Машарипова Фазилат Ахмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг эконометрик моделлари” (Хоразм вилойати мисолида), 08.00.06–“Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4950.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илйос Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атаев Жасур Эркинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини эконометрик моделлаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақадаги озиқ-овқат нархларининг инфляция, ишлаб чиқариш ва импорт ҳажми билан боғлиқлигини авторегрессив интегратсиялашган ҳаракатланиш ўртачаси (АРИМА) модели асосида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг 10 % га ошиши озиқ-овқат нархларини ўртача 4-5 % га пасайтириши мумкинлиги асосланган;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлат ва бошқарув органларининг ислоҳотларини амалга ошириш асосида стратегик босқичлари таклиф этилган;
Хоразм вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги экинлари экин майдони, аҳоли сони ўсиши ҳамда иқлим ўзгаришлари омилларни инобатга олган ҳолда 2030-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир этувчи иқтисодий, ижтимоий ва экологик омиллар ўртасидаги боғлиқликни ҳамда аҳоли даромадлари ва озиқ-овқат нархлари ўртасидаги тескари боғлиқлик мавжудлигини асословчи панел регрессия ва ВАР (Вектор Авторегрессия) моделларини бирлаштирган комплекс эконометрик модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини эконометрик моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақадаги озиқ-овқат нархларининг инфляция, ишлаб чиқариш ва импорт ҳажми билан боғлиқлигини авторегрессив интегратсиялашган ҳаракатланиш ўртачаси (АРИМА) модели асосида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг 10 % га ошиши озиқ-овқат нархларини ўртача 4-5 % га пасайтириши бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2024-йил 16-февралдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-36-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича 508-12-173-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти хокимлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 21-698-сон маълумотномаси). Натижада, озиқ-овқат нархларининг ўзгаришларини олдиндан аниқлашга ва шу орқали қишлоқ хўжалиги бозорида аҳолининг талабини ҳисобга олган ҳолда уларнинг истеъмолига мос келадиган мақбул нарх белгилашга эришилган;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлат ва бошқарув органларининг ислоҳотларини амалга ошириш асосида стратегик босқичлари бўйича таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2024-йил 16-февралдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-36-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича 508-12-173-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти хокимлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 21-698-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда озиқ-овқат хавсизлигини таъминлашга қаратилган давлат органлари вазифаларини аниқ белгилаш, шу орқали уларда самарали озиқ-овқат сиёсатини амалга ошириш ва мавжуд имкониятларни ўзаро самарали мувофиқлаштириш имконини берган;
Хоразм вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги экинлари экин майдони, аҳоли сони ўсиши ҳамда иқлим ўзгаришлари омилларни инобатга олган ҳолда 2030-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган. Бу прогноз қийматлар Хоразм вилоят ҳокимининг 2024-йил 16-февралдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-36-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича 508-12-173-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти хокимлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 21-698-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш кўрсаткичларининг 2024-йилга нисбатан 1,4 бараварга ошириш имкони аниқланиб, келажакда аҳолининг яшаши учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир этувчи иқтисодий, ижтимоий ва экологик омиллар ўртасидаги боғлиқликни ҳамда аҳоли даромадлари ва озиқ-овқат нархлари ўртасидаги тескари боғлиқлик мавжудлигини асословчи панел регрессия ва ВАР (Вектор Авторегрессия) моделларини бирлаштирган комплекс эконометрик модели таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2024-йил 16-февралдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-36-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича 508-12-173-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти хокимлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 21-698-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп қиррали ёндашувлар ишлаб чиқилган ва ушбу ёндашувларга асосланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулоти ресурсларидан самарали фойдаланиш имконияти ошган.