Рахмонов Комилжон Раджабовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқлим ўзгариши шароитида тоғ дарёлари муаллақ оқизиқлари оқими ва улар ҳавзаларидан тупроқ-грунтлар ювилиши жадаллигини баҳолаш», 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Gr47.
Илмий маслаҳатчи: Хикматов Фазлиддин Хикматович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Муродов Шуҳрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Рафиқов Вахоб Aсомович, география фанлари доктори, профессор; Хожамуротова Роза Тажимуратовна, география фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги тоғ дарёлари муаллақ оқизиқларининг ҳосил бўлиши жараёнини иқлимий омилларга боғлиқ ҳолда ўрганиш ва иқлим ўзгариши шароитида улар ҳавзаларидан тупроқ-грунтлар ювилиши жадаллигини баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон тоғ дарёлари муаллақ оқизиқлари оқими кўрсаткичлари – лойқалик (ρ, г/л), оқизиқлар сарфи (R, кг/сек) ва ҳажми (WR, тонна), ювилиш модули (МR, т/км2·йил)нинг меъёрий қийматлари аниқланган;
дарёлар муаллақ оқизиқлари оқими билан метеорологик омиллар (t, 0С; Х, мм) орасидаги кўп ҳадли боғланишлар физик-статистик баҳоланган, уларнинг нормаллаштирилган регрессия тенгламалари ишлаб чиқилган;
тўйиниш манбалари турлича бўлган дарёлар муаллақ оқизиқлари ҳосил бўлишининг иқлимий ва иқлимий-морфологик моделлари такомиллаштирилган;
тоғ дарёлари ҳавзаларидан ёмғир, эриган қор ва музлик сувлари ҳисобига ювилиш модули турли баландлик зоналари учун миқдорий баҳоланган;
Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги дарёлар ҳавзаларидан тупроқ-грунтлар ювилишининг рақамли хариталари ГАТ технологияларининг MapInfoPro, ArсGISPro стандарт дастурларини қўллаш асосида яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғ дарёлари муаллақ оқизиқлари ва улар ҳавзаларидан тупроқ-грунтлар ювилиши жадаллигини иқлим ўзгариши шароитида баҳолаш натижалари асосида:
Ўзбекистон тоғ дарёлари муаллақ оқизиқлари миқдорий кўрсаткичлари (ρ, г/л; R, кг/сек; WR, тонна; МR, т/км2·йил) ва уларнинг дарёлар ҳавзаларининг ўртача баландликларига боғлиқ ҳолда ўзгаришларини баҳолашларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги – Ўзгидромет тизимида “Гидрологик йилномалар”, “Асосий гидрологик кўрсаткичлар” маълумотномаларини нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги – Ўзгидрометнинг 2024 йил 26-июлдаги 01-15/1298-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги дарёлар муаллақ оқизиқлари миқдорий кўрсаткичларига аниқлик киритишнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
дарёлар муаллақ оқизиқлари кўрсаткичлари (R, кг/сек; МR, т/км2·йил) билан метеорологик миқдорлар (t, 0С; Х, мм) орасидаги кўп ҳадли боғланишларнинг регрессия тенгламаларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги - Ўзгидромет тизимида дарёлар муаллақ оқизиқлари миқдорий кўрсаткичларининг кузатилган қийматларини экспертизадан ўтказишда қўшимча текширув ифодаси сифатида фойдаланилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги - Ўзгидрометнинг 2024 йил 26-июлдаги 01-15/1298-сон маълумотномаси). Натижада тоғ дарёлари муаллақ оқизиқлари оқими миқдорий кўрсаткичлари ишончлилигини оширишнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
дарёлар ҳавзаларидан тупроқ-грунтлар ювилиши жадаллигини миқдорий баҳолашларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги – Ўзгидромет тизимида сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш жадаллигини баҳолашга оид гидрологик маълумотномаларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги – Ўзгидрометнинг 2024 йил 26-июлдаги 01-15/1298-сон маълумотномаси). Натижада Чорбоғ, Оҳангарон, Тўпаланг сув омборлари тубида тўпланган лойқа оқизиқлар ҳажмини ва уларнинг фойдали сув сиғимини тезкор аниқлашнинг қўшимча имкониятлари яратилган.
дарёлар муаллақ оқизиқларининг ҳосил бўлишига мавсумий атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳароратининг таъсири ҳамда дарёлар суви лойқалигининг баландлик зоналари бўйича ўзгариши хусусиятларини аниқлаш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси (ИИЧДК)да О’zbekistоn Milliy atlasiнинг “Yer usti suvlari” бўлимидан жой олган “Daryolar suvining loyqaligi. M: 1:5000000” мавзули харитасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 5-декабрдаги 08-10898-сон маълумотномаси). Натижада тоғ дарёлари суви лойқалигининг баландлик зоналари бўйича ўзгариши ва ҳавза майдонлари бўйича тақсимланишини тезкор аниқлаш имконияти яратилган.
тоғ дарёлари ҳавзаларининг турли баландлик зоналаридан тупроқ-грунтлар ювилиши модули (MR, т/км2·йил)ни миқдорий баҳолаш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Картография» ИИЧДКда О’zbekiston Milliy atlasiнинг “Yer usti suvlari” бўлимидаги “Daryolar havzalaridan tuрroq-gruntlar yuvilishi: Сhirсhiq daryosi havzasi. M: 1:950000; Ohangaron daryosi havzasi. M: 1:550000; Farg‘ona vodiysi daryolari havzasi. M: 1:1500000; Qashqadaryo havzasi. M: 1:800000; Surxondaryo va Sherabod daryрlari havzalari. М: 1:1000000” рақамли хариталарини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 5-декабрдаги 08-10898-сон маълумотномаси). Натижада дарёлар ҳавзаларида сув эрозияси ўта жадал суратларда кечадиган ўчоқларни тезкор аниқлаш ва уларни сув омборларини лойиҳалашда ҳисобга олишнинг қўшимча имкониятлари яратилган.