Иброҳимов Давронбек Муҳамади ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банклари активларининг самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ражабов Шерзод Умурзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари активларининг самарадорлигини ошириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк активлари таркибини оптималлаштириш орқали уларнинг ликвидлигини сақлаган ҳолда барқарор даромад келтирувчи ипотека кредитлари, автокредитлар ва фонд биржаси листингига киритилган ликвидли қимматли қоғозлар каби активлар улушини ошириш таклиф этилган;
инвестиция лойиҳаларини танлаш ва экспертиза қилишни такомиллаштириш, ушбу жараёнга кредит линияси жалб қилинган хорижий ёки халқаро банкларнинг экспертларини жалб қилиш орқали тижорат банклари кредитларини инқирозга чидамли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш таклиф этилган;
тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, банк ресурсларидан самарали фойдаланиш, активилар рентабеллигини ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлашда уларнинг балансидаги иморат ва ускуналардан иборат ҳаракациз активлар улушини қисқартириш таклиф этилган;
кредитлаш жараёнларини амалга оширишда банк маҳсулотлари таннархи ва даромадлилигини баҳолаш амалиётида Биг Дата, Блоcкчаин каби илғор молиявий технологияларни фаол қўллаш орқали тижорат банки активлари самарадорлигини бошқариш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. тижорат банклари активларининг самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк активлари таркибини оптималлаштириш орқали уларнинг ликвидлигини сақлаган ҳолда барқарор даромад келтирувчи ипотека кредитлари, автокредитлар ва фонд биржаси листингига киритилган ликвидли қимматли қоғозлар каби активлар улушини ошириш таклифи “Ипотекабанк” ОТП фаолиятига жорий этилган (“Ипотекабанк” ОТПнинг 2025 йил 20 февралдаги 2-3.3/5927-сонли ма'лумотнома). Натижада, “Ипотекабанк” ОТП активлари таркибидаги барқарор даромад келтирадиган активларнинг рентабеллик кўрсаткичи қўшимча 0,25 коеффициентга ошиб, умумий банк активлари даромадидаги улушининг қўшимча 15 фоизга, шунингдек, жами активлар даромадлилигининг қўшимча 8 фоизга ошиши таъминланган;
инвестиция лойиҳаларини танлаш ва экспертиза қилишни такомиллаштириш, ушбу жараёнга кредит линияси жалб қилинган хорижий ёки халқаро банкларнинг экспертларини жалб қилиш орқали тижорат банклари кредитларини инқирозга чидамли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш таклифи “Ипотекабанк” ОТП фаолиятига жорий этилган (“Ипотекабанк” ОТПнинг 2025 йил 20 февралдаги 2-3.3/5927-сонли ма'лумотнома). Натижада, “Ипотекабанк” ОТП активларидан фойдаланиш самарадорлиги янада ошиб, мазкур турдаги инвестиция лойиҳаларига ажратилган кредитларнинг рисклилик даражаси 30 фоизга камайишига ҳамда улардан кўзланган даромадлар ўз вақтида олиниш даражаси 20 фоизга ошишига эришилган;
тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, банк ресурсларидан самарали фойдаланиш, активилар рентабеллигини ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлашда уларнинг балансидаги иморат ва ускуналардан иборат ҳаракациз активлар улушини қисқартириш таклифи “Ипотекабанк” ОТП фаолиятига жорий этилган (“Ипотекабанк” ОТПнинг 2025 йил 20 февралдаги 2-3.3/5927-сонли ма'лумотнома). Натижада, “Ипотекабанк” ОТП активлари таркибидаги ҳаракациз активлар улуши 15 фоизга қисқаритилиши ҳамда улардан самарали фойдаланиш ҳисобига жами банк активлари даромадлилиги қўшимча 5 фоизга оширилиши имконияти яратилган.
кредитлаш жараёнларини амалга оширишда банк маҳсулотлари таннархи ва даромадлилигини баҳолаш амалиётида Биг Дата, Блоcкчаин каби илғор молиявий технологияларни фаол қўллаш орқали тижорат банки активлари самарадорлигини бошқариш таклифи “Ипотекабанк” ОТП фаолиятига жорий этилган (“Ипотекабанк” ОТПнинг 2025 йил 20 февралдаги 2-3.3/5927-сонли ма'лумотнома). Натижада, илғор молиявий технологияларни қўллаш ёрдамида “Ипотекабанк” ОТПда харажатларни тежаш ва рискларни камайтириш, мижозлар учун тез ва сифатли молиявий хизматлар кўрсатиш ҳамда “Ипотекабанк” ОТП активларидан фойдаланишда турли маҳсулотлар бўйича хизматлар таннархи ҳамда даромадлилигини баҳолаш асосида банк активлари самарадорлигини бошқариш бўйича ўз вақтида тўғри ва аниқ қарорларни қабул қилиш имконияти яратилган.