Амонова Зулайхо Худоймуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тауцин препаратининг гепатопротекторлик хусусиятини ўрганиш», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Far156.
Илмий раҳбар: Аллаева Мунира Журакуловна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Туляганов Рустам Турсунович, биология фанлари доктори, профессор; Мавлянов Зафар Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал ўткир токсик гепатитда тауцин дори воситасининг гепатопротекторлик таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тажрибавий ўткир токсик гепатит кечишида тауциннинг карсил, эссенциал, одестон препаратлари сингари зарарланган жигар ҳужайраларининг фаолиятини ва сафро ҳосил бўлишини рағбатлантирувчи самарадорлиги аниқланган;
тауцин дори воситасини гепатопротекторлик самарадорлиги жигарнинг дисфункционал бузилишида аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансфераза ферментлари фаоллигига самарали таъсири, ишқорий фосфатаза, оқсиллар, умумий, боғланган ва боғланмаган билирубин, албумин миқдорларини меъёрлаштириши билан боғлиқлиги исботланган;
тауциннинг гепатопротекторлик таъсир механизмлари ўткир токсик гепатит (ЎТГ) да каталаза фаоллигини ошириб, малондиалдегид миқдорини камайтириш орқали антиоксидант таъсир этиши ва липидларнинг пероксидланиш даражасини кучайтириши билан исботланган;
тажрибада илк бор тауциннинг организм учун зарарсизлиги, унинг кам захарлилиги, сенсибилизацияловчи, аллергия, маҳаллий таъсирлантирувчи, кумуляцияланиш чақирмаслиги, юрак ишига, хомилага салбий таъсири йўқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тауцин препаратининг гепатопротекторлик хусусиятини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тауцин дори воситасининг гепатопротекторлик самарадорлигини тажрибавий ўткир токсик гепатит моделларида қиёсий баҳолаш» услубий тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгаши томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 й. 10 декабрдаги 10-сонли хулосаси). Натижада жигар касалликларига чалинган беморларни даволашда янги дори воситасини қўллаш имконини берган;
ўткир токсик гепатитнинг турли моделларида тауцин дори воситасининг фармакологик самарадорлиги бахоланган ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Тиббий ва биологик кимё, тиббий биология,умумий генетика кафедраси қошидаги илмий тадқиқот лабораториясига (29.11.2024 йил, 619-сонли буйруқ асосида) ҳамда Тошкент фармацевтика институти Фармакология ва клиник фармация кафедраси қошидаги Инновацион фармацевтик бирикмалар илмий лабораториясига (25.11. 2024 йил, 671-сонли буйруқ асосида) татбиқ этилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгаши томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 й. 10 декабрдаги 10-сонли хулосаси). Натижада гепатит билан касалланган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш, унинг даволаш таннархини пасайтириш, маҳаллий гепатопротектор препаратларнинг арсеналини кенгайтириш имконини берган.