Ўринов Халимжон Хамдамжонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлғуси математика ўқитувчиларида касбий компетенсияларни ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таʼлим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.1.PhD/Ped4580
Илмий раҳбар: Баракаев Мурод, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.FM.05.04.
Расмий оппонентлар: Эргашев Тухтасин Гуламжанович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Ахлимирзаев Ахмаджон, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: В.И.Романовcкий номидаги Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компетенсиявий ёндашув асосида бўлғуси математика ўқитувчисининг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг назарияси ва методикасини “Математика ўқитиш методикаси” фанини ўргатиш жараёнида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлғуси математика ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш тузилмаси когнитив, методик, педагогик-психологик, технологик, диагностик, мотивацион, информацион, креатив компонентлари педагогик-психологик тадқиқотларни оърганиш асосида аниқлаштирилган;
компетенсиявий йондашув асосида бўлғуси математика ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш жараёни мазмунини ташкил этувчи педагогик шарт-шароитлар мотивацияни шакллантириш, шахсни ривожлантирувчи технологияларни қўллаш, таълим жараёнини режалаштириш ва лойиҳалаш самарадорлиги таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида бўлғуси математика ўқитувчиларида касбий компетенсияларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари фанлараро алоқадорлик, предметлараро алоқадорлик, назария билан амалиётнинг боғлиқлиги ва математикани касбга йўналтириб ўқитиш тамойиллари орқали такомиллаштирилган;
бўлғуси математика ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш методикаси “Математика ўқитиш методикаси” фанидан компетент масалаларни ишлаб чиқишнинг (1-босқич компетент масалаларни хусусиятларини ўрганиш, 2-босқич компетент масалаларни ажратиб олиш ёки лойиҳалаш; 3-босқич компетент масалаларни амалиётда синаб кўриш) уч босқичли методик тизимини яратиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлғуси математика ўқитувчиларида касбий компетенсияларни ривожлантириш методикаси бўйича олинган тадқиқот иши натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида бўлғуси математика ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш тузилмаси когнитив, методик, педагогик-психологик, технологик, диагностик, мотивацион, информацион, креатив компонент-лари педагогик-психологик тадқиқотларни оърганиш асосида аниқлаштирилган хулосалар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 20-июлдаги 654-сонли буйруғи асосида берилган 654-156 рақамли нашр рухсатномаси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 26-ноябрдаги 11-05-6809/04-сон далолатномаси) мазмунига сингдирилган. Натижада, бўлғуси математика ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
компетенсиявий ёндашув асосида бўлғуси математика ўқитувчиларида касбий компетенсияларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари фанлараро алоқадорлик, предметлараро алоқадорлик, амалиёт билан назариянинг боғлиқлиги ва касбга йўналтириб ўқитиш тамойиллари асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бўлғуси математика ўқитувчиларида касбий компетенсияларни ривожлантириш методикаси” номли монография мазмунига сингдирилган (Фарғона давлат университети Кенгашининг 2024-йил 28-мартдаги 8-сон йиғилишида нашрга тавсия қилинган. ИСБН:978-9910-784-86-6) мазмунига сингдирилган. Натижада, математика ўқитиш методикаси фанини ўқитиш жараёнида бўлғуси математика ўқитувчисини тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга эришилган;
компетенсиявий йондашув асосида бўлғуси математика ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш моделининг ташкилий-фаолиятли блоки шахсни ривожлантирувчи технологиялар ва компетент масалаларни лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 20-июлдаги 654-сон буйруғи асосида берилган 654-156 рақамли нашр рухсатномаси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 26-ноябрдаги 11-05-6809/04-сон далолатномаси) мазмунига. Натижада, бўлғуси математика ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш амалий-методик жиҳатини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлғуси математика ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш методикаси “Математика ўқитиш методикаси” фанидан компетент масалаларни ишлаб чиқишнинг (1-босқич компетент масалаларни хусуссиятларини ўрганиш, 2-босқич компетент масалаларни ажратиб олиш ёки лойиҳалаш; 3-босқич компетент масалаларни амалиётда синаб кўриш) уч босқичли методик тизимини яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 20-июлдаги 654-сон буйруғи асосида берилган 654-156 рақамли нашр рухсатномаси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 26-ноябрдаги 11-05-6809/04-сон далолатномаси) мазмунига сингдирилган. Натижада, бўлғуси математика ўқитувчиларида касбий компетенсияларни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.