Ёрқулов Умиджон Музаффар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Рэспубликасида исломий молия индустриясининг қўллаб-қувватловчи инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш (формирование и развитие поддерживающей инфраструктуры индустрии Исламских финансов в Республике Узбекистан)”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/Iqt4710.
Илмий раҳбар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/29.12.2022.I.157.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Толипова Бахтигул Фархадовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Турсунов Анвар Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида исломий молия индустриясининг қўллаб-қувватловчи инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
исломий молия индустриясини қўллаб-қувватловчи инфратузилмасининг асосий компонентлари сифатида эксперт сўровномаси асосида «ўта кам аҳамиятли» «кам аҳамиятли», «ўртача аҳамиятли» «етарлича аҳамиятли», «ўта аҳамиятли» меъзонларга кўра баҳолаш орқали «ҳукумат қўллови», «қонунчилик асоси», «солиқ режими», «шариат бошқаруви тизими», «норматив асос» компонентларининг аҳамиятлилиги аниқланган;
мавжуд исломий молия инфратузилмасининг етарлилигини баҳолаш ва мониторинг қилишда исломий банк ва Исломий микромолия секторлари учун қўллаб-қувватловчи инфратузилмани шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ва ҳаракатларни аниқлаш юзасидан ИФ-МАП (Исломий молия стратегик хариталаш тизими) методологиясига мувофиқ ишлаб чиқилган «мониторинг-чеклист» инструментидан фойдаланиш таклифи илмий асосланган;
макродаражада исломий молия бозори ҳажми ўзгаришига таъсир этувчи «тартибга солиш», «барқарорлик», «билимдонлик», «хабардорлик» омилларига кўра исломий молия индустриясининг исломий молия стандартларига мувофиқлик асосларини такомиллаштириш орқали исломий молия бозори ҳажмини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
исломий ижара шартномасининг шартларига риоя этмаганлиги натижасида исломий ижара обекти нобуд бўлса халқаро ААОИФИ 9-сонли Шариат стандарти «Ижара ва ижара мунтаҳия биттамлик»га мувофиқ «Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низомда исломий ижара шартномасининг шартларига риоя этмаганлигидан келиб чиқадиган жавобгарликни мижозда бўлишини белгилаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида исломий молия индустриясининг қўллаб-қувватловчи инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
исломий молия индустриясини қўллаб-қувватловчи инфратузилмасининг асосий компонентлари сифатида эксперт сўровномаси асосида «ўта кам аҳамиятли» «кам аҳамиятли», «ўртача аҳамиятли» «етарлича аҳамиятли», «ўта аҳамиятли» меъзонларга кўра баҳолаш орқали «ҳукумат қўллови», «қонунчилик асоси», «солиқ режими», «шариат бошқаруви тизими», «норматив асос» компонентларининг аҳамиятлилигини аниқлаш асосида берган таклифлари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда Исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 21 апрелдаги 37-13/116-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши натижасида Ислом Тараққиёт Банки томонидан ишлаб чиқилган “Исломий молияни хариталаш тизими” методологияси ва амалиётларига мувофиқ исломий банк ва исломий микромолия фаолиятларини тартибга солиш асосларини такомиллаштириш имконияти яратилган;
мавжуд исломий молия инфратузилмасининг етарлилигини баҳолаш ва мониторинг қилишда исломий банк ва исломий микромолия секторлари учун қўллаб-қувватловчи инфратузилмани шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ва ҳаракатларни аниқлаш юзасидан ИФ-МАП (Исломий молия стратегик хариталаш тизими) методологиясига мувофиқ ишлаб чиқилган «мониторинг-чеклист» инструментидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан исломий банк фаолияти учун зарур инфратузилмани (норматив-ҳуқуқий асослар, исломий инвестициявий депозитларни кафолатлаш механизми, ликвидликни бошқариш инструментлари ва бошқалар) шакллантиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 21 апрелдаги 37-13/116-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд исломий молия инфратузилмасининг етарлилигини баҳолаш ва мониторинг қилиш асослари яратилган;
макродаражада мамлакатда исломий молия бозори ҳажми ўзгаришига таъсир этувчи «тартибга солиш», «барқарорлик», «билимдонлик», «хабардорлик» омилларига кўра исломий молия индустриясининг исломий молия стандартларига мувофиқлик асосларини такомиллаштириш орқали исломий молия бозори ҳажмини оширишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан исломий молия бозорини ривожлантиришга қаратилган сиёсатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 21 апрелдаги 37-13/116-сон маълумотномаси). Мазкур эконометрик таҳлил натижалари асосида мамлакатда исломий молия учун қонунчилик ва бошқарув асосларининг 10 фоизга яхшиланиши исломий молия бозори ҳажмининг 9,25 фоизга ошишига олиб келиши аниқланган;
исломий ижара шартномасининг шартларига риоя этмаганлиги натижасида исломий ижара обекти нобуд бўлса халқаро ААОИФИ 9-сонли Шариат стандарти «Ижара ва ижара мунтаҳия биттамлик»га мувофиқ «Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низомда исломий ижара шартномасининг шартларига риоя этмаганлигидан келиб чиқадиган жавобгарликни мижозда бўлишини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 21 апрелдаги 37-13/116-сон маълумотномаси). Натижада Низомнинг (рўйхат рақами 3536, 26.07.2024-йил) 49-бандида исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилотининг (ААОИФИ) 9-сонли “Ижара ва ижара мунтаҳия биттамлик” стандартига мувофиқ мижознинг исломий ижара шартномасининг шартларига риоя этмаганлиги туфайли исломий ижара обекти нобуд бўлса жавобгарлик мижозда бўлиши аниқлаштирилган.