаридаги ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмига ижобий таъсирини таъминлаш орқали компания корпоратив облигaцияларни бир чиқариш даври сўнганидан кейин янги корпоратив облигaцияларни чиқариш эвазига корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш таклифи Ўзметкомбинат акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилиниб, корхона фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамиятининг 2024-йил 12-декабрдаги 01/01-01-01/3265-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компания корпоратив облигaцияларни бир чиқариш даври сўнганидан кейин янги корпоратив облигaцияларни чиқариш эвазига корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми яхлитлаганда 2,0 фоизгача, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 2,5 фоизгача ўсиши прогнози ишлаб чиқилган;
глобал экологик муаммолар шароитида саноат корхоналари фаолиятини молиялаштиришда яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш мақсадларига асосланган SDG стратегиясини жорий этиш орқали атроф-муҳитга заҳарли моддалар чиқарилишини 3 баробарга, экологик зарарлар учун тўланадиган жарималарни 4 баробарга камайтириш таклифи Ўзметкомбинат акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилиниб, корхона фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Металлургия Комбинати акциядорлик жамиятининг 2024-йил 12-декабрдаги 01/01-01-01/3265-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компания томонидан 2030-йилгача Яшил саноат тамойиллари асосида ишлаб чиқаришни қайта ташкил этиш орқали атроф-муҳитга заҳарли моддалар чиқарилишини камайтириш имкони яратилган.