Мамбеткаримов Сапарнияз Мейрмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодий ривожланишга яширин иқтисодиёт сектори таъсирини эконометрик баҳолаш ва уни камайтириш йўллари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2546.
Илмий раҳбар: Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухтидинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимов Зохид Тайирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий ривожланишга яширин иқтисодиёт сектори таъсирини эконометрик баҳолаш ва уни камайтириш йўллари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика ҳудудлари бўйича яширин иқтисодиёт шаклларининг табиий (5-10%), ўртача (10-30%) ва инқирозли (30%дан кўп) ҳолатларнинг критик мезонлари бўйича унинг даражасини баҳолаш ёндошуви таклиф қилинган;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий хавфсизлик даражаси бўйича таснифи ва иқтисодий хавфсизликни оширишга қаратилган ҳудудий сиёсатнинг устувор вазифалари асосида Қорақалпоғистон Республикасининг яширин иқтисодиёти генезиси схемасининг беш босқичли модели таклиф этилган;
Қорақалпоғистон Республикаси учун мослаштирилган “аҳоли харажатлари - чакана савдо” модели (ЯИ=(Ш-ЧШ)/Ш*100) ёрдамида рўйхатга олинмаган хўжалик фаолиятлари ҳажми аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий ривожланишига яширин иқтисодиёт секторини 2028-йилга қадар таъсирини прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида яширин иқтисодиётни баҳолаш ва уни камайтириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда жорий этилди:
республика ҳудудлари бўйича яширин иқтисодиёт шаклларининг табиий (5-10%), ўртача (10-30%) ва инқирозли (30% дан кўп) ҳолатларнинг критик мезонлари бўйича унинг даражасини баҳолаш ёндошуви бўйича таклифи Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибидаги ҳудудий бўлинмалари фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 3-ноябрдаги 02-06/9-11/1018-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида фаолият юритаётган 28 та солиқларни тўлашдан бўйин товлаш мақсадида реал ишлаб чиқариш ҳажмини яшириш ва 18 та асосий воситалар ва айланма маблағларни мақсадсиз сотиб олиш ёки таъмирлаш ҳолатлари аниқланди бунинг натижасида республикада яширин иқтисодиёт ҳажми 0,8 фоизга камайтиришга эришилган;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий хавфсизлик даражаси бўйича таснифи ва иқтисодий хавфсизликни оширишга қаратилган ҳудудий сиёсатнинг устувор вазифалари асосида Қорақалпоғистон Республикасининг яширин иқтисодиёти генезиси схемасининг беш босқичли модели бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги таркибидаги ҳудудий бўлинмалари фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 3-ноябрдаги 02-06/9-11/1018-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодиётда бандлар сони 12,3%га ва республикадаги фаолият кўрсатаётган корхоналар сонини 8,7%га ошириб, республика ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини қўшимча 0,25%га оширишга эришилган;
Қорақалпоғистон Республикаси учун мослаштирилган “аҳоли харажатлари - чакана савдо” модели (ЯИ=(Ш- ЧШ)/Ш*100) ёрдамида рўйхатга олинмаган хўжалик фаолиятлари ҳажми бўйича берилган илмий таклифлари Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибидаги ҳудудий бўлинмалари фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 3-ноябрдаги 02-06/9-11/1018-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклиф натижасида Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари сонини қўшимча 23 та корхонага ошишига имконият яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий ривожланишига 2028-йилга қадар яширин иқтисодиёт сектори таъсирини прогноз натижалари бўйича таклиф ва тавсиялари Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибидаги ҳудудий бўлинмалари фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 3-ноябрдаги 02-06/9-11/1018-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклиф натижаларидан Қорақалпоғистон Республкасида “2026 йилгача Қорақалпоғистон Республкасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” бўйича мақсадли дастурини айрим бандларини тайёрлашда фойдаланилган.