Қазақов Толибжон Шарифжон ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудлар иқтисодиётини тартибга солиш тамойилларини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5183.
Илмий раҳбар: Байхонов Баходиржон Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райхон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Матяқубова Дулфуза Олимбоевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади худудлар иқтисодиётини тартибга солиш тамойилларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар ривожланишини марказлаштирилган бошқаришда тартибга солувчи супертизим ва тартибга солинадиган қуйи тизим ўртасидаги муносабат моделидан фойдаланган ҳолда, Давлат ҳокимиятини ҳудудий ташкил этишнинг марказлашмаган ташкилий-функсионал тузилмасининг консептуал модели таклиф этилган;
Наманган вилояти ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатининг интеграл қийматлари (ИҚ) асосида Наманган вилояти ҳудудларнинг 3 та (“яхши” – 0,117≤ИҚ<0,144; “ўрта” – 0.09≤ИҚ<0,117; “ёмон” – 0,06≤ИҚ<0,09) гуруҳи бўйича эконометрик моделлари ишлаб чиқилган;
минтақавий жараёнларнинг тегишли элементларининг ўзаро таъсири ва динамикасини таъминлайдиган алоҳида минтақанинг экологик-иқтисодий тизимини барқарор ривожлантириш ва марказлашмаган ташкилий-функсионал тузилмасининг тартибга солиш механизмлари таклиф этилган;
худудлар иқтисодиётини тартибга солиш тамойилларини такомиллаштириш доирасида Наманган вилояти туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 3 гуруҳга ажратилган ҳолда 2025-2030-йиллар учун ссенарийли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Худудлар иқтисодиётини тартибга солиш тамойилларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудлар ривожланишини марказлаштирилган бошқаришда тартибга солувчи супертизим ва тартибга солинадиган қуйи тизим ўртасидаги муносабат моделидан фойдаланган ҳолда, Давлат ҳокимиятини ҳудудий ташкил этишнинг марказлашмаган ташкилий-фунсионал тузилмасининг консептуал модели бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1126-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида ҳудудларни таркибий мувозанат мавжудлигидан келиб чиқиб, гуруҳлаш механизмлари, ҳудудлараро тенглаштириш механизмлари ва ривожланишни прогнозлаш механизмлари асосида ҳар бир ҳудуднинг алоҳида мақсадли ривожлантириш режаларини тузиш имконияти яратилган;
Наманган вилояти ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатининг интеграл қийматлари (ИҚ) асосида Наманган вилояти ҳудудларининг 3 та (“яхши” – 0,117≤ИҚ<0,144; “ўрта” – 0.09≤ИҚ<0,117; “ёмон” – 0,06≤ИҚ<0,09) гуруҳи бўйича эконометрик моделлари Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1126-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Наманган вилояти ҳудудларнинг 3 та (“яхши” – Наманган шаҳар, Тўрақўрғон ва Уйчи туманлари; “ўрта” – Наманган, Поп, Учқўрғон, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари; “ёмон” – Мингбулоқ, Косонсой ва Чортоқ тумани) гуруҳ бўйича ажратилган ҳудудларнинг ҳар бирини алоҳида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилган;
минтақавий жараёнларнинг тегишли элементларининг ўзаро таъсири ва динамикасини таъминлайдиган алоҳида минтақанинг экологик-иқтисодий тизимини барқарор ривожлантириш ва марказлашмаган ташкилий-фунсионал тузилмасининг тартибга солиш механизмлари бўйича таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1126-сон маълумотномаси). Келтирилган илмий таклифдан фойдаланиш асосида минтақанинг экологик-иқтисодий тизимида унинг барқарор ривожланиши давомида юзага келадиган вазифалар орасида ишончли ва ўз вақтида ахборот оқимига асосланган ҳудудий иқтисодиётнинг экологик-иқтисодий омиллари мажмуаси, минтақа жараёнларининг таркибий моделининг уланишлар мажмуаси сифатида ишлашини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг параметрларининг ўзгаришини кузатиш, шунингдек, мавжуд ҳудудий институсионал соҳага интеграциялашуви таъминланган;
ҳудудлар иқтисодиётини тартибга солиш тамойилларини такомиллаштириш доирасида Наманган вилояти туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 3 гуруҳга ажратилган ҳолда 2025-2030-йиллар учун ссенарийли прогноз кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1126-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида ҳудудий иқтисодиётнинг яхлитлигини сақлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда номарказлаштириш, янги маъмурий-ҳудудий тизимни жорий этиш ва ушбу даражадаги ҳокимиятнинг ҳудудий ташкил этилишини ислоҳ қилиш жараёнида барча алоқалар ҳамда ўзаро муносабатлар тизимини фаоллаштирувчи чора-тадбирларни белгилаш имкони яратилган.