Оқбоев Алишер Расулжановичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик субектларининг экспорт фаолиятида халқаро стандартларни жорий этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш (Фарғона водийсидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари мисолида)”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt899
Илмий раҳбар: Мухитдинов Шухрат Зиявитдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети (собиқ Наманган муҳандислик-технология институти). PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Касимова Фотима Тулкиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хонкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадбиркорлик субектларининг экспорт фаолиятида халқаро стандартларни жорий этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра “халқаро стандартларни жорий этиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, инвестицион жозибадорликни ошириш ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш жараёнларининг технологик, молиявий, инновацион, меҳнат ва экологик муносабатлар тизими билан узвий боғлиқлиги жиҳатидан такомиллаштирилган;
тадбиркорлик субектлари фаолиятида халқаро стандартларни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш методологияси молиявий (Мс), ишлаб чиқариш (Ис), сифат (Сс), бозор (Бс), ходимлар (Хс), инновация (Ис),  экспорт (Эс) самарадорлигини умумлаштирувчи умумий самарадорлик индексининг “оптимал даража” (0,7 ≤ УСИопт. ≤ 1,0), “меъёрий даража” (0,5 ≤ УСИмеъёр. < 0,7), “барқарор даража” (0,3 ≤ УСИбарқ. < 0,5), “минимал даража” (0,1 ≤ УСИмин. < 0,3) ва “критик даража” (0 ≤ УСИкрит. < 0,1) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштирилган; 
ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолиятининг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини аниқлаш ҳамда халқаро стандартларни манзилли жорий этиш мақсадида уларнинг экспорт салоҳиятини “саноат рақобатбардошлигини баҳолаш (СРБ)” усули асосида “стратегик устунлик”(1,0 - 0,8), “барқарор позиция” (0,79 - 0,6), “мослашувчан ривожланиш” (0,59 - 0,4), “чекланган рақобатбардошлик” (0,39 - 0,2) ва “критик ҳолат” (0,19 - 0,0) мезон чегараларида экспорт рақобатбардошлигини баҳолаш таклифи асосланган; 
тадбиркорлик субектларининг экспорт фаолиятини самарали бошқариш, халқаро талаблар билан уйғунлашув даражасини ошириш ҳамда рақобатбардошликни оширишда  халқаро стандартларни жорий этиш жараёнини “ГСП+” тизими доирасида кумуляция ва толлинг қоидалари асосида оптималлаштириш модели ишлаб чиқилган; 
Фарғона водийси вилоятларининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати экспорт ҳажмини унга таъсир этувчи омилларни инобатга олган ҳолда 2030-йилга қадар ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадбиркорлик субектларининг экспорт фаолиятида халқаро стандартларни жорий этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “халқаро стандартларни жорий этиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, инвестицион жозибадорликни ошириш ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш жараёнларининг технологик, молиявий, инновацион, меҳнат ва экологик муносабатлар тизими билан узвий боғлиқлиги жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бизнесни тадқиқ этиш усуллар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27 декабрдаги 485-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тадбиркорлик субектларининг рақобатбардошлиги ва экспорт фаолиятини оширишда халқаро стандартларни жорий этиш тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
тадбиркорлик субектлари фаолиятида халқаро стандартларни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш методологияси молиявий (Мс), ишлаб чиқариш (Ис), сифат (Сс), бозор (Бс), ходимлар (Хс), инновация (Ис),  экспорт (Эс) самарадорлигини умумлаштирувчи умумий самарадорлик индексининг “оптимал даража” (0,7 ≤ УСИопт. ≤ 1,0), “меъёрий даража” (0,5 ≤ УСИмеъёр. < 0,7), “барқарор даража” (0,3 ≤ УСИбарқ. < 0,5), “минимал даража” (0,1 ≤ УСИмин. < 0,3) ва “критик даража” (0 ≤ УСИкрит. < 0,1) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Фарғона водийси вилоятларида тадбиркорлик субектларининг экспорт фаолиятини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 16-майдаги 03-07-22-5270-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида халқаро стандартларни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш методологияси Савдо-саноат палатаси фаолиятида муваффақиятли қўлланилиб, ушбу ёндашувни жорий этиш тадбиркорлик субектларининг молиявий барқарорлигини 18,1%га, ишлаб чиқариш самарадорлигини 16,4%га ошириш билан бирга, экспорт ҳажмининг 25,8%га ўсишига замин яратган;
ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолиятининг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини аниқлаш ҳамда халқаро стандартларни манзилли жорий этиш мақсадида уларнинг экспорт салоҳиятини “саноат рақобатбардошлигини баҳолаш (СРБ)” усули асосида “стратегик устунлик”(1,0 - 0,8), “барқарор позиция” (0,79 - 0,6), “мослашувчан ривожланиш” (0,59 - 0,4), “чекланган рақобатбардошлик” (0,39 - 0,2) ва “критик ҳолат” (0,19 - 0,0) мезон чегараларида экспорт рақобатбардошлигини баҳолаш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган  (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 16-майдаги 03-07-22-5270-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида вилоятлар ҳудудларидаги тадбиркорлик субектларининг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини баҳолаш ҳамда халқаро стандартларни манзилли жорий этиш имкони яратилиб, ушбу ёндашув асосида ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари “Тадбиркорлик субектларининг экспорт салоҳиятини оширишнинг ҳудудий дастури”ни шакллантириш жараёнида қўлланилиб, натижада экспорт салоҳиятини илмий асосда таҳлил қилиш ва тадбиркорлик субектлари билан манзилли ишлаш имкони яратилган;  
тадбиркорлик субектларининг экспорт фаолиятини самарали бошқариш, халқаро талаблар билан уйғунлашув даражасини ошириш ҳамда рақобатбардошликни оширишда  халқаро стандартларни жорий этиш жараёнини “ГСП+” тизими доирасида кумуляция ва толлинг қоидалари асосида ишлаб чиқилган оптималлаштириш модели Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 16-майдаги 03-07-22-5270-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида Савдо-саноат палатаси таркибидаги тадбиркорлик субектлари ўз маҳсулотларини халқаро стандартларга мос равишда оптималлаштириш орқали бож имтиёзларидан самарали фойдаланиш ва янги ташқи бозор сегментларига кириш имкониятига эга бўлиб, бунинг натижасида миллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт фаолиятини ривожлантириш, уларнинг глобал бозордаги рақобатбардошлигини ошириш ва халқаро интеграция жараёнларини жадаллаштиришга замин яратилган;   
Фарғона водийси вилоятларининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати экспорт ҳажмини унга таъсир этувчи омилларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган 2030-йилга қадар ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Фарғона водийси вилоятларида тадбиркорлик субектларининг экспорт фаолиятини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 16-майдаги 03-07-22-5270-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги йирик тадбиркорлик субектлари учун 2030-йилгача экспорт ҳажмини ошириш бўйича стратегик “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ушбу ёндашув минтақанинг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида экспорт фаолиятининг илмий асосланган режалаштирилишини таъминлаб, самарадорликни ошириш ва халқаро бозорларга интеграциялашув жараёнларини жадаллаштиришга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish