Умаров Элшод Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Яшил иқтисодиёт ривожланишининг ишлаб чиқариш ресурсларига таъсирини баҳолаш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3. PhD/Iqt3191.
Илмий раҳбар: Мустафакулов Шерзод Игамбердийэвич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Халқаро Нордик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/29.12.2022.I.157.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ражабов Назиржон Раззакович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Исаков Мусохон Юсупджанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади яшил иқтисодиёт ривожланишининг ишлаб чиқариш ресурсларига таъсирини баҳолаш юзасидан илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналарида экологик тадбиркорлик тушунчасининг иқтисодий мазмунини «экологик хизматлар», «экологик маҳсулотлар» ҳамда «экологик стандартлар» асосида такомиллаштириш орқали энергия тежамкорлиги, чиқиндисиз технологиялар, қайта тикланувчи ресурслар ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларига асосланган «яшил тадбиркор» мақомини бериш таклиф этилган;
саноат корхоналарида экологик зарарни баҳолашни онлайн мониторинг қилишда мавжуд «атроф-муҳит ифлосланиши» методикасининг «ернинг деградацияси», «энергия истеъмоли» ва «чиқиндилар ва уларнинг қайта ишланиши» меъзонлари асосида яшил корхоналарнинг рейтинг кўрсаткичларини ҳисоблаш орқали экологик самарадорлигини ошириш таклифи илмий асосланган;
“яшил” иқтисодиётга йўналтирилган саноат корхоналарининг экологик-иқтисодий фаолияти ва саноатни яшиллаштиришга йўналтирилган лойиҳаларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш моделини «яшил облигациялар», «яшил фондлар» ҳамда «яшил суғурта» индикаторларига асосланган яшил инвестициялаш тизими орқали такомиллаштириш таклифи илмий асосланган;
саноат корхоналарини яшил иқтисодиётга йўналтиришда молиявий қўллаб-қувватлаш механизми “Молиявий” (яшил облигациялар,  яшил кредитлар, яшил солиқлар), “Экологик” (атмосфера чиқиндиларини қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш, умумий ишлаб чиқариладиган энергияда қайта тикланувчи энергиянинг улушини ошириш) “Ижтимоий” (янги иш ўринлари яратиш) “Институционал” (яшил молиялаштирувчи ташкилотлар сони, регулятив ислоҳотлар сони)  омиллар орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
саноат корхоналари ривожланишининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашнинг иқтисодий ва ижтимоий механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
саноат корхоналарида экологик тадбиркорлик тушунчасининг иқтисодий мазмунини «экологик хизматлар», «экологик маҳсулотлар» ҳамда «экологик стандартлар» асосида такомиллаштириш орқали энергия тежамкорлиги, чиқиндисиз технологиялар, қайта тикланувчи ресурслар ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларига асосланган «яшил тадбиркор» мақомини бериш таклифи “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 03-03/1-03/3-2884-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурининг 19-банди а қисмига асосан корхоналарига “яшил тадбиркор” мақомини бериш тизими шаклланишига хизмат қилган;
саноат корхоналарида экологик зарарни баҳолашни онлайн мониторинг қилишда мавжуд «атроф-муҳит ифлосланиши» методикасининг «ернинг деградацияси», «энергия истеъмоли» ва «чиқиндилар ва уларнинг қайта ишланиши» меъзонлари асосида яшил корхоналарнинг рейтинг кўрсаткичларини ҳисоблаш орқали экологик самарадорлигини ошириш таклифи “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 03-03/1-03/3-2884-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қўлланилиши натижасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурининг 19-бандининг б қисмига асосан саноат корхоналарининг экологик-иқтисодий самарадорлигини онлайн мониторинг қилиш тизими такомиллаштирилган;
“яшил” иқтисодиётга йўналтирилган саноат корхоналарининг экологик-иқтисодий фаолияти ва саноатни яшиллаштиришга йўналтирилган лойиҳаларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш моделини «яшил облигациялар», «яшил фондлар» ҳамда «яшил суғурта» индикаторларига асосланган яшил инвестициялаш тизими орқали такомиллаштириш бўйича берган таклифи “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 03-03/1-03/3-2884-сон маълумотномаси). Мазкур моделлардан фойдаланиш натижасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили-да амалга ошириш бўйича давлат дастурининг 21-бандининг б қисмига асосан саноатни яшиллаштириш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш фаолияти ривожлантирилган;
саноат корхоналарини яшил иқтисодиётга йўналтиришда молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини “Молиявий” (яшил облигациялар,  яшил кредитлар, яшил солиқлар), “Экологик” (атмосфера чиқиндиларини қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш, умумий ишлаб чиқариладиган энергияда қайта тикланувчи энергиянинг улушини ошириш) “Ижтимоий” (янги иш ўринлари яратиш) “Институционал” (яшил молиялаштирувчи ташкилотлар сони, регулятив ислоҳотлар сони)  омиллар орқали такомиллаштириш бўйича берган таклифи “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 03-03/1-03/3-2884-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурининг 21-бандининг а қисмига асосан яшил молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish